+++чмичт-ммт doc


Download 483 Kb.
bet34/39
Sana13.11.2023
Hajmi483 Kb.
#1771440
TuriСборник
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
чорвачилик мах и-ч технологияси

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

  1. Чучкачиликнинг халк хужалигидаги ахамияти нималардан иборат?

  2. Чучкачиликдан олинадиган асосий махсулотлар?

  3. Кандай чучка зотларини биласиз?

  4. Чучкачиликда наслчилик ишлари кандай олиб борилади?

5. Узбекистонда бокиладиган чучкалар неча кунда тугади ва болаларни
канча муддатда эмизади?
6. Чучкаларнинг суйим чикими уртача неча % булади?
7. Гушт учун бокиладиган чучкаларда бир бирлик махсулот учун неча
озука бирлиги сарфланади?

  1. Чучкалар асосан кандай озукалар билан озиклантирилади?

  2. Чучкаларни саклаш режими кандай булиши керак?

10. Чучкалардан канча вакт фойдаланилади?
9. МУЙНАЧИЛИК
(2 соат) Р е ж а:

  1. Муйна етиштириш технологияси.

  2. Ондатрачилик. 3.Нутриячилик. 4. Норкачилик. 5.Куенчилик.



Адабиетлар: 2, 3.


Таянч иборалар:муйна, норка, нутрия, ондатра, куён, озука цехлари, чорвачилик, хисоблаш, корхона, фермер, мулк, тизим.


1. Муйна етиштириш технологияси
Муйнали хайвонлар ичида норка, оддий тулки, шимол ок тулкиси ва бошкалар ватанимизда купайтирилади. Бу хайвонлардан етиштирилган куплаб кимматбахо муйналар дуне бозорларида олтин бахосида сотилиб, Ватанимиз олтин захирасини купайтириш имконини бераетир.
Муйначилик сердаромад ва хужалик ахамиятига эга булган сохалари: ондатрачилик, нутриячилик, норкачилик ва куенчиликдир.


2.Ондатрачилик
Ондатралар асосан Шимолий Америкада кенг таркалган булиб, Узбекистонга 1935 йилда келтирилган. Ондатра узининг ташки куриниши билан купрок йирик каламушга ухшаб кетади. У узининг усик муйнаси билан суст харакатланувчи хайвонни эслатади. Оеклари калта, лекин кучли. Бармокларининг ораси калта парда билан бирлашган булиб, сузишда катта вазифани бажаради. Думи узун икки ен томонидан торайган. Муйнаси оч-жигар ранг, кора, баъазн кизил-саргиш ва тук малла ранг, тивит жунлари очрок булади. Кулоги калта, купда сезилмайди. Ондатларлар асосан серсув, усимликка бой булган кулмак ерларда купрок урчитилади. Уларнинг танлаш ва саралаш ишларини жиддий йулга куйиш натижасида хозирги вактда уларда муйнасининг сифати анча яхшиланган, вазни катталашган.
Ондатраларнинг танаси 30-35 см, тирик вазни 1,5-2 кг, айримлари ундан хам купрок булади. улар сувда суза олади, бинобарин, уз озигини купрок сувдан топади. Асосий озиги камиш каби усимликлар ва уларнинг илдизлари, шунингдек сувдаги моллюскалар, хашоратлар, чувалчанглар ва уларнинг личинкалари хисобланади.
Ондатралар жадал урчиш хусусиятига эга булган хайвон. Унинг бугозлик даври 25 кун давом этади. Бир йула 3-8 та бола тугади. Россиянинг шимолий вилоятларида йилига икки марта болаласа, жанубий туманларда, хусусан, республикамиз шароитида 4-5 мартагача тугади. Тугилган болалари 20-25 кунгача онасининг сути билан озикланади, сунг мустакил холда турли хил озикларни истеъмол килади. Табиий шароитда ургочи ондатралар одатда эрта бахорда куйикади. Болалари тугилгач бир ой мобайнида яна кайтадан куйикади. Шу тарика йилига 3-5 марта болалаб, 35-40 тагача бола бериши мумкин.
Ондатра муйнасининг сифати жихатидан барча муйнали хайвонлар ичида салмокли урин эгаллайди. Улар асосан Амударе атрофидаги серсув ерларда купайтирилади. Муйнанинг сифати асосан киш вактида юкори булади.

Download 483 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling