Central asian research journal for interdisciplinary studies (carjis) Google Scholar issn: 2181-2454


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana17.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1207934
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
b-l-usi-psihologlar-kasbiy-kommunikativ-kompetentligini-rivozhlantirishning-psihologik-hususiyatlari

2.3. Автопортрет. Ҳар бир иштирокчи 5 – 7 минут ичида ўзининг 
батафсил психологик портретини тузади. Автопортретда ўзингизнинг 
дунѐқарашингиз, одамларга муносабатингиз, одатларингиз акс этиши керак. 
Лекин ташқи кўринишингиз ѐки бирон-бир ажралиб турувчи 
белгиларингиз (юзингиз, кўзингиз, кийимингиз) ҳақида гапирмаслигингиз 
керак. 
Бошловчи автопортретларни йиғиб олади ва қолган иштирокчилар ким 
ҳақида гап кетганлигини топишлари керак. Гуруҳ аъзолари машғулот 
давомидаги кузатишлари асосида автопортретга қўшимча киритишлари 
мумкин. Машғулотдан сўнг анкета сўровномаси ўтказилади. 
3-машғулот. 
Мавзу: Ижтимоий перцепция ва психологнинг 
коммуникатив қобилиятлари. 
Умумий тушунча. Психологнинг касбий фаолиятида ижтимоий 
перцепция ва коммуникатив фаолиятнинг аҳамияти.
Машқлар: «Мен гуруҳ нигоҳида», «Ишончли далил», Анкета-сўровнома. 
Бошловчи иштирокчиларга ижтимоий перцепция ва психологнинг 
перцептив қобилиятлари ҳақида тушунча беради. Сўнгра гуруҳ машқларни 
бажаришга киришади.
Ижтимоий перцепция (лот. socialis - ижтимоий perceptio – идрок) – 
идрок қилиш, тушуниш ва одамларнинг ижтимоий объектларга баҳо бериш 
(бошқа одамларни, ўз-ўзини, гуруҳларни, ижтимоий қатламларни ва ҳок.). 
Инсоннинг идроки доим ижтимоий шартланган бўлиб, идрок қилинаѐтган 


CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS) 
Google Scholar 
ISSN:2181-2454 
 
www.carjis.org
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2021 
Universal Impact Factor(UIF) 2021:7.1
Tashkent, Uzbekistan 172 E-mail: carjisor@carjis.org 
объектнинг характеристикасига боғлиқ бўлмай, балки унинг ўтмишдаги 
тажрибаси, мақсадлари, ҳоҳишлари ва вазиятнинг аҳамияти билан ҳам боғлиқ. 
Ижтимоий перцепциянинг механизми шахснинг шаклланиши ва 
ривожланиши даврида шаклланиб, унинг бутун ҳаѐти давомида таъсир 
ўтказади. Унинг асосида хотира, тафаккур ва тасаввури билан боғлиқ бўлган 
инсоннинг туғма ва ижтимоий шартланган хусусиятлари, идрокининг турлари 
ѐтади. 
Ижтимоий перцепция шахслараро ва гуруҳлараро идрокка бўлинади. 
Шахслараро идрок – бу инсонларнинг бир-бирини тушуниши ва баҳо 
бериши, гуруҳлараро идрок – бу бир гуруҳ одамларнинг бир - бирини 
тушуниши ва баҳо бериши. 
Мулоқот характеристикаси: 


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling