Цементнинг эгилишга мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш асбоб-ускуналар
Download 333.32 Kb. Pdf ko'rish
|
Sement
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажриба тартиби.
ЦЕМЕНТНИНГ ЭГИЛИШГА МУСТАҲКАМЛИК ЧЕГАРАСИНИ АНИҚЛАШ Асбоб-ускуналар: тарози, цемент намунаси, қум, сув, силкитувчи столча, кесик конус қолип, шиббалаш учун таѐқча, машина мойи, таѐқча намуналар учун қолип, МИИ-100 асбоби, гидравлик пресс, пластинка. Тажриба тартиби. 500 г цемент ва 1500 г қум тарозида тортиб олиниб, улар туби доира шаклидаги идишда қуруқ ҳолда 1 минут аралаштирилади. Кейин унинг юзаси текисланади ва ўртаси ўйилиб, унга тахминан 300-350 мл сув қуйилади. Қоришма сувни шимгандан кейин яна 2,5 минут қориштирилади. Қоришма қориштиргандан кейин унинг қуюқ-суюқлиги аниқланади. Бунинг учун силкитувчи столча ўртасига қўйилган қуйи асосининг диаметри 100 мм, юқорисиники 70 мм, баландлиги эса 60 мм га тенг кесик конусли идишга цемент қоришма икки бўлиб солинади. Шиббалаб зичланган қоришманинг ортиқча қисми сидириб текисланади, кейин қолип аста-секин тик ҳолатда кўтарилади. Конус шаклини олган қоришма 30 марта (30 сек да) силкитилади ва натижада у дарз кетиб бузилади ѐки секин-аста ѐйилади. Қоришманинг ѐйилиш диаметрининг ўртача қиймати 106 мм дан кам бўлса, сув миқдорини бир оз кўпайтириб, 115 мм дан ортиқ бўлса камайтилиб, қоришманинг қуюқ-суюқлиги яна текшириб кўрилади. Хуллас, қоришманинг ѐйилиш диаметри 106-115 мм бўлиши учун кетган сув микдори (сув:цемент нисбати) қоришманинг нормал қуюқлиги учун зарур микдорни ифодалайди. Намуналарни эгилишга синаш Б) Аниқланган сув:цемент нисбатига кўра қоришма тайѐрланиб, ундан томонлари 40x40x160 мм ли намуналар ишланади. Намуна тайѐрлашдан аввал қолипнинг ички томонларига машина мойи суркалади. Намуналар қолип билан бирга 24 соат сақланади. Цемент намуналар қотгандан кейин қолипдан олинади ва ҳарорати хона ҳароратидек бўлган сувда 27 кун сақланади. Намуналарнинг сувда қотиш муддати ўтгандан кейин, улар қуруқ латта билан артилади ва 10 минутдан сўнг синалади. Томонлари 40x40x160 мм ли таѐқча намуналарнинг эгилишдаги мустаҳкамлик чегарасини топишда МИИ-100 асбоби ишлатилади. Синалган намуналарнинг энг кўп куч таъсир этган иккитаси олинади ва уларнинг ўртача арифметик қиймати аниқланади. Шу қиймат цементнинг эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўлади. Download 333.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling