Бюллетень бериш таъқиқланади Бузиб қўйилган бюллетен фуқаронинг илтимосига кўра


Download 30.61 Kb.
Sana09.05.2023
Hajmi30.61 Kb.
#1448424
TuriБюллетень
Bog'liq
119 талик Х вариант (1)


3000 нафаргача овоз берувчи фуқаролари мавжуд бўлган референдум участкаларида камида нечта овоз бериш кабиналари бўлиши лозим?

4 та

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакилилга қандай ҳужжат берилади?

белгиланган шаклдаги гувоҳнома

Биринчи марта овоз берувчи, бемор, ёши улуғ ҳамда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар рўйхатини ким шакллантиради?

Участка комиссияси

Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган фуқарога ...

бюллетень бериш таъқиқланади

Бузиб қўйилган бюллетен фуқаронинг илтимосига кўра...

янгиси билан алмаштирилиши мумкин

Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенларининг тақдири нима бўлади?

Барча жавоблар тўғри

Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи фуқаро ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига кимларни таклиф қила олмайди?

Референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини

Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар участка комиссиясига овоз беришни ташкил этиш ва уни ўтказиш учун зарур бўлган бино ва жиҳозларни қандай тартибда беради?

Бепул бериб турилади

Жамоат тартибини сақлаш учун масъул ходимларнинг қаерда жойлашишини ким белгилайди?

Участка комиссияси раиси

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари овоз бериш қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда ёрдам бериши мумкин ми?

Йўқ

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари референдумга оид ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши мумкинми?

Йўқ

Ички ишлар ёки Миллий гвардия ходимлари овоз бериш ва уларни санаб чиқишда ғайриқонуний тўсқинликлар вужудга келганида кимнинг мурожаатига биноан зудлик билан воқеа жойига етиб келишлари лозим?

Участка комиссияси раисининг мурожаатига биноан

Ким сиёсий партиядан кузатувчи бўлиши мумкин?

Сиёсий партия аъзоси ёки тарафдори ёхуд сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган ҳар қандай Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси

Кимлар референдум ўтказувчи участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас?

Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳига кирувчи аъзолар

Кимларга овоз бериш бюллетенини бериш таъқиқланади?

Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган фуқарога

Кузатувчи, ОАВ вакилларининг ваколат муддати қачондан бошланади ва қачон тугайди?

Мандат, гувоҳнома берилган кундан бошланади ва референдум якунлари расман эълон қилинган куни тугайди

Кузатувчига нима ман қилинган?

овоз берувчи фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш

Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида камида неча кун олдин участка комиссиясини хабардор қилиши керак?

3 кун

Кузатувчилар, ОАВ вакиллари референдум куни қандай ҳолатда овоз бериш жараёнида фото, видео, аудио ёзувлар амалга ошириши мумкин?

Участка комиссиясининг фаолиятига ҳамда референдумда овоз бериш жараёнига ҳалақит бермасдан ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан амалга ошириши мумкин

Кузатувчилар, ОАВ вакилларига қандай фаолият ман қилинган?

Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан овоз бериш қутиларини муҳрлаш, уларни очиш, овозларни санаб чиқиш чоғида аралашиш

Кузатувчилар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ўз фаолиятларини қандай ҳужжатлар асосида амалга оширади?

Мандат, гувоҳнома, шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Кузи ожиз ёки ногирон овоз берувчи фуқаронинг илтимосига биноан бюллетенни тўлдириш учун ...

Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет берилади

Қайси ҳаракатдан сўнг кузатувчилар, ОАВ вакиллари ўз ваколатларини тўлақонли ҳамда тўсқинликсиз амалга ошириши учун шароит яратиб берилади?

Участка комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари мандати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатига асосан рўйхатга олгандан кейин

Қайси ҳолларда участка комиссияси аъзоси ўз аризаси ёки уни комиссия аъзоси этиб тасдиқланган органнинг қарорига кўра комиссия таркибидан чиқарилади?

Референдум ўтказувчи бошқа комиссия таркибига сайланганида

Қандай бюллетенлар овозларни санаб чиқишда ҳақиқий эмас деб топилади?

Барча жавоблар тўғри

Қандай ҳолатда овоз берувчи фуқаронинг бошқа референдум участкасига ўтказилиши ёки тортиб олинишига йўл қўйилмайди?

Фуқаро ариза билан мурожаат қилмаган бўлса ёки аризасига биноан рефрендум участкаси ўзгартирилган бўлса

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида нечта референдум округи тузилади?

14 та

Қуйидаги келтирилган жавоблардан қайси бири участка раисининг ваколатларига кирмайди?

Иш ҳужжатларини номенклатура асосида юритиб боради

Қуйидаги фуқаролардан кимлар овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилмайди?

барча жавоб тўғри

Марказий сайлов комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин кечи билан неча кун ичида референдум окгурларини тузиш ҳақида қарор қабул қилади?

5 кун

Маҳаллий кузатувчилар кимлар бўлиши мумкин?

Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари вакиллари

Маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилари участкага келганида ...

Участка комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари томонидан рўйхатга олинади

Муддатидан олдин овоз берганда овоз берган фуқаро тўлдирилган бюллетенни қаерда қолдиради?

Ёпиқ конвертда, комиссия аъзоларида

Муддатидан олдин овоз бериш референдумга қанча вақт қолганда бошланади ва қачон тугалланади?

Ўн кун қолганида бошланади ва уч кун қолганида тугатилади

Муддатидан олдин овоз беришда бюллетень солинган конвертнинг елимланган жойини кимлар имзо билан тасдиқлаши керак?

Комиссиянинг икки нафар аъзоси

Муддатидан олдин овоз беришда овоз бериш бюллетени қаерда тўлдирилади?

Махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида

Муддатидан олдин овоз беришда тўлдирилган овоз бериш бюллетени қай тартибда сақланади?

Овоз берувчи фуқаро тўлдирилган бюллетенни ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади

Муддатидан олдин овоз беришда фуқаро овоз бераётган бюллетендаги вариант рўпарасига қандай белги қўяди?

Бўш квадратга “+” ёки “ü” ёхуд “х” белгисини қўяди

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун овоз берувчи фуқаро қандай тартибда мурожаат қилади?

Овоз берувчи фуқаро референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади

Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти қайси ташкилот томонидан белгиланади?

Марказий сайлов комиссияси

ОАВ вакилига нима ман қилинган?

фуқаро овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш

ОАВ вакилларининг референдум жараёнини ёритишга оид ваколат муддати...

гувоҳнома берилган кундан бошланади ва референдум якунлари расман эълон қилинган куни тугайди

Овоз бериш куни бирон-бир сабабга кўра овоз берувчи фуқаролар рўйхатига овоз берувчининг фамилияси кирмай қолган тақдирда қандай ҳаракатлар амалга оширилади?

Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига кирмай қолган овоз берувчи фуқаролар шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида участка комиссияси раисига ёзма ариза билан мурожаат қилади

Овоз бериш куни овоз берувчи фуқаролар рўйхатига кирмай қолган фуқароларнинг аризасини қайдлов дафтарида қайд этиш, бундай ҳолатнинг сабабини текшириш ва уларнинг овоз бериш ҳуқуқи таъминланиши учун масъул ким?

участка комиссияси раиси

Овоз бериш куни референдум участкасида соат 08:00да тартиби бўйича нима бўлиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди

Овоз бериш куни референдум участкасида соат 08:00да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграганидан сўнг биринчи бўлиб қандай ҳаракат амалга оширилади?

Участка комиссиясининг раиси овоз бериш бошланганлигини эълон қилади

овоз бериш қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга ...

йўл қўйилмайди

Овоз бериш қутиларининг бўшлиги текширилиб, бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбаланиб, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда қандай ҳужжат тузилади?

Далолатнома

Овоз бериш натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли референдум ўтказувчи комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқи кимда мавжуд?

Кузатувчида

Овоз бериш референдум куни соат ...

08.00 дан 20.00 гача ўтказилади

овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга “+” ёки “ü” ёхуд “х” белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бюллетенлар ...

ҳақиқий эмас деб топилади

Овоз берувчи фуқарога бир донадан ортиқ бюллетень берилмаслигини кимлар таъминлайди?

Участка комиссияси аъзолари

овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига ...

шу варақ бўйича бюллетен олганларнинг умумий сони киритилади

Овоз берувчи фуқаролар рўйхати участка комиссияси томонидан қайси рўйхат асосида тузилади?

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидаги Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати

Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш учун нима асос бўлади?

Барча жавоблар тўғри

Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига ўзгартириш киритиш учун амалга ошириладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги қандай?

Овоз берувчи фуқаронинг хоҳишига кўра аризаси олинади, аризанинг комиссия раиси ёки котиби томонидан қайдлов дафтарида рўйхатга олинади, СЖБАТда белгиланган шаклдаги электрон сўровнома тўлдирилади ва тегишинча республика, вилоят ёки туман ишчи гуруҳига автоматик тарзда юборилади

Овоз берувчи фуқароларга тақдим этилган бюллетенлар сонининг ҳисоби...

ҳар соатда юритиб борилади

Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилганида овоз берувчи фуқароларнинг қайси маълумотлари кўрсатилмайди?

турар жойи манзили

Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш референдумга неча кун қолганида тўхтатилади?

5 кун

Овоз берувчиларнинг якуний рўйхатида мазкур референдум участкаси бўйича муддатидан олдин овоз берган фуқароларнинг Ф.И.О рўпарасида қандай ёзув турган бўлиши лозим?

“муддатидан олдин овоз берди”

Овозларни санаб чиқиш ва унинг натижалари тўғрисидаги баённома тўлдирилаётганда кимлар ҳозир бўлиши мумкин?

Овоз бериш жараёнини кузатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари кузатувчилари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, ОАВ вакиллари

Овозларни санаб чиқиш жараёнида бюллетеннинг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, қандай ҳаракат амалга оширилади?

Участка комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади

Овозларни санаб чиқиш қайси биноларда амалга оширилиши мумкин?

Фақатгина овоз бериш биносида

Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисида ҳаммани таништириш учун қандай чора кўрилади?

Баённоманинг кўчирма нусхаси участка комиссияси биносига камида қирқ саккиз соатга дарҳол осиб қўйилади

Овозларни санаш жараёнида бюллетенни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинса ...

унинг орқа томонида ҳақиқий эмаслигининг сабабларини кўрсатади

Овозларни санаш жараёнида муддатидан олдин бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар ...

референдум қутисига ташланади

Округ ва участка комиссиялари аъзоларига қуйидаги қайси талаблар қўйилмайди?

Ўзбекистон ҳудудида камида беш йил яшаган бўлиши

Округ комиссиянинг ваколатига кирадиган вазифа тўғри кўрсатилган қаторни топинг?

Референдум ўтказувчи участкаларни тузади ва участка комиссиялари аъзоларини тасдиқлайди

Округ комиссияси котибидан Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш учун тегишли маълумотларни ким олади?

Участка комиссияси котиби

Округ комиссиясида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомада арифметик хатолар мавжудлиги аниқлаганда қандай ҳаракатлар амалга оширилади?

Участка комиссияси қўшимча мажлис ўтказади ва хатоликларни тузатади

Округ комиссиясидан олинган ҳар бир бюллетенларга ким имзо қўйиб тасдиқлайди?

Участка комиссиясининг 2 нафар аъзоси

Референдум куни участка комиссияси биносида кимлар ҳозир бўлиши мумкин?

Тегишли участка, округ комиссияси, МСК аъзолари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, референдум участкасидаги овоз берувчи фуқаролар рўйхати бўйича овоз беришда иштирок этувчи фуқаролар

Референдум кунига қадар ёки референдум куни неча ёшга тўлган фуқароларнинг фамилиялари овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига киритилади?

18 ёшга тўлган фуқаролар

референдум қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар қандай маълумот билан солиштирилади?

пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади

Референдум ўтказувчи участка комиссиялари жойлашган биноларда қуйидаги жиҳозлардан қайсилари бўлиши керак?

барча жавоблар тўғри

Референдум участкалари кимнинг тақдимномасига биноан референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тузилади?

Туман-шаҳар ҳокимларининг

Референдум участкасида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилмаган вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар овоз бериш куни ушбу референдум участкаси ҳудудида бўлиши аниқланса ушбу фуқаролардан хоҳишига кўра .....

Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиши сўралган ариза олинади

Референдум участкасида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига нечтагача овоз берувчи фуқаро киритилиши мумкин?

20 дан 3000 нафаргача

Референдумга қўйилган масала бўйича ёқлаб ёки қарши берилган овозлар сони қандай тартибда аниқланади?

алоҳида-алоҳида санаб чиқиш орқали аниқланади

Референдумга қўйилган масалани ёқлаб ва қарши овоз берилган бюллетенлар ...

ўқиб эшиттирилган ва намойиш этилган ҳолда алоҳида-алоҳида боғламларга ажратилади

Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган стендларда қуйидагилардан қайси бири бўлиши лозим?

Овоз берувчи фуқаролар рўйхати, референдум участкасининг харитаси, участка комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчилик жадвали, референдумга оид инфографик кўринишдаги тушунтириш материаллар ва ахборотлар

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати компьютер дастурлари билан ишлаш учун ҳар бир участка комиссияси таркибида ахборот коммуникация технологиялари соҳаларида билим ва амалий кўникмага эга мутахассислар сони неча нафар бўлиши тавсия этилади?

2 нафар

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати – қайси ахборот тизими асосида шакллантирилади ва унинг таркибига киради?

Сайлов жараёни бошқариш ахборот тизими

Соат 20.00 га қадар референдум участкасига етиб келган, бироқ ҳали овоз беришга улгурмаган овоз берувчи фуқароларга ...

овоз бериш учун имконият берилади

Стационар ва кўчма овоз бериш қутилари қандай тарзда ёпиқлигини таъминлайди?

бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини ....

Соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди

Ўзбекистон Республикасининг Референдум тўғрисидаги қонунининг янги таҳрири қачон қабул қилинган?

2001 йил 30 август

Участка комиссия раиси кузатувчи ва ОАВ вакиллари участкага ташриф буюрганида нимани сурайди?

шахсини тасдиқловчи ва ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларни

Участка комиссиялари Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафаретни кимдан қабул қилиб олади?

Округ комиссияларидан

Участка комиссиялари овоз бериш куни кимларга ва қандай асосларга кўра турган жойида овоз беришни ташкил этади

Соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаганларнинг илтимосига кўра

Участка комиссиялари референдум кунига уч кун қолганида қанча миқдордаги қолган овоз бериш бюллетенларини округ комиссиядан олади?

95,5 фоиз

Участка комиссияси аъзолари овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатини долзарблигини таъминлаш бўйича уйма-уй айланиб чиқиш вақтида нималарга эътибор бериши лозим?

Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатидаги ушбу фуқароларга оид маълумотларда хато-камчиликлар бор-йўқлигига

Участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш тугаганидан сўнг биринчи ҳаракатини белгиланг.

Столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади

Участка комиссияси аъзоси муддатидан олдин овоз берган фуқарони қаерда муддатидан олдин овоз берган фуқаро сифатида белгилаши шарт?

СЖБАТдаги овоз берувчи фуқаролар рўйхатида

Участка комиссиясида комиссия аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалари ким томонидан белгиланади?

Участка комиссияси раиси

Участка комиссияси котиби СЖБАТдан овоз берувчи фуқароларнинг охирги рўйхатини қачон юклаб олади ва ундан сўнг қандай ҳаракатларни амалга оширади?

Референдумга уч кун қолганида юклаб олади, рўйхатни текширади, чоп этади ва участка комиссияси раисига тақдим қилади



Участка комиссияси котиби референдумга неча кун қолганда ўз ҳудудидаги овоз берувчи фуқароларнинг охирги рўйхатларини СЖБАТдан юклаб олади, чоп этади ва участка комиссияси раисига тақдим этади?

3 кун

Участка комиссияси котиби СЖБАТга кириш ҳуқуқини олиш учун кимга мурожаат қилади?

Округ комиссиясига

Участка комиссияси овоз берувчи фуқародан референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари кўрсатилган аризадан бошқа нималарни талаб қилади?

Қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши тақиқланади

Участка комиссияси овоз берувчи фуқаролар рўйхатини тузиш ишларига кимларни жалб қилиши мумкин?

Жамоатчилик вакиллари ва волонтёрларни

Участка комиссияси округ комиссияси томонидан комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва неча нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади?

5 -19 нафар

Участка комиссияси округ комиссиясидан муддатидан олдин овоз бериш бошлангунга қадар қанча миқдорда овоз бериш бюллетенларини олади?

Овоз берувчи фуқаролар умумий сонининг 5% миқдорида

Участка комиссияси раиси комиссия аъзоларига овоз берувчи фуқароларнинг якуний рўйхатини овоз бериш кунида қандай тақсимлаб беради?

Овоз берувчи фуқароларнинг фамилияларини алифбо тартибида

Участка комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки котиби томонидан овоз бериш бошланганлиги ҳақида ...

алоқа воситалари орқали округ комиссиясига хабар беради

Участка комиссияси раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларининг гувоҳномаларини ким имзолайди?

Участка комиссияси раиси

Участка комиссияси сўровига асосан мазкур референдум участкаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни ҳокимликлар, тегишли идоралар, шу жумладан маҳалла фуқаролар йиғинлари, участка инспекторлари қанча муддат ичида тақдим этишлари шарт?

24 соат

Участка комиссияси участкадаги рўйхат бўйича овоз беришда иштирок этувчи ҳар бир овоз берувчи фуқарога...

бир донадан ортиқ бюллетен берилмаслигини таъминлайди

Участка комиссиясида қандай иш дафтар ва жилдлар юритилиши лозим?

Кириш, чиқиш ҳужжатларини, шу жумладан мурожаатларни рўйхатга олиш дафтари ва жилди, кузатувчиларни рўйхатга олиш дафтари, участка комиссиясининг қарорлари, баённомалари ва далолатномаларининг жилди

Участка комиссиясининг қарорини қабул қилиш жараёнида овозлар тенг бўлиб тақдирда овозлар қандай ҳисобланади?

Раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади

Участка комиссиясининг мажлиси, агарда унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия аъзоларининг қанча қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади?

Учдан икки қисми

Участка комиссиясининг мажлисларида кимлар иштирок этиши мумкин?

Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, юқори турувчи комиссия аъзолари

Участка сайлов комиссияси тузилгандан сўнг бир кунлик муддатда участка комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилади?

Барча жавоблар тўғри

Участкада якуний баённома тузилиши билан унинг ... юборилади.

Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали округ комиссиясига

фойдаланилмаган ва бузилган бюллетенлар қандай тартибда бекор қилинади?

юқори чап бурчагини кесиш ва овоз бериш бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади

Фуқаро овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлишга кимларга рухсат берилган?

Овоз бериш кабинаси ёки хонасида овоз берувчи фуқародан бошқаларнинг бўлиши таъқиқланган

Фуқаро турган жойида овоз бериб бўлганидан сўнг бу овоз берувчи фуқаролар рўйхатида қандай қайд этилади?

Рўйхатда овоз берувчи фуқаронинг фамилияси қаршисига «турган жойида овоз берди» ёзуви киритилади.

Фуқароларнинг овоз бериш куни ушбу референдум участкаси ҳудудида бўлиш-бўлмаслиги, овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатидаги ушбу фуқароларга оид маълумотларда хато-камчиликлар бор йўқлигини аниқлаштириш ишлари қайси вақтда амалга оширилади?

Участка комиссияси аъзолари овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига аниқлик киритиш учун уйма-уй айланиб чиқиши вақтида

Ҳарбий қисмлардаги овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати қандай тузилади?

Ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этадиган маълумотлар асосида

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатинг?

Паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома

Download 30.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling