Чирчиқ давлат педагогика университетининг шараф кодекси


Университет жамоасининг асосий маънавий-ахлоқий мажбуриятлари


Download 25.67 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2023
Hajmi25.67 Kb.
#1219784
TuriКодекс
1   2   3
Bog'liq
ЧДПУ Шараф Кодекси

2. Университет жамоасининг асосий маънавий-ахлоқий мажбуриятлари:
2.1. Жамоа аъзолари ўзининг инсон – жамият - давлат – университет олдидаги масъулиятини тўлақонли англаган ҳолда қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

  • ҳалоллик, фидоийлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, камтаринлик, маданиятлилик фазилатларини университет нуфузи ва тараққиёти йўлида сафарбар қилиш;

  • университет тарихини ва интеллектуал салоҳиятини ҳурмат қилиш, унинг илғор илмий-маърифий анъаналарини ривожлантириш;

  • университет моддий-маънавий мулкини асраш, ҳимоя қилиш, улардан оқилона фойдаланиш;

  • ҳар қандай шакл-мазмундаги диний ва ирқий камситилишларга йўл қўймаслик, маҳаллийчилик ва зўравонлик кўринишидаги хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, жамоа аъзосининг обрўси, шаъни, нафсонияти, қадр-қимматини поймол қилмаслик;

  • ёши, жинси, миллати, ирқи, этник гуруҳи, ижтимоий ҳолати, оиласининг аҳволи, илмий салоҳияти ва яшаётган ҳудудидан қатьий назар жамоа аъзолари билан дўстона муносабатларни йўлга қўйиш;

  • соғлом турмуш тарзига амал қилиш, атроф-муҳит муҳофазаси, умумжамоа саломатлигини ҳимоя қилиш ҳамда спорт-соғломлаштириш ишларида фаол иштирок этиш;

  • жамоа аъзоларининг бадиий-эстетик тафаккурини юксалтириш, маданий-маърифий дунёқарашини ривожлантириш, турли кўринишдаги иллатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларига амалий ёрдам бериш;

  • университет шаънига зид бўлган хабар ва маълумотларга нисбатан асослантирувчи ҳужжатлар, далилланган маълумотлар асосида ўзининг шахсий муносабатини, фикр-мулоҳазаларини, таклиф-тавсияларини билдириш.

2.2. Жамоа аъзолари ўзининг университетда фан-таълим ва ўқув жараёни олдидаги масъулиятини тўлақонли англаган ҳолда қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

  • дарсни муқаддас деб билиш, ўқув аудиторияси, ўқув лабораторияси ва тингловчиларни ҳурмат қилиш;

  • вақт менежментига риоя қилган ҳолда сифатли таълимни таъминлаш;

  • коррупция, таъмагирлик, лоқайдлик, масъулиятсизлик, бепарволик, зўравонлик, манманлик каби иллатларни ҳамда университет маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик;

  • касб этикасига риоя этиш, педагог одобига амал қилиш, интеллектуал камтаринлик асосида миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланиб жамоа манфаатларини эъзозлаш;

  • таълимнинг самарали ва таъсирчан воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш;

  • педагогик таълимнинг нуфузини ошириш орқали Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни ривожлантиришга муносиб хисса қўшиш;

  • таълим ва ўқув жараёнинини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга устоз-шогирд анъаларининг инсонпарварлик, бағрикенглик ва ҳалоллик мезонлари асосида ёндошиш;

  • талаба ва ўқитувчи ўртасидаги соғлом таълим рақобат муҳитини яратиш ҳамда ўзаро ҳурмат туйғуларини қарор топтириш;

  • талаба ва ўқитувчи муносабатларида камситиш, ҳақорат қилиш, зўравонлик кўрсатиш, руҳий босим ўтказиш ва таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик;

  • касбий мажбуриятини бажаришда зиёлилик, масъулиятлилик, интизомлилик сифатларини намоён қилиш.

2.3. Жамоа аъзолари ўзининг университетда илмий фаолиятини амалга ошириш масъулиятини тўлақонли англаган ҳолда қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

  • илмни, илм олувчини, илм берувчини ва илмий жамоани эътироф этиш, уларга сўзи ва иши орқали юксак зиёлилик асосида ҳурмат кўрсатиш;

  • илмий тадқиқотчининг фаолиятига турли таъмагирлик, ғаразгўйлик, қайсарлик ва шахсий характерини намоён қилиш орқали ноқонуний ва ғайриахлоқий тўсиқларни пайдо қилмаслик;

  • илмий тадқиқотни шакллантириш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ишларига юксак инсоний фазилатлар билан ёндошиш;

  • илмий салоҳияти, бой илмий дунёқараши, интеллектуал ҳаётий тажрибасини жамоага етказиш;

  • талабаларни салоҳиятли олимлар, етакчи мутахассислар, илмий изланувчилар билан илмий-ижодий учрашув, очиқ мулоқотларни ташкил этиш, мутахассислик ва ихтисослик йўналишига тегишли олимларнинг илмий тадқиқот ишлари билан яқиндан таништириш;

  • самарали илмий фаолияти билан Янги Ўзбекистон илм-фани тараққиётига муносиб хисса қўшиш;

  • конфеденциаллиги таъминланмаган норасмий маълумотларни тарқатмаслик, ғайриилмий ғоялар, таълимотларни тарғиб қилмаслик.

  • юксак зиёлилик ва маданиятлилик фазилатларини намоён қилиш ва ўрнак бўлиш.


Download 25.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling