+++чмичт-ммт doc


Download 483 Kb.
bet26/39
Sana13.11.2023
Hajmi483 Kb.
#1771440
TuriСборник
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
чорвачилик мах и-ч технологияси

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1.Паррандаларнинг хужалик - биологик хусусиятлари нималардан иборат?

  1. Паррандаларнинг классификацияси ва зотлари нималардан иборат?

  2. Инкубация хакида тушунча беринг?

  3. Бройлер жужа деб нимага айтилади?

  4. Товуклар неча ойликдан бошлаб тухум бера бошлайди?

  5. Тухум йуналишдаги паррандаларни курсатинг?

  6. Гушт йуналишидаги паррандаларни курсатинг?

  7. Товук ва урдак кайси йуналишга мансуб?

  8. Курка ва гоз паррандалари кайси йуналишга мансуб? 10.Гушт ва тухум йуналишлари хакида тушунча беринг?

7.ЙИЛКИЧИЛИК
(2 соат) Р е ж а:
1.Йилкичликнинг халк хужалигидаги ахамияти. 2. От зотларининг классификацияси. 3.От зотлари.
4. Отларнинг гушт ва сут махсулдорлиги. 5.Отларни бокиш ва парвариш килиш.


Адабиетлар: 2, 3, 6, 9.


Таянч иборалар: йилки, кулон, хачир, той, байтал, от, озука цехлари, чорвачилик, хисоблаш, корхона, фермер, мулк, тизим, махсулот, товар, захира, хужалик, ферма, комплекс, боглаб, богсиз, конвейер.


1.Йилкичликнинг халк хужалигидаги ахамияти
Йилкичлик чорвачиликнинг мухим сохаси хисобланади. Республика-мизнинг айрим туманларида кишлок хужалик ишларининг бир кисми от кучи билан бажарилади. Масалан, отлар аравага кушилган холда кишлок хужалик машиналарига екилги ва сув ташиб беришда чорвачиликда айрим транспорт воситалари ердамида бажариладиган ишларни амалга оширишда ва бошка бир катор ишларни бажаришда якиндан ердам беради. Бундан ташкари тогли туманларда, яъни транспорт воситалари юра олмайдиган ерларда отлар бемалол юк ташиш ишларини бажара олади. Яйловда чупонлар учун отлар асосий транспорт воситаси хисобланади.
Отлар узининг турли хил махсулотлари (гушт, кимиз, тери ва бошкалар) билан катта халк хужалик ахамиятига эга. Масалан, кимиз ахолининг энг фойдали ва шифобахш ичимликларидан хисобланади. У бир катор касалликлар (сил, ичак, ошкозон ва бошкалар) ни даволашда салмокли урин эгаллайди. Хозирги вактда кимиз ишлаб чикариш айникса Козогистон, Киргизистон давлатларида шунингдек, Татаристон, Екутия вилоятларида яхши ривожланган.
От гушти узининг туйимлилиги, калорияси, мазаси ва кимматли жихатдан куплаб халкларнинг энг севимли махсулоти хисобланади. От гуштидан айрим халклар турли хил лаззатли махсулотлар (кази, карта, ег, куритилган гушт, консерва, колбаса ва бошкалар) хамда таомлар тайерлайдилар. Бундай ажойиб юкори калорияли, туимли ва мазали озик-овкат тайерлашда от гушти урнини бошка бир хайвон гушти боса олмайди. Айрим мамлакатларда от гуштига булган талаб юкорилиги сабабли у парранда ва чучка гуштига караганда икки баравар юкори нархда бахоланади.
Отлар асосан туртта кенжа авлодга булинади: хакикий отлар, эшаклар, кулонлар ва зебралар. Бу кенжа авлодлар бир-бирлари билан чатиша олади ва

пуштсиз насл беради. Зебралар хозир хужалик ахамиятига эга эмас, уларни айрим хайвонот богларида еки курикхоналарда учратиш мумкин. Хусусан Узбекистонда кулонлар йуколиб кетган. Айрим маълумотларга караганда улар кисман Мугилистонда ва жуда оз микдорда Туркманистоннинг жанубида жойлашган Бадхиз курикхонасида сакланиб колган.


Отлар биологик хусусиятларидан энг мухимлари шундан иборатки, уларни йил давомида яйловларда бокиш мумкиин. Шунингдек, улар серхаракат, касалликларга чидамли, ташки мухит шароитига тез мослашувчан булади. уларнинг физиологик етилувчанлиги 12-15 ой булиб, бугозлик даври 11 ойни ташкил этади. Айрим холларда бияларнинг зоти индивиидуал хусусиятига кура бугозлик даври 330 кундан 365 кунгача чузилиши мумкин. Одатдаги айгирлар урта хисобда 20 йил мобайнида фойдаланилади. Айрим холларда уларнинг юкори сифатли, хаетчан вакилларидан 25-30 йил ва ундан купрок фойдаланиш мумкин. Лекин биялардан 6-15 ешлигида энг сифатли кулун олинади.
Маълумки, йилкилар асосан яйловларда бокилади ва купайтирилади. Бинобарин, Республикамизнинг табиий яйловлари оз булганлиги учун отлар подаси купрок тогли ва тоголди зоналарида купайтирилади. Узбекистонда йилкилардан асосан уч хил максад учун, яъни спорт ишларида, гушт ва кимиз йуналишида фойдаланилади. Кейинги йилларда бир катор вилоятларда, жумладан Кашкадаре, Сурхондаре, Жиззах, Сирдаре ва Коракалпогистон республикасида йилкиларни купайтириш тадбирлари курилмокда.
Куплаб хужаликлар хар 100 бош биядан 35-40 та ва ундан хам камрок кулун олмокдалар. Шулар билан бир вактда республикамизда хар 100 бош биядан 85-95 тадан кулун олаетган хужаликлар сони оз эмас. Бунга мисол килиб Жиззах вилоятидаги 76-от заводи, бир канча жамоа ва давлат хужаликларини курсатиш мумкин.



Download 483 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling