Четдан кириб келаётган бузғунчи ва зарарли оқимларга қарши кураш чоралари
Download 1.36 Mb.
|
Диний конфессиялар-2016
Рим-католик черкови 2016 йилнинг 10 январига қадар 5 та диний ташкилот рўйхатга олинган. Католицизм (юн. умумий, жаҳон) – христианликда православие ва протестантизм каби кенг тарқалган асосий оқимлардан бири. Католицизм диний таълимот ва черков ташкилоти сифатида асосан 1054 йилда черковларнинг бўлинишидан кейин вужудга келди. Католицизм Рим папасини Исонинг ердаги ноиби, унинг ҳокимияти жаҳон соборлари ҳокимиятидан юқори туради деб ҳисоблайди.
Католицизмнинг протестантизмдан фарқи шундаки, у фақат муқаддас ривоятни ҳам диний таълимотнинг манбаи деб ҳисоблайди. Католицизмда асрлар давомида ибодат лотин тилида олиб борилган, II Ватикан собори (1962-65)гина уларни миллий тилларда ўтказишга рухсат берган. Католик черкови қатъий марказлаштирилган бўлиб, ягона жаҳон маркази – Ватикан шаҳри (давлат)га эга, унинг бирдан-бир бошлиғи Рим папаси ҳисобланади.
Евангель христиан-баптистлар черкови. Баптистлик XVII асрда Англияда вужудга келган протестант йўналишидаги оқимларидан биридир. Асосчиси Джон Смит (тах. 1554-1612). Баптистлик диний таълимотининг асосида Библиянинг илоҳий нуфузини тан олиш ётади. Унга кўра, барча Қадимги (39 китоб) ва Янги (27 китоб) Аҳд китоблари Муқаддас Руҳдан руҳланган, нажот топиш ҳамда эътиқод ва ҳаётга нисбатан худонинг иродасини билиш учун ягона, зарур ва етарли манба ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Библияни ўрганиш ва тафсир қилишга алоҳида эътибор берилади.
Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling