Чирчиқ давлат педагогика университети математика ўҚитиш методикаси


Download 19.09 Kb.
bet1/5
Sana12.11.2023
Hajmi19.09 Kb.
#1768574
  1   2   3   4   5
Bog'liq
МЎМ. Л-1

ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

МАТЕМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Маъруза – 1

Мавзу:Умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус талим муассасаларида математика ўқитиш масалалари.Математика ўқитиш методикасининг предмети

Р Е Ж А:

1.Математика ўқитиш методикаси фани.

2.Мактабда математика ўқитиш мазмуни ва вазифалари.

3.Математика ўқитиш методикаси фан сифатида.

4.Математика ўқитишда фанлараро алоқалар.

Асосий тушунчалар ва таянч иборалар: Фан ва ўқув фани тушунчалари, педагогика, умумий ва хусусий методика, математика ўқитиш методикасининг предмети ва объекти.

1.Математика” сўзи грекча “билиш, фан” сўзидан олинган бўлиб, у бизга қадимги Юнонистондан етиб келган. Методика сўзи юнонча “метод” ёки “усул” сўзидан олинган бўлиб, шунга кўра математика ўқитиш услубиёти жамият томонидан қўйилган таълим мақсадларига мос равишда математика ўқитиш қонуниятларини, унинг маълум ривожланиш даражасида ўрганадиган ва тадқиқ этадиган педагогиканинг бўлимидир.

Математика фани ўз ривожланиш даври мобайнида қуйидаги даврларни босиб ўтган:

Математика фани ўз ривожланиш даври мобайнида қуйидаги даврларни босиб ўтган:

1- давр: Математиканинг пайдо бўлиш даври – амалий ҳисо-

блашлар ва ўлчашлар, сон ва фигура тушунчалари шаклланиши билан белгиланади. Бу даврда арифметика ва геометрия каби математиканинг бўлимлари ўз бошланғич асосларига эга бўлди.

2-давр: Ўзгармас миқдорлар даври – эрамиздан аввалги VI-V асрлардан

бошланиб, бу даврда математика фани тадқиқот тушунчаларига (сон ва фигура), усулларига эга бўлган мустақил фан сифатида шаклланди. Бу даврда математиканинг янги соҳаси – алгебра фани пайдо бўлди ва ривожланди.

Бунда буюк ватандошларимиз Муҳаммад Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Умар Ҳайём, Абу Али Ибн Сино, Улуғбек, АлФарғонийларнинг хизмати катта бўлган.


Download 19.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling