Чақириққача ҳарбий таълим факультети
Download 32.5 Kb.
|
хисобот комиссияга
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Ёшлар сиёсатига оид давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар кўлами
- 3.Мураббийлар иш режасининг бажарилиш холати, гурухлар кесимида маънавий тадбирларнинг ўтказилиши
- 4. Профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар хамда талабалар орасида содир этилган хуқуқбузарликлар холати. Хуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар.
- 5.Талабаларни турар жойлар билан таъминланиши , яратилган шароитлар олиб борилаётган тадбирлар холати
- 6.Ижарада ва қариндошларининг уйларида яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишлар холати.
- 7.Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар.
1.Хукумат қарорлари, вазирлик буйруқ ва топшириқларини ОТМ ходимлари ва талабалар эътиборига етказиш хамда уларнинг ижро ҳолати (буйруқ, баённома) Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Мудофаа вазирининг буйруқлари, Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари ва модемларида берилган вазифаларни факультет миқёсида, белгиланган муддатларда ва талаб даражасида бажарилишини таъминлаб келинмоқда ва баённомалар расмийлаштирилмоқда .Ушбу қарорлар ва буйруқлар барча факультет шахсий таркибига эрталабки машғулотга тарқатувларда етказилмоқда ва гурух ўқув журналларида етказилганлиги хақида имзо билан тасдиқланмоқда .Ахборот таълим соатларига ушбу қарорлар ва турли масалалар бўйича тахлилий материаллар бериб борилмоқда. 2.Ёшлар сиёсатига оид давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар кўлами. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг топшириғига асосан факультетда Ёшлар иттифоқининг университет бошланғич ташкилоти етакчиси, гурух сардорлари ва фаолларининг иштироки ўз вақтида таъминланади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи факультет етакчиси ҳар ҳафтада бир марта гурух етакчилари ҳамда гуруҳ сардорлари билан учрашувлар ташкил этмоқда. Учрашувларда талаба-ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ўрганилиб, факультет курс ва гурух командирлари томонидан масалалар кўриб чиқилмоқда ҳамда ҳал этилмоқда. Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш мақсадида факультетда курс ва гурух командирлари томонидан хар хафтада давра сухбатлари ташкилланиб келинмоқда. 3.Мураббийлар иш режасининг бажарилиш холати, гурухлар кесимида маънавий тадбирларнинг ўтказилиши. Факультетда 22 та гурух мавжуд бўлиб хар бир гурухга гурух командири тайинланган. Хар бир гурухда гурух талабалари билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар режаси мавжуд ва университет мураббийлар кенгаши билан келишилган ва тасдиқланган ва факультет кенгашида мухокама қилинган .Ушбу режада жорий ишлар ва ахборот соатида бажариладиган ишлар мавжуд.хар хафтанинг сешанба, чоршанба ва жума кунлари ахборот таълим соатлари дарс жадвалида режалаштирилган. Гурух командири режасига асосан маънавий тадбирлар ахборот таълим соатларида ўтказилиб келинмоқда ва гурух журналларига қайд этиб борилмоқда . 4. Профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар хамда талабалар орасида содир этилган хуқуқбузарликлар холати. Хуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар. Фарғона шахар ҳарбий прокуратураси билан хамкорликда ҳарбий интизом хуқуқ тартиботини мустахкамлаш хуқуқбузарликни прфилактика қилиш бўйича комплекс режа тузилган ва тасдиқланган. Ушбу режа бўйича офицер-ўқитувчилар, талабалар ва ишчи ходимлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда ва баённомалар расмийлаштирилмоқда. 5.Талабаларни турар жойлар билан таъминланиши , яратилган шароитлар олиб борилаётган тадбирлар холати . Факультетда 413 та талаба тахсил олмоқда . Шундан 2017- йил 30-августдан 2017-2018 ўқув йили учун 5-сонли талабалар турар жойидан 68 хона факультет учун ажратилган. Хозирги кунда талабаларимиздан 68 нафари яшаб келмоқда. Талабалар турар жойларидаги “Маънавият ва маърифат” хоналари жиҳозланган бўлиб: - хоналарни кўргазмали ва тарғибот воситалари, услубий, илмий, бадиий адабиётлар билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиб келинмоқда Газета ва журналларнинг даврийлигини таъминланмоқда .Хар кун жадвал асосида факультет офицерлар ўқитувчилари томонидан навбатчилик жорий этилган бўлиб жадвалга асосан хар бир ўқитувчи соат 18:00дан 20:00 гача навбатчилик қилиб келмоқда. Навбатчи офицер-ўқитувчилар томонидан талабаларнинг кунлик йўқландиси белгиланади, ва ўқитувчи томонидан спорт ўйинлари, турли мавзуларда давра сухбатлари ўтказилиб келинмоқда ва баённомалар расмийлаштирилмоқда . 6.Ижарада ва қариндошларининг уйларида яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишлар холати. Факультетда 141 нафар талабаларимиз ижарада яшаб келмоқда. Хар бир гурух командирида ижарада турувчи талабалар рўйхатлари шакиллантирилган ва ижарада турувчи талабалардан тилхатлар аниқ ижара манзиллари ва ота-оналарининг хабардорлиги хақидаги розилик хатлари олинган. Барча гурух командирларида 2 нусха ижара текширув дафтарлари жорий қилинган бўлиб, бир нусхаси гурух командирида ва бир нусхаси ижара манзилининг уй эгасида мавжуд . Ўшбу дафтарга гурух командирларининг талабани текширганликлари хақида маълумот ёзиб келинмоқда. Хар хафта факультет рахбаряти ва гурух командирлари ва прфлактика инспекторлари томонидан текширувлар ўтказилиб келинмоқда ва текширув натижалари бўйича баённомалар расмийлаштириб университет маънавият бўлимига топшириб келинмоқда. 7.Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар. Факультетда талабаларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 4 та тўгараклар ташкил этилган 1.Қўл жанги 2.Саф тайёргарлиги 3.Ўт очиш Ушбу тўгаракларга факультетнинг 120 нафар талабалари фаол қатнашиб келмоқдалар. МАТИ буйича бошлик уринбосари Р.А.Каримов Download 32.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling