Чет ел психологиясида шахс назарялари режа
З.Фрейд ғояларида шахс структураси
Download 24.95 Kb.
|
Шахс
- Bu sahifa navigatsiya:
- І. Шахс ҳақидаги анъанавий назариялар
- Онгсиз
2. З.Фрейд ғояларида шахс структураси
Шахс ҳақидаги асосий психологик назариялар узоқ ривожланиш йўлини босиб ўтган. Замонавий психологияда шахс ҳақида шаклланган назарий ва методологик қарашлар таҳлил этилиб, қайта ўрганилмоқда. Шахс ҳақида тўғри психологик билимларни олиш учун чет эл психологиясининг ютуқларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шахс ҳақидаги назарияларни уч қисмга ажратишимиз мумкин: Шахс ҳақидаги анъанавий назариялар (В.Дильтей, К.Левин, В. Штерн, 3.Фрейд, К. Юнг ва бошқ.); Янги назариялар (Г. Айзенк, Д. Кеттел, А. Маслоу, Г Оллпорт, К. Роджерс, К. Хорни ва бошқ.); Энг янги назариялар (Э. Берн, К. Леонгард, Д. Мид, Г. Салливен, Сире, Э. Фромм ва бошқ.). І. Шахс ҳақидаги анъанавий назариялар ичида фрейдизм етакчи ўрин эгаллайди. Бу назарияга австриялик олим З. Фрейд асос солган. Фрейдизм шахс ривожланиши ва структурасини онгимиз учун иррационал ва антогонистик бўлган психик далиллар билан тушунтиради ва шу асосида психотерапия техникасини қўллайди. З. Фрейд ўзи даволаётган кишилардаги касаллик сабабларини уларнинг ёшлигидан қидирган. Маълум бир руҳий касалликлар (ёки комплекслар) инсоннинг ёшлик давридаги воқеа ва ҳодисаларга боғлиқ деб ҳисоблайди. Бу комплекслар инсонлар томонидан англанмайди, лекин уларнинг хулқ-атворига қаттиқ таъсир кўрсатади ва салбий оқибатларга олиб келади. Ҳар хил методлар (эркин ассоциациялар методи, гипноз, хато ҳаракатлар методи ва бошқ.) ёрдамида З.Фрейд психик нуқсонларнинг сабабларини англаш ижобий даволовчи эффектга эга эканлигини исботлаган. Бу эса Фрейдга шахс психик ҳаётининг уч даражасини аниқлашга ёрдам берган: онгсиз, онг олди, онгли. Онгсиз – барча инстинктларнинг манбаи Онг олди – унинг мазмуни инсон томонидан осон англаниши мумкин. Онгли – доимий равишда онгсиз билан тўқнашадиган ижтимоий норма ва ижтимоий нормага зид бўлган ҳаракатларни ўз ичига олади. Фрейд шахс ривожланишида болалалик даври муҳим рол ўйнашини кўрсатади. Бу даврда инсоннинг психик хусусиятлари шаклланишини таъкидлайди. Психоанализ вазифаси – кейинчалик психозга олиб келадиган нуқсонларни вақтида аниқлашдан иборат. Шундай қилиб, шахсни ўрганишда З.Фрейднинг тадқиқотларини инобатга олишимиз керак. Лекин фрейдизмнинг фақат бир томонлама ўрганилган ва бугунги кунда ўз ечимини топмаган ғоялари ҳам бор. Густав Юнг (1875-1961 гг.), швейциялик психиатр, психолог, аналитик психология асосчиси. Базель университетида таҳсил олган ва 1901-1912 йилларда З. Фрейднинг энг яқин ходими бўлган. Халқаро психоаналитик жамоанинг биринчи раиси (1911-1914 й.) бўлиб сайланган. Юнгнинг психологик қарашлари инсон психикасида «онгли» ва «онгсиз» ни ажратишга йўналтирилган эди. Унинг фикрича онгсиз хулқ-атворни белгилашда етакчи рол ўйнайди. Олимнинг фикрича онгсиз икки шаклда мавжуд: А) индивидуал (шахсий) Б) жамоавий – олдинги авлодлар тажрибалари сингдирилган психик фонд. Бу фонднинг мазмунини инстинктлар, қизиқишлар, архетиплар ташкил этади. Агар инстинкт ва қизиқишлар К. Юнг томонидан маълум бир хулқ-атворни келтириб чиқарадиган туғма эҳтиёж ва туртки сифатида кўрилса, архетиплар ижод, тушлар, мифлар асосини ташкил этади. К.Юнг шахсларни интроверт ва экстравертларга ажратган. Интровертлар ўз хулқ-атворларининг ички сабабларни аниқлашга ҳаракат қилади. Улар камгап, ижтимоий пассив, ўзўзини таҳлил қилишга мойил, мулоқотга киришмайдиган бўладилар. Экстравертлар эса ўз назарларини ташқи атрофдаги оламга қаратадилар. Улар импульсив, мулоқотга осон кириб кета оладиган ва ҳар қандай шароитга ҳам осонликча киришиб кета оладиган бўладилар. Психиканинг у ёки бу функциясининг етакчилигига қараб К. Юнг шахснинг қуйидаги типларини аниқлаган: а) фикрловчи; б) эмоционал; в) ҳис этувчи; г) интуитив. К. Юнг томонидан олиб борилган юқоридаги тадқиқотлар инсон психикасини тизимли равишда тушунишга ёрдам берди. Download 24.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling