3-давр: Ўзгарувчи миқдорлар даври – XVII асрдан бошланиб, XIX аср биринчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олиб, математиканинг тадбиқ қилиш соҳалари кўпайди, функция ва у билан боғлиқ узлуксизлик ва ҳаракат ғоялари асосий ўринни эгаллади. Математик анализ таркиб топди ва такомиллаштирилди. 4-давр: Ўзгарувчи муносабатлар даврида – абстракт назариялар, математик тузилмаларнинг роли ошди ва моделлаштириш усули кенг қўлланила бошланди. Бу давр XIX аср иккинчи ярмидан бошланиб, то ҳозиргача бўлган даврни қамраб олиб, фанда алгебраик структуралар, янги назария ва йўналишларнинг пайдо бўлиши ва ривожлантирилиши билан характерланади. Ҳозирги пайтда математика янада тараққий этиб, турли назарий кашфиётлар билан биргаликда унинг амалий тадбиқлари кўпайиб бормоқда. Математика фан сифатида, ўқув предмети сифатида ёш авлодга ўргатилиши талаб этилади. Шу сабабдан математиканинг қуйидаги хусусиятларини кўриб чиқамиз. Математика фан сифатида, ўқув предмети сифатида ёш авлодга ўргатилиши талаб этилади. Шу сабабдан математиканинг қуйидаги хусусиятларини кўриб чиқамиз. 1) Математика фан сифатида: - моддий борлиқнинг фазовий ва миқдорий муносабатларини акс эттирувчи қонунларни тўла ва чуқур ўрганиш, тарғиб этишни ўрнатиш;
- ўрганилаётган қонуниятларнинг қандай мазмунга эгалиги ва уларнинг қандай усул билан асосланганлиги ривожланиш даражаси билан ҳисоблашмайди;
- тадқиқотчининг шахсий фазилатлари, у ёки бу математик қонуннинг қандай кашф этилганлиги муҳим эмас;
- математика фани маълум тизимда яратилади ва ривожлантирилади, у бир-бирига боғлиқ қатъий кетма-кет келувчи қонунларни очиб беради. Фанда асосий тушунчалар, қабул қилинган аксиомалар унинг бошланғич асоси бўлиб ҳисобланади.
2) Математика ўқув предмети сифатида: 2) Математика ўқув предмети сифатида: - ўқувчиларга математикадан билим, кўникма ва малакалар
- беради;
- математик билимлар беришда ўқувчиларнинг ёш хусусият-
- лари ҳисобга олинади;
- янги математик тушунча ёки қонун киритишга ёндашиш улкан аҳамиятга эга ва шу асосда уни баён этиш усули танланади;
- абстракт тушунчалар изоҳлар ва мисоллар билан берилади; ўқитишда такрорлаш ҳам амалга оширилади;
- ўқув предмети тизимини қисқартириш ва бузиш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |