Чекли вариацияли функциялар ва уларнинг хоссалари


Хулоса қилсак, олий таълим муассасалари математика фанларини ўқитиш жараёнида АКТни қўллашнинг асосий йўналишлари


Download 79.79 Kb.
bet17/19
Sana28.10.2023
Hajmi79.79 Kb.
#1730597
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
математика фанини укитишда замонавий ендашув

Хулоса қилсак, олий таълим муассасалари математика фанларини ўқитиш жараёнида АКТни қўллашнинг асосий йўналишлари:

  • 1. Компьютер ёрдамида ўқув материалини тақдим этиш.
  • 2. Мультимедиадан фойдаланиш.
  • 3. Ташхис ва рейтинг назорати.
  • 4. Электрон ЎММни яратиш.
  • 5. Масофавий таълим.
  • 6. Мулоқотни ташкил этиш.

4. Математика ўқитишда замонавий математик пакетлардан фойдаланиш.


Математика фанларини ўқитиш жараёнида компьютер технологияси имкониятларидан фойдаланишга мисол сифатида «Тўпламлар назарияси элементлари» мавзусини ўқитишда фойдаланиладиган электрон ишланмалар билан таништириб чиқамиз. Замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланган хонада янги мавзуни тушунтириш учун ўқитувчи электрон маъруза матни тайёрлайди. Тажрибали ўқитувчи янги тушунчаларни киритишда бу тушунчанинг тарихи, ҳаётда, ўрганилаётган фан ва бошқа фанлар доирасидаги ўрни ҳақида қисқача маълумотлар бериб, турли чизмалар айрим ҳолларда тайёр плакатлардан фойдаланади. Электрон маъруза матни бу каби маълумотларни ўзида яширинган ҳолда сақлаш (гиперматнлар), плакатлар, чизмаларни слайдларда «жонлантириш» (мультимедия, видео) имкониятларига эга.
Электрон маъруза матнидаги турли ранглардан фойдаланиб тайёрланган чизма ва расмлар, тасдиқларнинг исботлари, мисол ва масалаларнинг ечимлари ўқувчилар эътиборини чалғитмаслиги учун уларни навбат билан, маъруза давомида ўз ўрнида гиперматнларни очиш билан намойиш этиш ва уларга шарҳ бериш мақсадга мувофиқ. Тўпламлар назариясининг тўплам тушунчасини киритишда «Фикрлар хужуми», «Кластер» технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқувчилар фикрини билиш, йўналтириш жараёни якунида электрон матндаги тайёр кластерни кўрсатиш мумкин.

Турли ранглардан фойдаланилганига ўқувчилар эътиборини қаратиб, унинг сабабини сўраш ўқувчилар мустақил фикрини шакллантиради, киритилаётган тушунчаларнинг моҳиятини чуқурроқ англашга ёрдам беради.

Турли ранглардан фойдаланилганига ўқувчилар эътиборини қаратиб, унинг сабабини сўраш ўқувчилар мустақил фикрини шакллантиради, киритилаётган тушунчаларнинг моҳиятини чуқурроқ англашга ёрдам беради.


Download 79.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling