Чизиқли иншоотларни трассалаш. Суғориш каналини трассалаш: трасса элементлари, тоифалари ва параметрлари


Download 71.43 Kb.
bet2/5
Sana29.03.2023
Hajmi71.43 Kb.
#1306042
1   2   3   4   5
Bog'liq
geodeziya 2

Сув айриғичли трасса - жойни катта баландликдаги нуқталаридан ўтади, планда нисбатан мураккаб бўлади, шу билан бирга ер ишлари ҳажми ҳамда инженерлик иншоотлар кам бўлади.
ТЕКИС ВА ТОҒЛИ ЖОЙЛАРДА ТРАССАЛАШ ИШЛАРИ.

МАГИСТРАЛ ТРАССАЛАРДАГИ ҚИДИРУВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ


Текис жойларда трассалаш. Текис жойларда трассалашни меърий хусусиятлари: Текис жойларда нишоблик уни меърий қийматидан кичик бўлади. Шу сабабли трассани тўғри чизиқ бўйича олиб боришга ҳаракат қилинади. Лекин жойда контурли тўсиқликлар ( сув оқимлари, ботқоқлар, жарликлар ва б.қ.лар) дуч келиши туфайли трассани чап ёки ўнгга буриш керак бўлади. Бунда трассани узайтириб юбормаслик учунн қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  1. Трасса битта тўсиқдан иккинчисигача тўғри чизиқ билан ўтказилиши лозим.

  2. Бурилиш бурчаклари учини тўсиқ ўртаси қаршисида шундай танлаш лозимки, трасса ушбу тўсиқни айланиб ўтсин.

  3. Трассани узайтирмаслик учун бурилиш бурчакларини иложи борича 20-30° дан катта олмаслик керак.

Трасса йўналиши бўйлаб учрайдиган тўсиқлар, масалан, АВ трассани у ёки бу томонга буришга мажбур этади. Ҳар бир бурилиш бурчаги ɵ трассани узайишига олиб келади.
Тоғли жойларда трассалаш ишлари. Тоғли жойларда трасса жойнинг рельефига қараб ўтказилади.

  1. Тоғли жойларнинг нишаблиги трассанинг йўл қўярли нишабликларидан жуда катта бўлади.

  2. Бу ҳолда трассани хар бир чизиқга чекли нишаблик берилади.

  3. Бундай нишабликни бериш учун трассани тўғри чизиқдан уни катта бурилиш бурчакларига оғдириб суньий узайтириш сабабли планда трасса мураккаб шаклни олади.

Жойнинг рельефига қараб турлича узайтириш усуллари қўлланилади:
S-кўринишда, ҳалқа, спираль ва серпантина.
АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИНИ КАМЕРАЛ ТРАССАЛАШ.

ТОПОГРАФИК КАРТАДАН ТРАССА БУЙЛАМА ПРОФИЛИНИ


ТУЗИШ
Чизиқли иншоотларни камерал трассалаш асосан қидирув ишларни дастлабки босқичида бажарилади.
Трасса ўтадиган жой шароитига қараб камерал трассалаш икки усулда бажарилиши мумкин:
-уруниш усули;

  • берилган нишаблик бўйича чизиқ ўтказиш усули.

Уриниш усули текис жойларда йўлни эркин участкаларида қўлланилиб ишлар қуйидагича:
-картада белгиланган трассани боши ва охири нуқталари орасида энг калта трасса ўтказилади;

  • у бўйича бўйлама профил тузилиб унда лойиҳа чизиқ кўрсатилади;

  • профилни таҳлили асосида шундай жойлар аниқланадики, у ерларда трасса ўнг ёки чап томонга сурилганда жой баландликлари лойиҳа баландликларга яқинлашсин;

  • ушбу жойлар янгидан трассаланади ва тузатилган трассани лойиҳаси яратилади.

Берилган нишаблик бўйича трассалаш асосан тоғолди ва тоғли жойларда қўлланилади.
Картада тенг нишабликли чизикни ҳосил қилувчи А, Б, В, Г, Д, Е, Ж нукталар топилди, ушбу чизиққа нол ишлари чизиғи хам дейилади. Бу чизиқ синиқ майда чизиқчаларга бўлингани сабабли трассанинг асосий элементларини жойлаштириш учун уни қисман тўғрилаб сунгра пикетларга бўлинади. Горизонталлар бўйича ер баландлиги аниқланиб, трассани бўйлама профили тузилади. Горизонталлар бўйича ер баландлиги аниқланиб, трассани бўйлама профили тузилади. Горизонталлар бўйича ер баландлиги аниқланиб, трассани бўйлама профили тузилади.

Download 71.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling