+++чмичт-ммт doc


З.Чучкачиликда наслчилик ишлари


Download 483 Kb.
bet32/39
Sana13.11.2023
Hajmi483 Kb.
#1771440
TuriСборник
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
чорвачилик мах и-ч технологияси

З.Чучкачиликда наслчилик ишлари
Наслчилик хужаликларида эркак ва ургочи чучкалар келиб чикиши ва ирсий хусусиятларига хамда конституцияси, экстеръери, махсулдорлиги ва ривожланиш даражасига кура селекцион гурухларга ажратилади. Айрим хужаликларда ургочиларидан иккита гурух ташкил килинади. Масалан, болаларининг барча ижобий хусусиятлари мавжуд булган ва насл учун колдириш фойдали хисобланганлари бир гурухга (марказий насл) ва бунинг учун яроксизлари иккинчи гурухга (саноат еки ишлаб чикариш гурухига) ажратилади.
Товар хужаликларида хам наслчилик ишларига ахамият бериш лозим. Бунда икки зот наслдор эркак чучка ва бошка зот ургочиларининг булиши ва саноат асосида ургочиларини кочириш иктисодий самара беради. Эркак чучкалар уруги ойига бир марта сифат жихатидан текшириб туриш тавсия этилади. Кочириш ишлари хужалик шароитига кура, сунъий еки табиий усулда олиб борилади.
Чучкаларни тартибсиз холда, якин кариндошларини урчитиш куп зарар келтиради. Бу наслнинг сифати пасаяди, болалари нимжон, касалманд ва айрим холларда улик тугилади. Бинобарин, хар бир ферма вакти-вакти билан узидаги эркак чучкаларни бошка (кушни) хужалик чучкалар билан алмашиб туриши керак.
Чучкаларни урчитиш. Ургочи чучкаларни уз вактида наслдор эркак чучкалар билан чатиштириш улардан куп ва соглом бола олишда мухим ахамиятга эга. Чучка болалари беш ойлигидан бошлаб жинсий уйгонади. Шунга кура, уларнинг эркакларини 4 ойлигида ургочиларидан ажратиб куйиш максадга мувофикдир.
Чучкалар 9-10 ойлигида (агар вазни 120-130 кг дан кам булмаса еки катта ешли ургочилари вазнининг 60-65% дан кам булмаса) жуфтлаштира бошланади. Масалан, бахор ойларида тугилган чучка болаларини декабрь-январь ойларида кочириш мумкин булади.
Узбекистонда чучкаларнинг куюкиши купинча 36-48 соат давом этади. Бинобарин, уларнинг куюкканлиги аниклангач, орадан 10-12 соат утгач, биринчи марта кочирилади. Агар куюкиш давом этса, мумкин кадар купрок тухум хужайралари уругланиши учун биринчи марта кочиришдан 12-18 соат утгач яна кочириш тавсия этилади. Кочмай колган чучкалар 21 кундан кейин кайта куюкади. Ургочи чучкаларнинг куюкиши купинча болалари ажратиб олингач, орадан 4-5 кун утгач яккол сезилади, уларни ана шу вактда кочириш керак.
Чучкалар асосан табиий усулда, кулда кочирилади. Лекин куп хужаликларда ва комплексларда сунъий кочириш ишлари хам олиб борилади. Табиий кочириш усулида битта эркак чучка йил мобайнида 25-30 та ургочисини кочириши режалаштирилган.
Узбекистонда бокиладиган чучкалар 113-115 кунда тугади ва болаларини 55-60 кун эмизади. Болалари ажратилгач, 4-5 кун утгандан кейин ургочи чучка яна кочирилади. Шундай килиб, бир кочиришдан иккинчисига 175-180 кун вакт утади. Бинобарин, бир йилда хар бир ургочи чучка икки марта болалаши мумкин. Айрим илгор хужаликларда икки йилда беш марта насл олинади.
Чучка болалари 5-6 ойлик булганича суткасига 4-5 марта, сунг 3-4 марта ва катталашган сари 3 марта озиклантирилади хамда тоза хавода яйратиб турилади. Лекин улар сифатли озиклар билан туйдириб бокилади ва озиклантириш даражаси уларнинг вазнига кура бошкариб борилади. Чучка болаларини бурдокига бокишда уларнинг кундалик семириши уртача 550-650 г дан кам булмаслиги керак. Лекин бунда бокувнинг дастлабки кунларида вазни сустрок ортиши мумкин. (12-жадвал).
Умуман бурдокига бокилаетган чучка болаларининг вазни 110-120 кг га етиши билан уларни гуштга топшириш куп жихатдан иктисодий фойда беради.



Download 483 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling