3. Ўқитувчилар томонидан АКТни эгаллаш стандарти талаблари. Жамиятни ахборотлаштириш Халқаро жамияти томонидан ишлаб чиқилган ўқитувчилар томонидан АКТни эгаллаш стандарти талабларига кўра ўқитувчи: - 1. АКТдан фойдаланган ҳолда ривожлантирувчи таълимни лойиҳалайди.
- 2. АКТни таълим жараёнига қўллаш соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари натижаларидан фойдаланади.
- 3. Таълим мазмуни ва вазифаларига мос келувчи технологик ресурсларни танлайди, таснифлайди ва баҳолайди.
- 4. Ўқув фаолиятининг турли соҳалари ва таълимнинг аниқ шартшароитларида технологик ресурслардан фойдаланишни режалаштиради. 5. АКТдан фойдаланган ҳолда ўқувчилар ўқув-билиш фаолиятини
- бошқариш стратегиясини ишлаб чиқади.
- 6. Ўқув фани мазмуни стандартига мос ҳолда АКТдан фойдаланиш жараёнини бошқаради.
- 7. Шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш учун АКТдан фойдаланади.
- 8. АКТдан ўқувчиларнинг юқори даражадаги тафаккур кўникмалари ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришда фойдаланади.
- 9. Таълимнинг ахборот-коммуникация муҳитида ўқувчилар ўқув-билиш фаолиятини бошқаради;
10. Ўқувчиларнинг фан бўйича билимлар даражасини аниқлашда баҳолашнинг АКТ қўлланиладиган методларидан фойдаланади; - 10. Ўқувчиларнинг фан бўйича билимлар даражасини аниқлашда баҳолашнинг АКТ қўлланиладиган методларидан фойдаланади;
- 11. Ўқувчилар томонидан таълим ва мулоқотда АКТдан фойдаланиш тўғрилигини баҳолашнинг турли методларини қўллайди.
- 12. Технологик воситалардан маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишда фойдаланади, олинган натижаларнини талқин қилади ва улардан таълим сифатини ошириш ва ўқитишни яхшилашда фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилади.
- 13. Мунтазам малака ошириш ва касбий ривожланишда АКТдан фойдаланади.
- 14. Ўқув жараёнида АКТдан фойдаланиш юзасидан малакали қарор чиқариш учун ўз касбий фаолиятини баҳолайди ва мушоҳада қилади.
- 15. Касбий фаолияти самарадорлигини оширишда АКТдан фойдаланади.
- 16. Таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳамкасблар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик ва ўзаро фаолият воситаси сифатида АКТдан фойдаланади.
- 17. Турли тайёргарлик даражаси, тажриба ва шахсий хусусиятларга эга бўлган ўқувчилар билан ишлашда технологик воситалардан фойдаланади.
- 18. АКТдан фойдаланишда техника хавфсизлиги талабларига риоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |