Cамарќанад Давлат университети ўќув-методик кенгашнинг 2009 йил 17 апрелдаги


Лаборатория ишини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади


Download 107.5 Kb.
bet2/3
Sana25.01.2023
Hajmi107.5 Kb.
#1119919
1   2   3
Bog'liq
Рейтинг йурикномаси 2010

1. Лаборатория ишини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади:
- мустақил назарий тайёргарлик даражаси (конспект, оғзаки савол –жавоб);
- ишни бажаришдан мақсад ва бажариш тартибини билиши;
- ишни бажариш жараёнида олинган натижалар асосида ҳисоблашларнинг тўғри амалга оширилганлиги;
- олинган натижаларни таҳлил қилиш орқали чиқарилган хулосаларнинг илмийлиги.
2. Амалий машғулотлардаги баҳолаш жараёнида қуйидагилар инобатга олинади:
- мустақил назарий тайёргарлик даражаси;
- амалий машғулот топшириқларини бажариш жараёнида назарий билимларни тўғри қўллай билганлиги (керакли формула, қонуниятлар тўғри ишлатилганлиги).
3. Семинар машғулотларини баҳолаш жараёнида қуйидагилар инобатга олинади:
- семинар мавзуси доирасида кўрсатилган саволлар бўйича конспектнинг мавжудлиги;
- машғулотга тайёргарлик жараёнида тавсия этилган адабиётлардан фойдаланилганлиги;
- тавсия этилган адабиётлардан ташқари қўшимча адабиётлардан (дарслик, даврий матбуот, интернетдан олинган маълумотлар ва ҳокозо) ;
- семинар режасида қўйилган саволларга жавобларнинг аниқ, илмий асосланганлиги;
- ҳар бир савол бўйича хулосаларнинг тўғрилиги.
Оралиқ баҳолаш мезонлари:
- фаннинг ОБ учун белгиланган бўлими ёки қисми бўйича назарий билимларнинг тўла ўзлаштирганлик даражаси;
- олинган назарий билимларни қўллай билиш кўникмаларининг шаклланганлик даражаси;
- қўйилган саволларга берилган жавобларнинг илмий асосланганлиги;
- ўтилган мавзулар бўйича мустақил фикрлаш қобилиятини намоён этганлиги;
- тавсия этилган адабиётлардан ташқари, қўшимча манбалардан фойдаланганлик.
Якуний баҳолаш мезонлари:
- фан бўйича назарий билимларнинг тўла ўзлаштирганлик даражаси;
- олинган назарий билимларни амалда қўллай билиш кўникмаларининг шаклланганлиги;
- қўйилган саволларга берилган жавобларнинг аниқ ва лўнда илмий асосланганлиги;
- ўтилган фан бўйича мустақил фикрлаш қобилятини шаклланганлиги;
-тавсия этилган адабиётлар ва қўшимча манбаларни ўзлаштирганлиги.
10.(17) Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил ишига умумий 100 балнинг 20 балини ажратиш тавсия қилинади. Бу 20 балл, ЖН учун 7 балл, ОН учун 7 балл, ЯН учун 6 балл миқдорида тақсимланиши тавсия қилинади.
11.(19) Семестрда фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий 70 балнинг 55 % (39 балл) саралаш бали ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам (0-38) балл тўплаган талабалар якуний назоратга киритилмайди.
Изоҳ. Семестрда якуний назорат учун саралаш бали йуқ. Масалан, жорий ва оралиқ назоратларда талабанинг тўплаган бали 54 бўлиб, якуний назоратда 1 балл олса, йиғиндиси 55 бўлиб, талаба фанни ўзлаштирган ҳисобланади.
Жорий ва оралиқ назоратларнинг ҳар бирига алоҳида саралаш бали белгиланмаган.
Жорий ва оралиқ назоратларда талабанинг тўплаган бали 55 ва ундан ортиқ бўлса, талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кириш-кирмаслиги талабанинг ихтиёрида
12.(24) Талабанинг семестрда жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 % дан (39 баллдан) кам бўлса ёки семестр якунида ЖН, ОН ва ЯН турлари бўйича тўплаган баллари йиғиндиси 55 балдан кам (0-54) бўлса, у академик қарздор ҳисобланади.
Изоҳ. Якуний назоратгача талабанинг жорий назорат ва оралиқ назоратларнинг йиғиндиси бўйича тўплаган бали 39 ва ундан ортиқ бўлса, унга жорий ва оралиқ назоратларни қайта топширишга рухсат берилмайди. Академик қарздор талабанинг тўплаган бали жорий ва оралиқ назоратлар умумий балининг 55 фоиздан (39 балдан) кам бўлиб, қайта топширишдан сўнг 55 ва ундан ортиқ балл тўпласа, талаба фанни ўзлаштирган ҳисобланади. Агар талаба қайта топширишдан сўнг 39 ва ундан ортиқ лекин 55 балдан кам балл тўпласа, якуний назорат топширишга имконият берилади.
Жорий ва оралиқ назоратлар бўйича академик қарздор талабанинг тўплаган бали жорий ва оралиқ назоратларнинг ҳар бири бўйича тенг бўлса, ҳар иккаласи бўйича қайта топшириш билан қарздорликни бартараф қилиши мумкин.
Жорий ва оралиқ назоратлар бўйича қарздор талабанинг тўплаган умумий балидаги жорий ҳамда оралиқ назоратларда олган бали ўзаро таққосланиб, ҳиссаси кескин кам бўлган назорат тури бўйича қайта топшириб, қарздорликни бартараф қилиш тавсия қилинади.
13.(27) Талабанинг фан бўйича ЖН, ОН ва ЯН ларда тўплаган баллари рейтинг қайдномасига бутун сонлар билан қайд қилинади.
Рейтинг қайдномалари ўқув-методик бошқармада рўйхатдан ўтказилиб, тасдиқланади.
Изоҳ. Талабаларнинг семестр якунида фан бўйича назорат турларида тўплаган баллари рейтинг қайдномасига расмийлаштирилади. Қарздор талабалар учун қайта топширишга икки марта рухсат берилади. Биринчи қайта топшириш алоҳида иккинчи рейтинг қайдномасига, иккинчи қайта топшириш ҳам алоҳида учинчи рейтинг қайдномасига расмийлаштирилади.
Қуйида рейтинг қайдномаларини расмийлаштириш намунаси келтирилмоқда:

Download 107.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling