1 -мавзу назарий механика фани, мақсади ва вазифалари. Статиканинг асосий тушунчалари


Download 63 Kb.
bet3/3
Sana07.01.2023
Hajmi63 Kb.
#1083469
1   2   3
Bog'liq
1-maruza

4. Кучлар системаси. Жисм бир қанча F1, F2, …, Fa кучлар қўйилган бўлса, бу кучлар тўпламига кучлар системаси ёки қисқача куч системаси дейилади. Жисмга қўйилган /F1, F2 ,…, Fn/ кучлар системаси кўрсатадиган таъсирини бошқа /Q1 , Q2, …,Qm/ кучлар системасига бера олса /m=n/, бундай икки куч системасига эквиволент кучлар системаси дейилади ва улар қуйидагича ёзилади:
( F1 , F2 ,…Fn ) <=>( Q1, Q2, Q3,… Qm)
5. Тенг таъсир этувчи куч. Кучлар системасининг жисмга таъсирини ёлғиз бир куч бера олса, бундай кучга мазкур кучлар системасининг тенг таъсир этувчиси дейилади. Жисмга қўйилган /F1, F2 ,…, Fn/ кучлар система-сининг тенг таъсир этувчиси R билан белгиласак, у ҳолда
(F1, F2,…, Fn) <=> R
6.Мувозанатлашган кучлар системаси . Тинчликда қўйилган жисм унга қўйилган /F1, F2,…, Fn/ кучлар системаси таъсирида ҳам тинчликда бўлса бундай кучлар системаси мувозанатлашган кучлар системаси дейилади. Муво-занатлашган кучлар системаси нолга эквивалент бўлади.
(F1, F2,…, Fn) <=> O
7. Саноқ системаси. Берилган жисмнинг вазиятини бошқа бирор жисм билан боғланган бирор координаталар системасига нисбатан текширилади. Бу кординаталар системасига саноқ системаси дейилади. Статикада жисм мувозанатини Ер билан боғланган саноқ системасига нисбатан қаралади.
8. Эркин жисм. Жисм бошқа жисмлар билан бириктирилган бўлмаса ёки жисм фазода исталган томонга ҳаракатлана олса, бундай жисмга эркин жисм дейилади (масалан, ичига енгил газ тўлдирилган шар мисол бўла олади).


3-илова
Такрорлаш учун саволлар

  1. Куч деб нимага айтилади?

  2. Куч векторини ўз таъсир чизиғи бўйлаб бир нуқтадан иккинчи нуқтага кўчириш мумкинми?

  3. Кучлар системаси, эквиволент кучлар системаси нима?

  4. Тенг таъсир этувчи куч, мувозанатлашган кучлар системаси нима?

  5. Статиканинг иккита асосий масаласи нимадан иборат?

Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling