Cd2+ ни 2-аминобензоксазол билан ҳосил қилган комплексни термик тахлил ёрдамида ўрганиш


Download 41.38 Kb.
Sana03.12.2023
Hajmi41.38 Kb.
#1798686
Bog'liq
Cd-термик


Cd2+ НИ 2-АМИНОБЕНЗОКСАЗОЛ БИЛАН ҲОСИЛ ҚИЛГАН КОМПЛЕКСНИ ТЕРМИК ТАХЛИЛ ЁРДАМИДА ЎРГАНИШ
razzokova89@mail.ru
Комплекс бирикмаларнинг термик барқарорлиги термик анализ методи ёрдамида ўрганилди. Моддаларинг термик тадқиқотлари Netzsch Simultaneous Analyzer STA 409 PG (Германия), К-типдаги термопарали (Low RG Silver) ва алюминий тигелли ускунасида олиб борилди. Барча ўлчашлар 50 мл/мин азот оқими тезлигидаги инерт азот атмосферасида олиб борилди. Ўлчашларнинг температура диапазони 20-1000оС ташкил қилади, қиздириш тезлиги 5К/мин. га тенг. Битта анализдаги модда миқдори 3 мг. Ўлчаш системаси KNO3, In, Bi, Sn, Zn тўпламлари билан калибровка қилинди. Бу комплексларнинг термогравиграммаларида ҳароратнинг ўзгариши Т эгри чизиқлари, ТГ ва унинг ҳосиласи ДТГ нинг масса йўқолиши ва дифференциал термик таҳлил ДТА эгри чизиғи мавжуд бўлиб, бу боғликликлар қуйидагича таққосланади ( - ) = f(T), бу ерда Tob – ҳарорат синов намунаси; TeT - стандарт ҳарорат. Маълумки намунадаги эндо- ёки экзотермик трансформациялар содир бўлиши сабабли намунанинг ҳарорати стандарт ҳароратдан фарқ қилади; ДТА эгри чизиғи остидаги пиклар майдони энталпия ўзгаришига пропорционалдир (Н). Намуна қиздирилганда содир бўладиган жараёнларнинг иссиқлик эффектлари Н=КА / N формуласи билан аниқланади, бу эрда К - калибрлаш коэффициенти (кЖ/см2), намунанинг иссиқлик ўтказувчанлигига, , қурилма тури ва иситиш шартларига доимий боғлиқ; А - ДТА эгри чизиғининг энг юқори майдони (см2); Н - намунанинг моллари сони. Кадмий (II) ва 2-аминобензоксазол лиганди асосида синтез қилинган [Cd4L2(CH3COO)] комплекс бирикманинг термик барқарорлиги ўрганилди. Ушбу комплекс бирикма таркибида кристализацион ва координацион сув мавжуд эмаслиги термик анализ ёрдамида хулоса қилинди. Термик анализ асосий физик-кимёвий тадқиқот усули ҳисобланиб, у моддаларнинг термик барқарорлиги, ҳарорат ортиши билан молекулада рўй берадиган фазавий ўтишлар ҳамда масса йўқотилишлари ҳақида маълумот берадиган замонавий тадқиқот усулдир. Ушбу усулда комплекс бирикмалар таркиби ўрганилганда унинг таркибидаги координацион ёки кристализацион сув молекуласи мавжудлиги ҳақидаги қўшимча маълумотларни хам олиш имконини беради [1].
Ишнинг мақсади Сd2+ ва 2-аминобензоксазол лиганди асосида синтез қилинган [Cd2L] комплекс бирикманинг термик барқарорлигини аниқлаш.


1-Расм. [Cd4L2(CH3COO)] ] комплекс бирикманинг дериватограммаси

Ушбу расмда [Cd4L2(CH3COO)] комплекс бирикманинг термограммаси таҳлили натижалари келтирилган. Комплекс бирикманинг парчаланиши II босқичда содир бўлади. I босқич 150-350ОС оралиқда боради. Бу жараёнда намунанинг 4,307 мг ми яьни 56,156 % қисми 2 молекула 2-аминобензоксазол, 2 та хлор атоми 1 та кадмий атоми йўқотилган. Ушбу оралиқда 2 марта эндотермик эффект кузатилган. II босқич 350-800OC атрофида кузатилади ва йўқотилган масса 3,638 мг, 47,367 % ни ташкил қилади. 514OC да 1 та изоморф ўзгариш кузатилган. 350-800OC оралиқда металлнинг ўзи сақланиб қолади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, синтез қилинган [Cd4L2(CH3COO)] комплекс бирикма термик жихатдан анча барқарор бўлиб, унинг таркибида кристализацион ва координацион сув мавжуд эмас




Адабиётлар

  1. Парпиев Н.А., Кадирова Ш.А., Раззакова С.Р., Алланазарова Д.М. Термический анализ координационного соединения 3d-металлов с 5-(п-нитрофенил)-1,3,4-оксадиохолин-2-тионом// «Биохилмахилликни саклаш ва ривожлантириш» республика онлайн илмий-амалий конферннцияси материллари туплами.-Гулистон, 17-18 апреля, -2020, С. 234-237.

  2. Гоулдстейн Дж. Растровая электронная микроскопия и рентгеновский микроанализ: в 2 т. / Дж. Гоулдстейн, Д. Ньюбери, П. Эчлин и др. – М.: Мир, 1984.

  3. Брандон Д. Микроструктура материалов. Методы исследования и контроля / Д. Брандон, У. Каплан. – М.: Техносфера, 2004. – 384 с.

Download 41.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling