Чегирмалар тўплами келишуви №
Download 119.21 Kb.
|
Соглашение для накопительной скидки УЗБ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЧЕГИРМАЛАР ТЎПЛАМИ УЧУН МАҚОМЛАР НОМЛАНИШИ
- ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ
- Бунга қушимча кўйидаги кўрсатмалар ва талаблар киради ва мажбурий хисобланади
- Барча шартлар билан танишиб чиқдим
ЧЕГИРМАЛАР ТЎПЛАМИ КЕЛИШУВИ №« » 2022 й. ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ МАЪЛУМОТЛАРИ
Пол/Жинси Эркак Аёл
ЧЕГИРМАЛАР ТЎПЛАМИ УЧУН МАҚОМЛАР НОМЛАНИШИ
ООО « FAMALL » МЧЖ махсулоти ҳақида кимдан маълумот олганлигингизни кўрсатинг (Таклиф)
S250 Қайси сервис маркази орқали рўйхатга олинади Тизимнинг сайтига қўшиш учун маълумот (Жойлашув)
Мен, « FAMALL » МЧЖ махсулотлари истеъмолчиси сифатида чегирма тўплами программасида қатнашишга қўшишингизни сўрайман. Ушбу Келишувни имзолаш орқали мен компаниянинг умумий чегирма олиш шартлари билан танишганимни ва қабул қилганимни тасдиқлайман. Ушбу Келишув «FAMALL» МЧЖ (кейинги ўринларда - компания) махсулотларини харид қилиш тартиби, шартларини ва Компаниянинг имконият ва имтиёзларидан фойдаланиш тартибини белгилайди. Ушбу Келишувга асосан, харидор «мустақил тадбиркор» мақомини олади ва бу унга Компаниянинг махсус имтиёзлар асосида махсулотлар сотиб олиш, Компания томонидан ўтказиладиган тадбирларда ва жорий маркетинг дастурларида иштирок этиш хуқуқини беради. Компания томонидан белгиланган муддатларда мустақил тадбиркор Компанияга тегишли бўлган хужжатлар, маълумотлар тақдим этиши, шунингдек Компания томонидан белгиланган талаб ва шартларни бажариши ва танишиш учун тақдим этилиши шарт. Бунга қушимча кўйидаги кўрсатмалар ва талаблар киради ва мажбурий хисобланади:мустақил тадбиркор ушбу Келишувни имзолаш вақтида 18 ёшга тулган бўлиши ва Компания билан олдин шартнома ва бошқа турдаги келишувлар ва битимлар тузмаган бўлиши керак; мустақил тадбиркор билан тузилган ушбу келишув, шунингдек Компания томонидан кўрсатилган муддатларда тақдим этилган бошқа турдаги келишувлар, шартномалар ва хужжатлар тўғри тўлдирилган ва у кўрсатган барча маълумотлар ишончли хисобланади; мустақил тадбиркор Компания бизнесининг имкониятлари, шунингдек, унинг қоидалари ва сиёсати билан боғлиқ талабларга тўлиқ риоя қилиши керак. Компания ушбу шартларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш хуқуқини ўзида сақлаб қолади. Мустақил тадбиркор Компания талабларига жавоб бермаса, Компания томонидан тасдиқланган аҳлоқ-одоб қоидаларига риоя қилмаса, ёки иш фаолиятини узрли сабабларсиз тўхтатган бўлса, ушбу Келишув шартларини бузган бўлса, Компания мустақил тадбиркорни тегишли рўйхатидан чиқариши ва бир томонлама тўлиқ ёки қисман ушбу Келишув ва бошқа шартномалар ижросини рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ушбу Келишув муддати давомида ва муддати тугагандан сўнг хам, мустақил тадбиркор Компания номидан иш юритиш ҳуқуқига эга эмас (Компания номидан музокараларда қатнашиш, битим ва шартномалар имзолаш ва ҳоказоларга йўл қўйилмайди). Истисно тариқасиди мустақил тадбиркор, Компаниянинг логотипи, бренди ва номидан фойдаланган ҳолда компаниядан олинган товраларни учинчи шахсларга сотиши мумкин. Компания ушбу Келишувда кўрсатилган мустақил тадбиркор шахсий маълумотларини фақат келишувда назарда тутилган мақсадларда ишлатишини кафолатлайди. Компания товарлар бўйича барча талабларни бажариш ва Узбекистон қонунчилигига мувофиқ мажбурий бўлган товарларга тегишли бўлган барча ҳужжатларнинг мавжудлигини ва қабул қилинишини кафолатлайди ва амалга оширади. Мустақил тадбиркор Компаниядан сотиб олинган махсулотларнини тасарруф қилиш, бизнесни ташкил қилиш ва амалга ошириш учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Ушбу келишувга асосан тўлов эвазига тақдим этилган маҳсулотларнинг тўплами қайтариб олинмайди, ушбу маҳсулотлар яроқсиз йоки нуқсонли ҳолатлар бундан мустасно. Ушбу Келишувнинг муддати мустақил тадбиркор имзолаган кунидан бошлаб амал кучга киради ва мустақил тадбиркор аъзолигини тўхтатгунича амал қилади. Барча шартлар билан танишиб чиқдим сана имзо Ф.И.Ш. Download 119.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling