Тиббиёт ходимларининг жиноий жавобгарлиги
Download 34,64 Kb.
|
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 17 июлдаги 161-сон буйруғига илова ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ КОДЕКСИ
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ Касб-ҳунарлар орасида тиббиёт ходими, шифокорлик касби энг нозиги ҳисобланади. Чунки улар бевосита инсон саломатлиги ва тақдир устида ишлайдилар. Бинобарин, бу икк томон нутқ маданияти ёки нутқ одоби бир-бирига чамбарчас боғланганлигини кўрамиз. Билвосита биз одоб тушунчасининг моҳиятини эслайлик. Одоб жамиятда, кишилар билан муомилада ўзини тута билиш; ахлоқ тарбия ва унинг нормаларидир. Биз кўзда тутган нутқ табиийки, маърифат, маънавият билан ва албатта, тиб илми билан ҳам боғлиқдир. Одоб тушунчаси эса ахлоқ, тарбия, унинг нормалари билан изоҳланади. Шу маънода, юқорида келтирилган фикрлар тиббиёт ходимларининг касбга муносабати, ахлоқ-одоби, шунингдек, шифокор ва беморлар орасидаги турли муносабатларни намоён етувчи муҳим тушунчалардир. Уларнинг замирида эса тиббиёт деонтологияси мужассамлигини кўрамиз. Албатта, тиббиёт деонтологияси – тиббиёт ходимларининг бурчи, одоби ҳақидаги фан бўлиб, шифокорлар, ҳамширалар ва кичик тиббиёт ходимлари учун маънавий ва мафкуравий дастурамалдир. Яна шу ўринда таъкидлаш муҳимки, тиббиёт ходимларининг ўз касбий мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш ҳам да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрьдаги 5590-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йилнинг 17 июлида 161-сонли буйруғига асосан, «Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси» тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 17 июлдаги 161-сон буйруғига илова ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ КОДЕКСИ 1-боб. Умумий қоидалар
Ушбу Кодексга риоя қилиш барча тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари, ходимлари ва жамоа аъзолари учун мажбурийдир.
Download 34,64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling