Чортоқ туман 2-секторида аҳоли муаммоларини «маҳаллабай» ва «ҳонадонбай» ўрганиш ҳамда уларни бартаф этиш юзасидан умумлашма


Download 46.54 Kb.
bet1/7
Sana05.01.2023
Hajmi46.54 Kb.
#1079863
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Чортоқ МАХАЛЛАБАЙ


Чортоқ туман 2-секторида аҳоли муаммоларини «маҳаллабай» ва «ҳонадонбай» ўрганиш ҳамда уларни бартаф этиш юзасидан
УМУМЛАШМА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
19.03.2021 йилдаги “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва ахолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Чортоқ тумани 2-секторида 2021-2022 йил 7 ойида давомида бошқарув офиси ходимлари ҳамда ҳудуд ҳоким ёрдамчилари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳусусан, доимий вакиллар томонидан прокурор секторидаги 8837 та хонадонлардан 8837 таси ёки 100 фоизи хатловдан ўтказилиб, уларда аниқланган 1732 та муаммо ва таклифларнинг 1728 таси ёки 99.7 фоизи ҳал этилди.
2-секторда яшовчи 467 нафар аҳолига 8,3 млрд. сўм банк кредитлари ажратилган бўлса, 411 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш масаласи ҳал этилди.
Шунингдек, моддий ёрдам масаласидаги 49 та муаммоларнинг
49 таси, соғлиқни сақлаш масаласидаги 77 та муаммоларнинг 77 таси, асфалт масаласидаги 26 та муаммоларнинг 26 таси, электр энергия масаласидаги 25 та муаммоларнинг 25 таси, газ (суюлтирилган) масаласидаги 27 та муаммоларнинг 27 таси, сув масаласидаги
14 та муаммоларнинг 14 таси, уй-жой масаласидаги 6 тамуаммонинг
2 таси, бошқа масалалардаги 460 та муаммоларнинг 460 таси ижобий ҳал этилиши таъминланди.
Мисол учун, Чортоқ тумани “Алихон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз, ўрта-махсус маълумотга эга бўлган фуқаро Собирова Роҳила Содиқовнани ҳудуддаги фермер хўжалигага дала ишчиси вазифасига ишга жойлаштирилди.
Биргина, Бодомзор МФЙда “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш борасида ўтказилган уйма-уй юришларида тикув машина олмоқчи бўлиб, муаммоларини билдирган 3 нафар аёлларнинг ҳар бирига туман прокурори ташаббуси билан 1 донадан нарҳи 11,6 млн сўмлик "Солмак" русўмли тикув машинаси имтиёзли шартларда кредитга олиб берилиб, оилавий тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган.
Бундан ташқари “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш тизими доирасида ахолининг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган оммавий муаммолар (ичимлик суви, кўча йўлларини шағаллаш, янги бетон таянч устунлари ўрнатиш кабилар)га асосий эътибор қаратилиб, бу борада асфалт (кўча йўлларини шағаллаш) масаласидаги 26 та муаммоларнинг 26 таси, электр энергия масаласидаги 25 та муаммоларнинг 25 таси, сув масаласидаги 14 та муаммоларнинг 14 таси хал этилди.

Махаллабай ишлаш” тизими доирасида ногиронлиги бўлган шаҳсларни ижтимоий химоя қилиш бўйича.
Келтирилган даврда 972 нафар ногиронлиги бўлган шаҳслар рўйхати шакллантирилган бўлиб, улардан 342 нафари 30 ёшгача,

Download 46.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling