Чирчик давлат педагогика университети спорт ва чакирикгача Харьий таьлим факултети технологик таьлим йуналиши 18/5 гурух талабаси


Фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таминлаш


Download 30.89 Kb.
bet4/6
Sana28.12.2022
Hajmi30.89 Kb.
#1008586
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
fuqarolarni-favqulodda-vaziyatlardan-himoya-qilish-uslublari-va-vositalari-ularning-xususiyatlari.-favqulodda-holatlarda-qutqaruv-va-boshqa-shoshilinch-ishlarini-tashkil-etish.

3. Фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таминлаш
Фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳаѐт фаолият хавфсизлигини таминлаш инсоннинг барча соҳадаги фаолияти даврида унинг ҳаѐти ва соғлигини сақлашга қаратилган ташкилий, муҳандис-техник тадбирлар ва воситалар мажмуидан иборатдир.
Ҳаѐт фаолият хавфсизлигини таминлаш борасидаги асосий йўналишларга қуйидагиларни киритиш мумкин: фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимолини олдиндан билиш ва баҳолаш; фавқулодда ҳолатларни содир бўлишининг олдини олиш ѐки сусайтириш тадбирларини режалаштириш ҳамда уларнинг таъсир доираси масштабини қисқартириш; фавқулодда ҳолатлар вақтида халқ хўжалиги объектларини турғун ишлашини таминлаш; фавқулодда ҳолатлар вақтидаги ҳаракат қоидалари бўйича аҳолини ўқитиш; фавқулодда ҳолатлар асоратларини тугатиш.

4.Фавқулодда ҳолатлар вақтида халқ хўжалиги объектларининг турғун ишлашини таъминлаш


Халқ хўжалик объектларининг турғунлиги уларни фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсирига чидамлилиги, яъни, фавқулодда ҳолатлар шароитида режалаштирилган ҳажмда ва номенклатурада маҳсулот ишлаб чиқариш, ишчи ва хизматчилар ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини тўлиқ таминлаш ҳамда ишлаб чиқаришга зарар етган ҳолатларда ўз иш қобилиятини тиклашга мослашиши орқали баҳоланади.
Фавқулодда ҳолатлар вақтида объектнинг турғун ишлашига ташкилий, муҳандис-техник ва бошқа тадбирларни комплекс равишда амалга ошириш натижасида эришилади.
Ушбу тадбирлар биринчи навбатда ишчилар ва хизматчиларни ҳимоялашга қаратилган бўлиши керак. Чунки, инсон ресурси ҳамда халқ, хўжалиги обеъктларини фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омилларидан ҳимояламасдан туриб, уларни турун ишлашини таъминлаб бўлмайди. Бундан ташқари, объектдаги ишчилар ва объект яқинида яшовчи аҳолини ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини таминлашда фавқулодда ҳолатларнинг бузувчи омиллари таъсирида юзага келувчи иккиламчи хавфли омиллар содир бўлиш хавфининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Иккиламчи хавфли омиллар, ички ва ташқи сабаблар натижасида вужудга келиши мумкин.
Халқ хўжалиги обеъктларининг фавқулодда ҳолатлар вақтида турун ишлашини таминлашга қаратилган тадбирлар комплекси ичидан асосий иккита тадбирга, яъни, айнан фавқулодда ҳолатларда ишчи ва хизматчиларни ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини таминлаш муаммоларига ҳамда иккиламчи хавфли омиллар ҳосил бўлишини бартараф этишга қаратилган тадбирларга тўхталамиз.
Ишчи-хизматчиларни ҳимоялаш тадбирларига-технологик жараѐнларда портлашга ва ѐнғинга хавфли ҳамда заҳарли ва радиоактив моддалар ишлатиладиган иш шароитларида иш режимини ташкил этиш; заҳарланиш ўчоғини бартараф этишга қаратилган ишларни аниқ бажариш йўллари бўйича ўқитиш; объектдаги ишчи ва хизматчилар ҳамда объект яқинидаги аҳолига, объектда ҳосил бўлган хавф тўғрисида хабар беришнинг локал системасини ташкиллаштириш ва уни доимий тайѐр ҳолатда сақлаш каби ишлар киради.
Фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсирида юз берадиган ѐнғинлар, портлашлар, заҳарли радиоактив моддаларни муҳитга тарқалиши иккиламчи омиллар жумласига киради. Маълумки, нормал иш шароитида объектнинг хавфсиз ва авариясиз ишлашини таминлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилади. Лекин, бу омиллар фавқулодда ҳолатлар вақтида етарли даражада бўлмайди. Шу сабабли, фавқулодда ҳолатларнинг иккиламчи омилларидан ҳимоялашга қаратилган қўшимча тадбирлар ишлаб чиқиш талаб этилади. Бундай тадбирларга сақланадиган портлашга, ѐнғинга хавфли ва заҳарли моддалар заҳирасини минимум даражагача камайтириш; сақлаш омборхоналарини хавфсиз жойда, мустаҳкам қилиб, шамол йўналишини, ѐнғин оралиқлари ва йўлакларини, ѐнғинга қарши сув таьминотини ҳисобга олган ҳолда қуриш; уларни ѐнғин ўчирувчи воситалар, заҳира электр манбалари, алоқа воситалари автомат сигнализация каби воситалар билан таминлаш ишлари киради.

Download 30.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling