Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc


- расм. Кимёдан АТММда ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил


Download 492.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/32
Sana18.08.2023
Hajmi492.32 Kb.
#1668026
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
16711747269004972daraja

1-
расм. Кимёдан АТММда ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил 
этишнинг блок-модулли модели. 
Ахборот 
ресурслари 
Таълимий 
ресурлар: 
электрон ўқув 
қўлланмалар, 
методик 
қўлланмалар, 
виртуал 
лабораториялар, 
луғатлар ва 
бошқалар 
Кимёга оид сайтлар: 
http://library.ziyonet.uz/uz/b
ook/123670

http://library.ziyonet.uz/uz/b


ook/123671

https://t.me/nsp_discuss


 
https://sites.google.com/vie
w/kimyo-
olami/%D0%B3%D0%BB
%D0%B0%D0%B2%D0%
BD%D0%B0%D1%8F-
%D1%81%D1%82%D1%8
0%D0%B0%D0%BD%D0
%B8%D1%86
 
14 


Машғулотдан мақсад. Анорганик моддаларнинг асосий синфлари бўлган 
оксидлар, асослар, кислоталар ва тузларнинг олиниши, хоссаларини тавсифли 
реакциялар орқали ўрганишдан иборат. 
1-
тажриба. Оксидларнинг сувда эрувчанлиги. 
Реактивлар: мис (II) оксиди, кальций оксиди, фенолфталеиннинг 1 %ли 
эритмаси. 
Иш тартиби. Иккита пробирка олиб, уларнинг ҳар бирига 2-3 мл 
дистирланган сув қуйинг ва 1 томчидан фенолфталеиннинг спиртдаги 
эритмасидан томизинг. Сўнгра биринчи пробиркага мис (II) оксиди кукини
иккинчисига кальций оксиди (сўндирилмаган оҳак)нинг бир кичик бўлагини 
ташланг. Пробиркаларда содир бўлган ҳодисаларни кузатинг. 
Топшириқлар: 
1. Қайси пробиркадаги оксид сувда эрийди? 
2. Тегишли реакция тенгламасини ёзинг ва хулоса чиқаринг. 
Диссертациянинг
Педагогик тажриба-синовни ташкил этиш ва уни 
ўтказиш” деб номланган учинчи бобида Ҳазорасп туманидаги 39-умумтаълим 
мактаби ўқитувчиларининг кимё дарслари муҳокама қилинди. Ўқув 
фаолиятини самарали ташкил қилиш, замонавий педагогик технологиялардан 
фойдаланиб дарс машғулотларини олиб бориш ва ўқувчиларнинг мустақил 
ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик тавсия ҳамда 
кўрсатмалар берилди.
Педагогик таҳлил жараёнида олдимизга қўйилган вазифаларга мувофиқ 
таълим муассасаларининг таълим-тарбиявий жараёнининг сифат ва 
самадорлигини 
ошириш, 
ислоҳотлар 
самарадорлигини 
таъминлаш, 
ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифатининг назоратини 
кучайтириш ҳамда таълим-тарбия соҳасида замонавий методларни қўллаш 
ишларини такомиллаштириш мақсадида маслаҳатлар бериб борилди. 
Шунингдек, УрДУ профессор-ўқитувчилари билан мактабнинг 10-11-синф 
ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда ўқувчиларнинг кимё, 
биология ва математика фанларидан мустақил ўрганиш учун фойдаланиши 
мумкин бўлган адабиётлар юзасидан тавсиялар берилди. Фанлардан қўшимча 
ўқиш учун тайёрланган электрон материалларни мазкур мактаб ўқитувчи ва 
ўқувчиларига фойдаланиш учун берилди. 
Хоразм вилояти бўйича УрДУ оталиққа олган Урганч туманидаги 4-, 9-; 
Янгиариқ туманидаги 19-, 20-; Шовот туманидаги 7-, 41-, 50-; Янгибозор 
туманидаги 18-, 23-; Хонқа туманидаги 5-, 17-, 45- умумтаълим мактабларида 
ўқитувчиларнинг билимлари даражаларини аниқлаш ва улар учун қайта 
тайёрлаш курсларини ташкил қилиш, ички аттестациядан ўтказишга ҳамда 
кимё фани бўйича вилоят кесимидаги йиллик рейтингини аниқлаб боришда, 
мактаб ўқитувчиларининг билимларини аниқлаш мақсадида кимёдан ёзма-
назорат ишлари олинди. Олинган ёзма-назорат ишлар текширилганда, мактаб 
ўқитувчилари қониқарли натижалар кўрсатди. Ушбу мактабларга амалий ёрдам 
бериш мақсадида 2020 йил декабрь ойидан бошлаб мактаб ўқитувчиларига дарс 
машғулотлари олиб борилди. Ўқитишда режа асосида инновацион 
15 


технологияларни қўллаш, виртуал, ностандарт лаборатория тажрибаларидан 
дарс жараёнида фойдаланиш, назарий материаллар ва мавзу бўйича масалалар 
ечиш усуллари ўргатилди.
Хусусан, “Кимёнинг асосий тушунчалари ва қонунлари” мавзуси бўйича 
назарий маълумотлар, ўқитиш методлари ва масала ечиш усуллари ўқитилди. 
“Атом тузилиши. Даврий қонун ва даврий система” мавзуси бўйича назарий 
маълумотлар, ўқитиш методлари ва масала ечиш усуллари ўргатилди. 2020-
2021 ўқув йилидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Хонқа туманидаги 17-; 
Хазорасп туманидаги 35-, 39-; Янгибозор туманидаги 18-, 23-; Шовот 
туманидаги 50-умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига мунтазам ўқитилиши 
учун ишчи ва намунавий дастурлар тузилиб, режа асосида дарс машғулотлари 
олиб борилди.
Мавзулар презентация-слайдлар ва АКТлардан фойдаланган ҳолда 
тушунтириб берилди. 
Хазорасп туманидаги 39-умумтаълим мактабида олиб борилган кластер 
тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 2020-2021 ва 2021-2022-ўқув йилларида 
ОТМларига талабаликка қабул қилиниш кўрсаткичлари 1-жадвалда 
келтирилган. 

Download 492.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling