Математика ўқитиш методикаси фани математика педагогикаси сифатида таълимнинг умумий қонуниятларининг математика соҳасида намоён бўлиш хусусиятларини ўрганади. Математика ўқитиш методикаси фани математика педагогикаси сифатида таълимнинг умумий қонуниятларининг математика соҳасида намоён бўлиш хусусиятларини ўрганади. Математика ўкитиш методикаси фани аввало ўзаро бир-бирига боғлиқ тўртта саволга жавоб бериши лозим. Биринчиси – нима учун математикани ўргатиш керак? Бу саволга жавобни таълим ва тарбия умумий вазифаларига асосланиб топиш мумкин, ўз навбатида бу вазифалар жамият ривожининг маълум бир босқичида унинг олдида турган умумбашарий мақсад ва вазифалар билан аниқланади. Иккинчиси – кимни математикага ўргатиш керак? Бир томондан бу савол ёш ҳақида бўлиб, қачондан бошлаб болаларни математикага ўргатиш мақсадга мувофиқ ва қачон барча учун мажбурий дастур ўрнатишни тугатиш зарурлигини ифода этади. Иккинчи томондан, мактабдан кейинги математик таълимнинг узвийлигини англатади. Учинчиси – ўрганиладиган математика мазмуни қандай бўлиши керак? Ёки нимани ўргатиш керак? Учинчиси – ўрганиладиган математика мазмуни қандай бўлиши керак? Ёки нимани ўргатиш керак? Бу саволга жавоб математика ўқитиш мақсадлари ҳақидаги савол билан мустаҳкам боғлиқ. Умуман олганда, математика фани уни ўқитиш ва ўргатиш учун қандай ҳажмда ва қандай маълумотлар олиш ҳақида баҳсли масалалардан ҳисобланади. Тўртинчиси – математикани қандай ўргатиш керак? Бу саволга жавоб математика ўқитиш методикаси фанининг муҳим қисми бўлиб, энг ҳаракатчан, энг илғор ва энг қулай ўқитиш усуллари билан бирга ижодий ёндашишни талаб этадиган усуллар тизимини асослаш ва тарғиб қилиш талаб этилади.
1.2-
.
Мактабда математика ўқитишнинг асосий мақсадлари қуйидагича: умумтаълим, тарбиявий ва амалий мақсадлар
Do'stlaringiz bilan baham: |