1 -мавзу назарий механика фани, мақсади ва вазифалари. Статиканинг асосий тушунчалари
Download 63 Kb.
|
1-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза машғулотини олиб бориш технологияси
- Назарий механика фани, мақсади ва вазифалари Статиканинг асосий тушунчалари” мавзусининг технологик харитаси
- 1-илова Асосий тушунчалар
- 2-илова Маъруза 1 КИРИШ 1.УМУМИЙ МУЛОХАЗАЛАР. Назарий механика
1 – маъруза машғулоти
Маъруза машғулотини олиб бориш технологияси (машғулот модели)
“Назарий механика фани, мақсади ва вазифалари Статиканинг асосий тушунчалари” мавзусининг технологик харитаси
1-илова Асосий тушунчалар Куч, вектор катталик, скаляр катталик, векторнинг модули, моддий нуқта, абсолют қаттиқ жисм, аксиома,теорема, геометрик функциялар. 2-илова Маъруза 1 КИРИШ 1.УМУМИЙ МУЛОХАЗАЛАР. Назарий механика - материал жисмларнинг механик ҳаракатини умумий қонунларини ва мувозанатини ўргатадиган фандир. Назарий механика мате-риал жисмларнинг оддий ҳаракати бўлган механик ҳаракатни текширади. Назарий механика фани олий ўқув юртларида ўтиладиган асосий фан-лардан бири бўлиб, унинг қонунлари материаллар қаршилиги, қурилиш меха-никаси, қурилиш конструкциялари ва иншоотлар зилзилабардошлиги қатор фанлар учун хилма-хил ва мураккаб техника масалаларини ечишда назарий асос сифатида қўлланилади. Назарий механика фани моддий жисмларнинг бир-бирига кўрсатадиган таъсири ва механик ҳаракатнинг умумий қонунлари хақидаги фандир. Табиий фанлардан бўлган назарий механика фани материя ҳаракатла-ридан энг соддаси ҳисобланган механик ҳаракатни текширади. Вақт ўтиши билан моддий жисмларнинг бир-бирларига нисбатан фазода кўчиши механик ҳаракат дейилади. Бу ҳаракат жисмларнинг ўзаро таъсир-лашуви натижасида содир бўлади. Моддий жисмларнинг мувозанати механик ҳаракатнинг хусусий ҳоли бўлган-лиги сабабли, назарий механикада моддий жисмларнинг бу ҳолати ҳам текши-рилади. Назарий механика фани, механик масаланинг қандай нуқтаи назардан қўйилишига қараб, уч қисмга: статика, кинематика ва динамикага бўлинади: статикада жисмларнинг мувозанати, уларга қўйилган кучларни содда ҳолга келтириш каби масалалари ва жисм оғирлик маркази масалалари билан шуғулланилади; Download 63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling