Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc
Download 492.32 Kb. Pdf ko'rish
|
16711747269004972daraja
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тaдқиқoтнинг oбъекти
- Тaдқиқoтнинг предмети
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тaдқиқoтнинг мaқcaди: кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил
ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методларидан иборат. Тaдқиқoтнинг вaзифaлaри: ўқувчиларга кимё ўқитишдаги муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш методлари зарурлигини ўрганиш; инновацион лойиҳа доирасида кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг янгича методларини ўзида жамлаган иккита ўқув-методик ва битта электрон-ўқув қўлланма ҳамда ахборот муҳити яратиш; ўқувчиларнинг ўқитувчи назоратисиз мустақил таълимини ташкил этишга йўналтирилган виртуал (crocodile chemistry программаси ёрдамида) ва ностандарт лаборатория ишларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш; ўқувчиларда мустақил таълимдан фойдаланишнинг педагогик шарт- шароитлари, омиллари методлар самарадорлигини текшириш, мезон, кўрсаткичларини белгилаш, натижасини аниқлаш. Тaдқиқoтнинг oбъекти: умумтаълим мактаблари кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда мустақил таълимини ташкил этиш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Хоразм вилояти, Навоий вилояти ҳамда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳаридаги умумтаълим мактабларидан жами 412 нафар ўқувчи жалб қилинди. Тaдқиқoтнинг предмети: кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методлари мазмуни, шакл, метод ва воситалари. Тaдқиқoтнинг уcуллaри. Тадқиқотда мавзуга оид илмий-методик адабиётлар ва электрон заҳиралар қиёсий таҳлил қилиниб, сўровнома, тест, кузатиш, суҳбат, тажриба-синов натижалари математик-статистик методлардан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: кимё фанини ўқитиш жараёнида ўқувчилар мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари кимёвий ҳодисаларни кузатиш, тушуниш, тушунтиришга ўргатувчи ўқув жараёнида таққослаш, синаш ва хулоса ясаш каби тажриба босқичларини хатолар устида 7 ишлашнинг қайта алоқали муҳитига хавфсизлик, топшириқлар даражаланиши тамойилларига кўра жорий этиш асосида аниқлаштирилган; кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг шахсга йўналганлик, кимёвий топшириқларнинг вариатив занжири каби инновацион ёндашувлари ахборотларни қидириш, йиғиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва кимё дарсларида ҳамда дарсдан ташқари ҳолатларда қўллашга ўргатувчи табиий ва лаборатория методларидан кўргазмали, амалий ва интегратив фойдаланиш асосида далилланган; ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш модели фанга оид ва таянч компетенцияларни уйғунликда шакллантиришни кўзда тутувчи ностандарт лаборатория ишларини “crocodile chemistry” дастурига асосланган ахборотли, якка ва жамоавий ишлашга мўлжалланган интерфаол ўқув муҳитида прогностик мониторингли қўллаш асосида такомиллаштирилган; ўқувчиларда мустақил ишлаш кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари синфлар кесимида модулли тақсимланган тестлар, лаборатория топшириқларини “тескари таълим” (уйда дарс муҳити, дарсни уй топшириқларига асосан ташкил этиш) муҳитида натижаларнинг академик қайдномасига кўра индивидуал қўллаш асосида ривожлантирилган. Download 492.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling