Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробaцияси


Download 492.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/32
Sana18.08.2023
Hajmi492.32 Kb.
#1668026
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
16711747269004972daraja

Тадқиқот натижаларининг апробaцияси. Мазкур тадқиқот натижалари 3 
та халқаро ва 5 та республика илмий-aмaлий aнжумaнидa муҳoкaмaдан 
ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертaция мавзуси 
бўйича жами 24 та илмий иш чоп этилган, шулардан, 3 та ўқув-методик 
қўлланма, 1 та электрон-ўқув қўлланма; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестaция комиссиясининг докторлик 
диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий 
нашрларда 11 та мақола, жумладан, 7 таси республика, 3 таси хорижий 
журналларда нашр этилган.
Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертaция таркиби кириш, уч 
боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда 
иловалардан иборат. Диссертaциянинг асосий ҳажми 117 саҳифани ташкил 
этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, 
тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги келтирилган, муаммонинг 
ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг таълим муассасасининг 
илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, мақсади ва вазифалари, 
объекти ва предмети, усуллари, илмий янгилиги, амалий натижалари, илмий ва 
амалий аҳамияти ёритилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий 
этилганлиги, тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши, диссертациянинг 
тузилиши ва ҳажмига оид маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “
Умумтаълим мактабларида мустақил ишларни ташкил 
қилишнинг назарий асослари деб номланган биринчи бобида таълим жараёнини 
замонавий талабларга мослаштириш, ривожланган хорижий тажрибалар асосида 
модернизaциялаш ва унинг самарадорлигини таъминлашда ўқувчиларнинг 
мустақил фаолиятини ташкил этиш, уларнинг мустақил таълим олишлари учун 
зарур шароитларни яратиш, мустақил ва ижодий фаолиятга йўллаш орқали 
мустақил тайёргарлигини ривожлантириш, компетентлигини шакллантириш 
10 


узлуксиз таълим тизимининг асосий вазифаларидан бири эканлиги ҳақида 
маълумотлар келтирилган. 
Ўқувчиларда мустақил таълим топшириқларини бажариш кўникмаларини 
шакллантириш, турли ўқув фанларини ўқитиш жараёнида амалга оширилади. 
Мактабларда кимё фанидан мустақил таълим топшириқларининг мазмуни фан 
мазмунига мос ҳолда ўқувчилар мустақил фаолиятини фаол ташкил этишга, 
уларнинг олдига қўйилган дидактик мақсадларни бажаришга йўналтирилган, 
белгиланган вақт тушунилади ҳамда ўқув режа ва фан дастури асосида 
мавзулар уйга вазифа кўринишида тақсимланади. Шунингдек, мустақил таълим 
жараёнида фанга оид билимларни қидириш, ўрганиш, уларни англаб етиш, 
мустаҳкамлаш, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантириш ҳамда 
ривожлантириш, билимларни умумлаштириш, тизимлаштириш жараёни юзага 
келиб, уни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш муайян методлардан 
фойдаланишни талаб этади. Умумтаълим мактабларида мустақил таълимни 
қуйидаги усулларда, яъни уйга вазифа бериш билан баҳолаб ва назорат 
қилинмоқда. 
Мустақил таълим – ўқувчиларнинг ўқитувчи ёрдамисиз бирор вазифа 
(масала, 
муаммо)ни 
мустақил 
ўрганиш 
асосига 
қуриладиган, 
тизимлаштирилган, режалаштирилган, муайян методлар ва технологиялар 
қўлланиладиган фаолият тури, яъни таълим шакли (мавзу юзасидан турли 
топшириқларни бажариш, конспект, слайдлар, саволномалар, дидактик ва 
тарқатма материаллар тайёрлаш, тажриба қўйиш, кузатиш ишларини олиб 
бориш, Интернет маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилишда олиб 
бориладиган мустақил фаолиятлар натижасида мустақил таълим таркиб 
топади). 
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини кузатиш давомида шу нарса 
аниқландики, ўқувчиларга ҳосил қилинган мотивация, онгли қизиқиш – 
мустақил фаолиятга ундовчи, ҳавас уйғотувчи куч. Фанларга бўлган онгли 
қизиқиш ўқувчиларда ўқув машғулотларида мустақил англаш, тафаккурни 
шакллантириш, тушунча ва ғояларни чуқур, пухта идрок эта олиш 
жараёнларига интилишни уйғотади.
Мустақил таълим давомида ўқувчи ўқув ва илмий адабиётларни ўқиб 
таҳлил қилади, Интернет тармоғидан ёки компьютер дастурларидан фанга оид 
маълумотларни қидиради, тўплайди, ўрганади, конспектлаштиради, компьютер 
дастурларида электрон-ўқув қўлланмаларни ўқийди, чизмалар тайёрлайди, тест 
топшириқларини бажаради, мультимедиали дастурлар, виртуал лабораториялар 
устида ишлайди, бажарилган лаборатория машғулотлари юзасидан ҳисоботлар 
тайёрлайди. 
Диссертациянинг иккинчи 

Download 492.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling