+++чмичт-ммт doc


Отларнинг гушт ва сут махсулдорлиги


Download 483 Kb.
bet28/39
Sana13.11.2023
Hajmi483 Kb.
#1771440
TuriСборник
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
чорвачилик мах и-ч технологияси

4.Отларнинг гушт ва сут махсулдорлиги
Узбекистон, Козогистон, Киргизистон, Екутия ва Бошкирдистон ахолиси от гуштини купрок истеъмол килишга мослашган халк хисобланади. Бу давлат ва республикаларда гушт учун бокиладиган отлар йил мобайнида асосан яйловларда бокилади ва парвариш килинади. От гушти узининг кимевий таркибига кура турли минерал моддаларга бой ва туйимлилиги жихатидан юкори булади.
Той гушти майин, серсув, хидсиз ва каллорияси анча юкори булиши билан анча фарк килади. Отларнинг еши ошган сари гушти хам чайирлашиб, дагаллашиб боради ва сифати эса камаяди. Яхши семиирган отларнинг гушти чикиши 60%, уртача семизликдаги отларда 48-52% ва орик вакилларида 45-
48% булади. териси тана огирлигининг 5-6,5% ини ташкил килади. Яхши бокилган отлар суткасига 0,6 дан 1 кг гача (баъзан уртача 1300 г) семиради.
Бияларнинг сутдорлиги. Биялар 5-7 ой (лактация) давомида 1300-3000 кг сут беради. Козоки ва бошкир зот биялар серсут хисобланиб, туккандан сунг 2-3 мобайнида суткасига уртача 10-15 кг дан, айримлари эса 20-25 кг гача сут беради. Бияларнинг серсутлиги лактациянинг биринчи ойида юкори булади ва 4-5 ойлигига кадар пасайиб боради. Тукканига 6 ой булган бияларда бугозлиги сабабли сут бериши анча паст булади. одатда биялар 7-10 ешлигида серсут булади ва кейинчалик сутдорлиги пасайиб кетади.
Биялар елини кичик булгани билан 1,5-3 кг сут сигади, шунга кура лактациянинг дастлабки ойларида уларни хар 2-3 соатдан кейин эса 3-3,5 соат оралаб ва лактациясининг сунгги ойларида хар 4-6 соатда согиб турилади.
Бия сутининг кимевий таркиби бошка чорва моллариникига караганда фарк килади. Масалан, унинг таркибида 6,3% сут канди, 1,7-2,2% оксил, 1,6-2,2% ег, 0,3-0,33% минерал моддалар ва куп микдорда витаминлар хамда ферментлар булади. бия сутида канд моддаси куп булганлиги туфайли ундан энг кимматли ичимлик кимиз тайерланади.
Кимиз узининг мазасига кура бироз нордон булганлиги холда уни махсус ачитки томизги ердамида тайерланади. Тайерланадиган кимизнинг сифати юкори даражада булишида томизгининг роли каттадир. Томизги бия сутининг ачиш жараенида тайерланиши хам мумкин. Баъзан олдиндан тайерлаб куйилган томизгилардан фойдаланилади. Согиб олинган бия сутига маълум микдорда томизги солиниб бир сутка атрофида иссик ерда сакланади ва вакти-вакти билан аралаштирилиб турилади. Бия сути тахмиинан 3-4 кун давомида ачиши мумкин. Сунгра уни яна аралаштирилган холда салкин ерда сакланади.
Кимиз одамларнинг овкат хазм килиш фаолиятини яхшилайди, нерв системасини нормаллаштиради, организм кувватини оширади, упка ичак ва ошкозон касалликларини даволашда мухим ва шифобахш ичимлик хисобланади.



Download 483 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling