Chirchik inter-district economic court


Download 213.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana08.05.2023
Hajmi213.72 Kb.
#1443575
  1   2


CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz
Ў З Б Е К И С Т О Н Р Е С П У Б Л И К А С И Н О М И Д А Н
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
 
 Чирчиқ шаҳри 2023 йил 29 март 4-1102-2302/506-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар – Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш
қисми ҳисобидан 39.703.641 сўм ижара тўловини ундириш ва жавогарга
Чирчиқ шаҳар, А.Темур кўчаси манзилида жойлашган Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш
қисми балансида бўлган майдони 520,0 кв.м бўлган жойдан “Baxrombek Big
Business” МЧЖни мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар
вакили – Л.Мелихова иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда -
даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги
Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми (бундан кейин матнда -
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 39.703.641 сўм ижара тўловини
ундириш ва жавогарга Чирчиқ шаҳар, А.Темур кўчаси манзилида жойлашган
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан
фойдаланиш қисми балансида бўлган майдони 520,0 кв.м бўлган жойдан
“Baxrombek Big Business” МЧЖни мажбурий тартибда чиқариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 январдаги ажрими билан ишга низо предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Baxrombek Big Business” МЧЖ ва Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгар ҳамда учинчи шахсларнинг “гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган даъвогар ҳамда учинчи шахслар бугунги суд
мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ҳамда учинчи шахсларнинг суд
мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил, шу жумладан даъвогар ҳамда
Ҳужжат имзоланган: Пайғамов Авазжон Кенжаевич, 29.03.2023
4-1102-2302/506
Ҳужжат имзоланган: Пайғамов Авазжон Кенжаевич, 28.04.2023
4-1102-2302/506


учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва
170-моддаларига асосан ишни даъвогар Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
ҳамда учинчи шахслар “Baxrombek Big Business” МЧЖ ва Тошкент вилояти
бўйича Ғазначилик бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, Чирчиқ шаҳар,
А.Темур кўчаси манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми балансида бўлган
майдони 520,0 кв.м бўлган қисмида “Baxrombek Big Business” МЧЖ
томонидан ижара шартномаси расмийлаштирмасдан фаолият олиб
борганлиги сабабли, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. 
Олдинги суд мажлисида иштирок этган “Baxrombek Big Business” МЧЖ
раҳбари, даъво талабларига эътироз билдириб, ҳақиқатда олдинги ижара
шартнома бўйича қарздорлик мавжудлигини бироқ, ушбу қарздорлик
бартараф қилинганлигини, даъвогарга ижара шартномаси тузиш тўғрисида
бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилганлиги бироқ, мурожаатлари
эътиборсиз қолганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризаси
асоссизлигини маълум қилиб, жавобгар томонидан бир неча маротаба
даъвогарга ижара шартномасини тузиш тўғрисида хатлар юборилганлиги
бороқ, бугунги кунга қадар шартнома тузилмаганлигини маълум қилиб даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда -
ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. 
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижроси
юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Чирчиқ шаҳар, А.Темур кўчаси
манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги
Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми балансида бўлган майдони
520,0 кв.м бўлган жойдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 деабрга қадар
“Baxrombek Big Business” МЧЖ қурилиш саноати материаллари фаолиятини
Ҳужжат имзоланган: Пайғамов Авазжон Кенжаевич, 29.03.2023
4-1102-2302/506
Ҳужжат имзоланган: Пайғамов Авазжон Кенжаевич, 28.04.2023
4-1102-2302/506


амалга ошириш учун ижара шартномаси тузмасдан, ижарага берилганлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори 6-бандида, Давлат мулкини
ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага
берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги,
бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати
аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш
куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик
даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни
ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий уй-
жойдан фойдаланиш қисми балансида бўлган майдони 520,0 кв.м бўлган
жойдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабрга қадар “Baxrombek Big
Business” МЧЖ қурилиш саноати материаллари фаолиятини амалга ошириш
билан шуғилланиб, ижара ҳаққини тўламасдан фойдаланиб келган давр учун
ижара ҳаққининг икки баравқари 39.703.641 сўмни ташкил қилган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2022 йил 21 ноябрдаги 686/01-08-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. 
Мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга
бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар
ёзма далиллар ҳисобланади.
Гарчи жавобгар вакили даъвогарга бир неча бор ёзма ва оғзаки мурожаат
билан ижара шартномаси тузиш тўғрисида даъвогарга мурожаат қилганлиги
тўғрисида важи келтирган бўлсада бироқ, жавобгар томонидан мазкур ёзма
мурожаатларни даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги
ёки қабул қилиб олинганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни судга
тақдим қилмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжат имзоланган: Пайғамов Авазжон Кенжаевич, 29.03.2023
4-1102-2302/506
Ҳужжат имзоланган: Пайғамов Авазжон Кенжаевич, 28.04.2023
4-1102-2302/506


Суд жараёнида, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижроси юзасидан
ўтказилган ўрганиш жараёнида Чирчиқ шаҳар, А.Темур кўчаси манзилида
жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий
уй-жойдан фойдаланиш қисми балансида бўлган майдони 520,0 кв.м бўлган
жойдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 деабрга қадар “Baxrombek Big
Business” МЧЖ қурилиш саноати материаллари фаолиятини амалга ошириш
учун ижара шартномаси тузмасдан, ижарага берилганлиги, жавобгарга
шартнома бўйича юборилган 2022 йил 21 ноябрдаги 686/01-08-сонли
талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги, суд мажлисида жавобгар вакили
даъвогарга бир неча бор ёзма ва оғзаки мурожаат билан ижара шартномаси
тузиш тўғрисида даъвогарга мурожаат қилганлиги тўғрисида важи келтирган
бўлсада бироқ, жавобгар томонидан мазкур ёзма мурожаатларни даъвогар
томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ёки қабул қилиб
олинганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни жавобгар томонидан судга
тақдим қилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми
ҳисобидан 39.703.641 сўм ижара тўловини ундириш ҳамда жавогарга Чирчиқ
шаҳар, А.Темур кўчаси манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми
балансида бўлган майдони 520,0 кв.м бўлган жойдан “Baxrombek Big
Business” МЧЖни мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
535, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд

Download 213.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling