Чет ел психологиясида шахс назарялари режа


Шахс психологик структураси


Download 24.95 Kb.
bet3/3
Sana31.03.2023
Hajmi24.95 Kb.
#1314182
1   2   3
Bog'liq
Шахс

3.Шахс психологик структураси
Биогенетик назария, сотсиогенетик назария, конститутсион назария, роллар назарияси мазмуни. Эндопсхика ва экзопсихика ҳақида тушунча. Дунёқараш ва э’тиқод.
"Шахс ва индивидуаллик" тушунчалари қанчалик даражада бирликдан иборат бўлганига қарамай, бир-бирига мос келмаслигининг ўзи ҳам шахснинг тўзилишини кишининг индивидуал-психологик ҳислатлари ва фазилатларидан таркиб топадиган аллақандай шакл сифатида тасаввур қилиш имкониятини бермайди. "Шахс" ва "индивидуаллик" тушунчалари (худди "индивид" ва "шахс" тушунчалари сингари) айнан бир-бирига ўхшайди, деб тан олинадиган ва шахсга табиат ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида, индивиднинг ситемаси тарзидаги сотсиал фазилат сифатида қараладиган /арб психология фанининг номарксистик йўналишларида шахс билан индивидуалликнинг структураси (яъни тўзилиши,ташқил топиши) бир-бирига тамомила мослиги тан олинади. Бундай психологик мактаблар ва йўналишларнинг вақиллари индивидуалликнинг тўзилиши аниқ таърифлаб берилса бас, бу кишининг шахсини тўлалигича ўз ичига олади ва таърифлаб беради, деган нуқтаи назарни илгари суришади. Жумладан, психологлар махсус шахсий сўроқномаларни қўллашади (бўлар синалувчининг ўзига, ўзининг индивидуал-шахсий фазилатларига ўзи баҳо беришини тақлиф этадиган саволлардан ташқил топган ўзига хос анкеталардир). Улардаги жавоблар мазмунини таҳлил қилган ва сўроқ натижаларини математик амаллар воситасида қайта ишлаган ҳолда тадқиқотчи бирон бир хислатнинг (типнинг) ана шу хислатга мос келадиган даражасида намоён бўлишининг сонлар билан ифодаланадиган белгисига эга бўлади. Лекин бундай методлр ёрдамида нари борса кишининг индивидуаллиги тавсифланишини тасаввур қилиш мумкин. Бироқ киши жалб этилган ижтимоий муносабатларнинг "яхлит бирлигида" шахсни ҳар томонлама тавсифлаб бўлмайди.
Ҳакикатда эса, агар шахс ҳамиша ўзининг конкрет сотсиал муҳити билан "ҳақиқий муносабатлари" субъекти сифатида намоён бўлиши инобатга олинадиган бўлса, "шахснинг тўзилишига конкрет сотсиал гурухлар ва жамоалар фаолияти ва муносабатида таркиб топадиган ана шу "ҳақиқий муносабатлар" ва алоқалар муқаррар тарзда киритилиши шарт. Сўроқномалар эса кишининг ўзига ҳали шаклланиб бўлмаган сотсиал муҳит шароитидаги, "умуман мавхум муҳитда"ги ҳолати бўйича берадиган баҳосига мўлжаллангандир. Шахснинг индивидлараро реал муносабатларидан иборат жиҳатини сўроқномаларда акс эттириб ва аниқлаб бўлмайди. Айтиб ўтилганидек, сўроқномалар шахснинг тўзилишига умумий таъриф бериш ҳуқуқига даъвогарлик қилар экан, аслида индивидуалликни тавсифлашга, индивидуаллик хислатларининг унинг бир асосий белгилари (омиллари) атрофида ташқил бўлиши принтсипларини топишга уринишлар билан чекланади. Маъжозий маънода айтганда индивидуал-психологик хислатларнинг кенг "қоллектсияси" ёрликлар тақиладиган ("шизотимия-тсиклотимия" "интроверсия-екстроверсия", "ҳиссиётлилик-вазминлик" ва хоказо) бир қанча "витриналарда" жойлаштирилади.
Жумладан, психологияда индивидуалликнинг кўпгина ҳислатлари-мослашувчанлик, тажовўзкорлик, майиллик даражаси, ташвишланиш ва шулар кабилар аниқлангандир. Бўлар жумладан индивиднинг ўзига хослигини кўрсатади. Бу психологик ходисалар ўз моҳиятига кўра ўзаро муносабатда бўлиб, ошкор ёки ошкора бўлмаган ҳолда аллақандай муҳитнинг мавжудлигини тақозо этади. Шахс айнан ана шундай муҳитга нисбатан мослашувчанлик, тажовўзкорлик ташвишланиш ва хоказоларни намоён қилади. Бордию, агар одамларнинг индивидуал фазилатлари бу тадқиқотларда изчил, ўзгарувчан, ранг-баранг мазмунли тарзда намоён бўлса, у холда сотсиал муҳит ўзгармайдиган, шаклланмаган (аморф), мазмунсиз, "умуман муҳит" сифатида тасаввур қилинади. Сотсиал муҳитнинг "шахс-муҳит"дан иборат ўзаро муносабатига қиёсан анъана бўлиб қолган механистик тарзда талкин қилиниши муҳитни ё фаол шахснинг ўз куч-\айратларини ишга соладиган майдон сифатида, ёхуд гуруҳ тарзида шахсга тазйиқ кўрсатувчи куч сифатида изоҳлайди. Шахснинг ва уни қуршаб турган сотсиал муҳитнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатининг фаол хусусияти тў\рисидаги тасаввур \арб фанида на шахс психологиясининг назарий қисмлари тўқималарига ва на шахсий тадқиқ этишнинг психологик методларига киритилмагандир.
Бошқа тадқиқотларда киши индивидуаллигининг экстрапунитивлиги (ўзининг хусусий муваффақиятсизликлари учун айбни бошқа одамларга а\дариш майли) каби белгиси яхши жамоа аъзосининг феъл-атворига хос бўлиш-бўлмаслиги, яъни бу унинг шахсида муқаррар намоён бўлиш-бўлмаслиги аниқланди. Олдинига шахс тести ёрдамида экстрапунитивлиги яқққол сезилиб турган спортчилар (спортнинг ўйналадиган турларига оид жамоаларнинг аъзолари улар жуда ҳам кўпчилик эди) гуруҳи аниқланади. Индивидуалликнинг ушбу белгиси улар учун етакчи ҳисобланмиш спорт фаолиятида уларнинг шахсига оид фазилатларни аниқ кўрсатиб берадигандек туйўлади. Ҳақиқатда эса спортчиларнинг яхши уюшган гуруҳларида (ҳақиқий жамоаларда), шахсий тест маълумотларига биноан экстрапунитив шахслар ўз жамоаси аъзоларига нисбатан жамоанинг айнан бир хил бўлиб қолишига қаратилган муносабатда бўла бошлашибди, яъни шахснинг экстрапунитив белгисига тамомила қарама-қарши фазилатни намоён қилишибди.
Шундай қилиб, инсон шахсининг тўзилиши индивидуалликнинг тўзилишига қараганда кенг эканлиги шубҳасиздир. Шу боисдан бунга, биринчи навбатда, унинг индивидуаллигини кўрсатадиган ва фақат эхтиросда, ички қиёфада, қобилиятларда ва ҳоказоларда анча кенг ифодаланадиган фазилатлари ва умумий тўзилишигина эмас, балки шахснинг ривожланиш даражаси ҳар хил бўлган гурухларда, ана шу гурух учун етакчи ҳисобланган фаолият орқали ифодаланадиган индивидлараро муносабатларда ўзини намоён этишни ҳам қўшиш шарт.
Шахснинг тўзилишдаги биологик ва ижтимоий омиллар. Инсон шахс тўзилишида биологик (табиий) ва ижтимоий омиллларнинг ўзаро нисбати масаласи хозирги замон психологиясида энг мураккаб ва мунозарали масалаларда биридир.
Психологияда шахсда иккита омил-биологик ва ижтимоий омиллар таъсири остида шаклланган иккита асосий кичик структура борлигини алоҳида таъқидлайдиганназария сезиларли урин эгаллайди. Инсон шахсининг ўзи "ендопсихик" ва "екзопсихик" тўзилишга бўлинади, деган фикр ҳам илгари мурилди. Шахс тўзилишининг кичик структураси сифатидаги "ендопсихика" бамисоли кишининг нерв-психик тўзилишига ухшаш бўлган инсон шахсининг ички механизми каби психик кисмлар ва функсияларнинг ўзаро ички боғлиқлигини ифода этади. "Екзопсихика"нинг ташқи муҳитга муносабати билан, яъни шахс қандай бўлмасин, барибир муносабатга киришиши мумкин бўлган ва шахсга қарама-карши турадиган тўзилишларнинг барчасига нисбатан муносабати билан белгиланади.
Инсон шахснинг индивидуаллигида унинг табиий, биологик тўзилиши ўзининг изини қолдиради, албатта. Гап шахснинг тўзилишида биологик ва ижтимоий омилларни хисобга олиш керакми, йўқлиги хақида эмас (уларни эътиборга олиш шарт, албатта), балки улар уртасидаги ўзаро муносабатларни қандай тушуниш керақлиги хақидадир. Иккита омил назарияси ижтимоий ва биологик омилларни, муҳит ва биологик тўзилишни, "екзопсихика"ни беихтиёр равишда бир-бирига қарама-карши куяди. Хакикатда эса бундай ташқи, ўзидан-ўзи бўладиган қарама-карши қуйиш самарасиздир ва шахснинг тўзилишини англаб олиш учун хеч бир наф келтирмайди. Лекин шахснинг шаклланиши ва тўзилишидаги табиийлик ва ижтимоийлик масаласига бошкача ёндашиш ҳам мумкин.
Буни буйи 80-130 сантиметрдан ошмайдиган одамлар шахсига хос белгиларнинг шаклланишини урганишга багишланган тадкикот мисолида куриб чикамиз. Буйининг пастлигидан бошка бирон-бир патологик чекланишлари бўлмаган бу одамлар индивидуаллигининг тўзилишида анчагина ухшаш жиҳатдан мавжудлиги аникланди. Уларда ўзига хос бачкана юмор, мулохазасиз некбинглик, самимийлик, анчагина ҳиссий зўриқишни такозо этадиган вазиятларга йўқсак сабр-бардошлик, бирон-бир даражада ийманиб утирмаслик ва шу кабилар кўзатилди. Табиий, таркибий жиҳатлар ва белгилар киши шахснинг индивидуаллиги тўзилишида унинг ижтимоий жиҳатдан такозо этилган кисмлари сифатида мавжуд бўлади. Табиий (анатомик, физиологик ва бошқа фазилатлар) ва ижтимоий хислатлар бирликни ташқил топтиради ва шахснинг мустақил кичик тўзилиши сифатида бир-бирига ўзидан-ўзи қарама-қарши қуйилиши мумкин эмас
Download 24.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling