Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар мазкур Тартибда белгиланган доирада ва шартларда тўланган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари тушган барча маблағларнинг камида 75 фоизи (соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида камида 50 фоизи) моддий-техника базани мустаҳкамлашга; кўпи билан 25 фоизи (соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида камида 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда) бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно): (29-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда) МИСОЛ: Ташкилотга фаолият йўналиши билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш фаолиятидан 500 000,0 сўм тушум тушди. - Шундан:
- -хом ашё материаллари учун - 255 000,0 сўм
- -иш хақи учун - 100 000,0 сўм
- -иш ҳақига ажратмалар учун - 25 000,0 сўм
- харажатлар амалга оширилди.
- Ташкилот фойдаси 120 000,0 сўмни ташкил этди.
- Ташкилотнинг вақтинча мехнатга қобилиятсизлик бўйича ва бошқа кредиторлик қарздолиги мавжуд бўлмаса фойда қуйидагича тақсимланиб сарфланади:
- Моддий рағбатлантириш учун -24 000,0
- Иш хақига ажратмалар - 6 000,0
- Моддий техника базасини мустахкамлаш
- тадбирларига - 90 000,0
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат: -аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга; -бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;................................................................. -ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. - Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарз мавжуд бўлса, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари тежаб қолинган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарзларни тўлашга (ишлар, хизматлар товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни қоплангандан сўнг) сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |