Чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологиялар асосий тушунчалар
Download 81.03 Kb.
|
ЧИҚИНДИСИЗ ВА КАМ ЧИҚИНДИЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ^ Хом-ашёлардан ҳамма томонлама фойдаланиш
- ^ Ишлаб чиқариш чиқиндилари
^ Табиий ресурслар - бу Қуёш энергияси, ер бағридаги энергиялар, сув, ер, минераллар, ҳайвонот ва ўсимликлар ресурсларидир.
Минерал ресурслар - ер бағридаги геологик минерал хом-ашё заҳираларининг мажмуаси ҳисобланади. ^ Хом-ашёлардан ҳамма томонлама фойдаланиш - хом-ашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари таркибидаги фойдали компонентлардан фойдаланишни назарда тутади. Хом-ашё таркибидаги қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш даражаси ва улардан оқилона фойдаланиш жамиятнинг уларга бўлган эҳтиёжига ва техниканинг тараққиётига боғлиқ. Хом-ашёлардан унумли фойдаланиш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади, маҳсулот турлари ва ҳажмини кўпайишини таъминлайди, маҳсулот нархини пасайтиради, хом-ашё базаларини яратишга сарфланадиган маблағларни камайтиради ва ишлаб чиқариш чиқиндалари билан атроф-муҳит ифлосланишини олдини олишга имкон беради. Хом-ашёларга физик-кимёвий ишлов бериш пайтида асосий ишлаб чиқариш маҳсулоти билан бирга қўшимча маҳсулотлар ҳам пайдо бўлади. Масалан, нефт ишлаб чиқаришда қолдиқ модда мазут ҳисобланади. Унинг таркибида ванадий, никел, магний ва кремний каби элементлардан ташқари 70-90 % олтингугурт мавжуд. Ишлов бериш пайтида уларнинг пайдо бўлиши ишлаб чиқариш жараёнининг асосий мақсади эмас, лекин уларни тайёр маҳсулот сифатида қўллаш мумкин. Бундай қўшимча маҳсулотлар учун ДАВАН, техник меъёрлар ва тасдиқланган нархлар бўлади. Ҳозирги пайтда мазут таркибидан олтингугурт ажратиб олиш технологик жараёнлари ишлаб чиқилган. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, агар қўшимча махсулотларни ажратиб олиш ёки уларга қайта ишлов бериш иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ деб топилмаса, унда бундай маҳсулотларни ёнилғи сифатида қўллаш мумкин. ^ Ишлаб чиқариш чиқиндилари – хом-ашё қолдиклари, материаллар ва яриммаҳсулотлар (полуфабрикатлар), сифат кўрсатгичларини қисман ёки тўла йўқотган ва давлат андозаларига мос келмайдиган чиқиндилардир. Уларга дастлабки ишлов берилиб, ундан кейин ишлаб чиқариш соҳасида қўллаш мумкин. Download 81.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling