Chodak uniform


Download 19.76 Kb.
Sana24.06.2023
Hajmi19.76 Kb.
#1654035
Bog'liq
хат 1





05.05.2022
№ 05/05



Наманган вилоят Савдо саноат палатаси бошкармаси бошлиги К.Жамаловга

“CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамияти кўрсатилаётган хизматлар учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва ушбу иурожат орқали сизга шуни маьлум қиладики “CHODAK UNIFORM” МЧЖ EKVATORIAL CHODAK GROUP тасаруфидаги корхона хисобланиб хозирги кунда ушбу GROUP корхоналари умумий сони 2000 га яқин ходимларни иш билан таминлаб келмоқда. Наманган вилояти поп туманида бизнинг GROUPга тегишли замонавий янги корхонамиз 2021 йил ноябр ойидан ўз фаолятини бошлади ва 700 га яқин ишсиз аёлларни иш билан таминлади.


“CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамияти хам республикамизда тадбиркорлик муҳитини янада ривожланишига ва янги реал иш ўринларини яратилишига муносиб хисса қўшиб келаётган тадбиркорлик субъектларидан бири ҳисобланади.
2022 йил 30 март куни “CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва Поп тумани 69-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелда қабул қилинган “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарори талаблари асосида №89-сонли уч томонлама ижара шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1. бандига асосан “CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамияти “Ижарага олувчи” сифатида Поп тумани Қўшминор МФЙда жойлашган Поп тумани 69-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносининг бўш турган 1505,89 кв.метр майдонини 5 йил муддатга ижарага олган.
“CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамияти мазкур ижара объектида замонавий комплекс ташкил этиш мақсадиди жами 600 минг АҚШ доллари қийматидаги асбоб-ускуналар билан жиҳозлаб, 200 та янги иш ўрни яратишга тайёр турибди.
Шартноманинг 2.2. бандига мувофиқ, ижара объекти 2022 йил 30 март кунидан ижарага олувчи сифатида “CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамиятига шартноманинг 2 иловасига мувофиқ далолатнома асосида топширилган. Бироқ, Поп туман Халқ таьлими бўлим мудири Хусаинов А. томонидан икки хафта давомида ижара объектида тамирлаш ишларини олиб боришимизга туғридан туғри асоссиз қаршилик қилди. Ушбу холат бартараф этилгандан сунг ҳозирда шартноманинг учинчи томони Поп тумани 69-сонли умумий ўрта таълим мактаби раҳбариятини Поп туман Халқ таьлими бўлим мудири Хусаинов А. томонидан сиқувга олиниб оғзаки топшириқлар берган холда корхонамиз ходимларини ижара объектига киришларига тўсқинлик қилиб мазкур шартнома бажарилишига тўсқинлик қилиб келмоқда.
Хамда ижара объектига хеч қандай алоқаси булмаган Ушбу қишлоқ фуқаролари Абдусатторов Шовкат, Абдусатторов Ғайрат хамда Йўлдошев Ғайратлар бизнинг фаолятимизга бевосита аралашиб турли хил Давлат органларига асоссиз мурожатлар қилишиб иш фаолиятимизни тўхтатишимизга мажбур қилишмоқда.



Бази фуқароларнинг асоссиз мурожатлари туфайли дастлабки 7 кун давомида Поп тумани Ички ишлар органлари томонидан ижара объектидаги иш фаолятимиз тухтатиб қўйилди

“CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамияти шартнома ижроси кечикаётган ҳар бир кун моддий зарар кўрмоқда, режалаштирилган 200 та янги иш ўрни яратиш кечикмоқда. Янги иш ўринлари маҳаллий аҳоли орасида вақтинча ишсиз бўлган шахсларни иш билан таъминлашга муносиб хисса бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, СИЗДАН 2022 йил 30 март куни “CHODAK UNIFORM” масъулияти чекланган жамияти ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Поп тумани 69-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелда қабул қилинган “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарори талаблари асосида тузилган №89-сонли уч томонлама ижара шартномасидаги мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини назоратга олиб зудлик билан ижара объектида тамирлаш ишлари олиб борилишига, хар хил ташқи омиллар сабабли иш фаолятимиз тухтатилмаслигида ва юқоридаги шахсларга тегишли тартибда чора кўрилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Илова: ижара шартномаси нусхаси.
далолатнома.

“CHODAK UNIFORM” масъулияти


чекланган жамияти раҳбари Ф.Х. Файзиллаев
Download 19.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling