Чет ел психологиясида шахс назарялари режа


Download 24.95 Kb.
bet1/3
Sana31.03.2023
Hajmi24.95 Kb.
#1314182
  1   2   3
Bog'liq
Шахс


Чет ел психологиясида шахс назарялари
РЕЖА:
1. Шахс ҳақида тушунча, индивид, шахс, индивидуаллик тушунчалари.
2. Фрейд ғояларида шахс структураси.
3.Шахс психологик структураси. Биогенетик назария, социогенетик назария, конституцион назария, роллар назарияси мазмуни. Эндопсхика ва экзопсихика ҳақида тушунча.
Таянч сўз ва иборалар:
Шахс, индивид, индивидуаллик, фаоллик, фаолият, мотив, қизиқишлар, шахснинг шаклланишида таъсир қилувчи омиллар, шахс сифатлари.
1. Шахс ҳақида тушунча, индивид, шахс, индивидуаллик тушунчалари.
Мустақилликка эришган Ўзбекистонда келажаги буйўқ давлат қураётган эканмиз, унинг фаол қурувчиси бўлган шахснинг психологияси масалаларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш ғоят катта аҳамиятга эгадир. Бу масалани ўрганиш янги кишини камол топтириш назарияси ва амалиёти илмий жиҳатдан ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади.
Шахс ижтимоий муносабатлар системасининг, ижтимоий ҳаётнинг кўп қиррали, мураккаб бўғинидир. У бир томондан ижтимоий – тарихий тараққиётнинг маҳсули бўлса, иккинчи томондан ижтимоий тараққиётни таъмин этувчидир.
Биз психологияни ўрганар эканмиз, индивид, шахс, индивидуаллик тушунчаларини бир-биридан фарқ қилишмиз керак. Одамнинг инсон жинсига мансублиги инивид тушунчаси билан ифодаланади.Биз катта ёшдаги нормал одамни ҳам, чақалоқни ҳам, тилни ва оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган телбаларни ҳам индивид деб атай оламиз. Бироқ бўлардан фақат биринчисигина шахс, ижтимоий мавжудот ҳисобланади. Ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий тараққиётда фаол иштирок этувчи одамгина шахс деб аталади. Индивид сифатида дунёга келган одам кейинчалик шахсга айланади.
Шахс жамият аъзосидир. У омманинг синфнинг ажралмас қисмидир. У омма билан ҳаракатланиб тарихни яратади. Шахс ижтимоий бойликлар яратувчидир.
Шахснинг шахс бўлишлиги учун у фаолликка ҳам эга бўлиши керак. Чунки фаолиятдаги фаоллик шахснинг муҳим белгисидир. Фаоллик ҳамиша яхши яшашга йўналтирилган бўлади. Киши яхши яшаши учун, жамиятни ривожлантириш учун атайлаб фаоллик кўрсатади. Бу шахснинг онглилик белгисидир.
Шахснинг характерли белгиларидан бири индивидуалликдир. Индивидуаллик ҳар бир шахснинг ўзигагина ҳос бўлган, такрорланмайдиган хусусиятдир. Индивидуаллик кишининг характери, темпераменти, психик кечинмаларининг ўзига ҳос ҳусусиятлари, ҳиссиёти ва фаолиятининг мотивларида кўринади. Ана шунга кўра кишилар бир-бирларидан фарқ қиладилар. Дунёда қанча одам бўлса, шунча индивидуаллик мавжуддир. Ҳеч ким бир-бирини ўрнини боса олмайди. «Ўнта бўлса, ўрни бошқа» мақоли индивидуалликка ҳам нисбатан айтилгандир.
Шахс тушунчаси қадимдан мавжуд бўлиб, у дастлаб актёр ниқоби, кейинчалик эса актёр маъносини англатган. Чунки саҳнадаги кўриниш ўзгариши билан актёр маскаси ҳам ўзгарган. Бундан ташқари, киши турли шароитда ўз қиёфасини ўзгартириши ва ўзини бир неча хил қилиб кўрсатиши ҳам мумкин. Киши артист каби турли ролларни бажариши мумкин.

Download 24.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling