1 -мавзу назарий механика фани, мақсади ва вазифалари. Статиканинг асосий тушунчалари


Download 63 Kb.
bet2/3
Sana07.01.2023
Hajmi63 Kb.
#1083469
1   2   3
Bog'liq
1-maruza

кинематикада жисмларнинг ҳаракати геометрик нуқтаи назаридан, яъни ҳаракатни вужудга келтирувчи сабабга боғламай ўрганилади;

- динамикада моддий жисмларнинг ҳаракати унга таъсир этувчи кучларга боғлиқ равишда текширилади


СТАТИКАГА КИРИШ
ТАЯНЧ СЎЗЛАРИ ВА ИБОРАЛАРИ
Назарий механика, статика, механик ҳаракат, жисмларнинг мувозанати, абсолют қаттиқ жисм, куч, кучлар системаси, эквивалиент кучлар системаси, тенг таъсир этувчи куч, мувозанатлашган кучлар системаси, саноқ системаси, эркин жисм, статиканинг аксиомалари, ноллик система, боғланиш реакциялари.
Маъруза режаси:
1. Статика. Асосий тушунчалар ва таърифлар.
2. Статиканинг асосий аксиомалари.
3. Боғланишлар ва боғланиш турлари.


СТАТИКА
Қаттиқ жисм статикасининг асосий аксиомалари.
1. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Статикада жисмнинг мувозанати деганда, унинг маълум жисмга қўзғал-мас равишда маҳкамланган координаталар системасига нисбатан тинч вазияти тушинилади.
Статиканинг асосий тушунчалари, таърифларини келтирамиз.
1.Моддий нуқта деганда, ҳаракати ёки мувозанатини текширишда ўлчам-лари ва шаклининг аҳамияти бўлмаган, массаси бир нуқтада жойлашган деб тасаввур қилинадиган жисм тушинилади.
2. Абсолют қаттиқ жисм. Куч таъсиридаги жисмнинг ихтиёрий иккита нуқтаси орасидаги масофа доимо ўзгармасдан қолса, бундай жисм абсолют қаттиқ жисм дейилади.
Табиатда абсалют қаттиқ жисм йўқ ҳар қандай жисм ҳам оз бўлсада деформацияланади шакли ўзгаради. Агар бу ўзгариш жисмнинг ўлчамларига нисбатан жуда кичик бўлса, механик ҳаракатни текширишда мазкур ўзга-ришни эътиборга олмаймиз. Қаттиқ жисмни бундай абстрактлаштириб қараш жисмнинг ҳаракатини ўрганишда соддалаштиради.
3.Куч. Жисмларнинг кинематик ҳолати ўзгарувчи сабабини белгиловчи вектор катталик куч дейилади.
Кучнинг жисмга таъсири: I). куч қўйилган нуқта 2). кучнинг йўналиши, 3). кучнинг миқдори билан аниқланади.
Жисмнинг бевосита куч таъсир этадиган нуқтаси куч қўйилган нуқта дейилади. Тинч ҳолатда турган эркин моддий жисмнинг берилган куч таъсирида олган ҳаракат йўналиши кучнинг йўналиши дейилади.
Куч миқдор ва йўналишга эга бўлгани учун вектор катталик билан ифодаланади. 1кгк =9,81H; 1H=0.102 кгк.

Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling