Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқИҚот институти
Download 267.68 Kb.
|
ish uslubi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-тажриба гурухи ёруғлик меъёри (Родонит-3 кросси асосида)
- 2-тажриба гурухи меъёри (биринчи тажриба гурухга нисбатан 2соат ёруғ кун, 5 люкс қўшилди).
- 1-босқич-2022 йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари
- 2-босқич: 2023-йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари
- 3-босқич: 2024 йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари
1-тажриба гуруҳининг меъёрлари саноат асосида боқилаётган, тухум йўналишидаги “Родонит-3” кросс паррандаларининг ёруғлик меъёрлари олинди. Ушбу кросс Россияда яратилган бўлиб иммунитети, тухум массаси, тана вазни ва физологик кўрсаткичлари бн маҳаллий популяциямизда шакилланган рангдор паррандаларга бир-мунча яқинроқ бўлганлиги сабабли танладик (1 ва 2-жадвал)
2-тажриба гуруҳининг меъёрини 1-тажриба гуруҳи мейёрларидан фойдаланиб тузиб чиқдик, яъни 1-тажриба гуруҳи ёритилиш соатларига қўшимча равишда 2 соатдан ёритилишни қўшдик. Ёруғлик интенсивлигига эса 5 люкс юқорироқ ёритилишни режалаштирдик(3 ва4-жадвал). 1-тажриба гурухи ёруғлик меъёри (Родонит-3 кросси асосида) 1-жадвал
Тухумга киргандан сўнг 2-жадвал
2-тажриба гурухи меъёри (биринчи тажриба гурухга нисбатан 2соат ёруғ кун, 5 люкс қўшилди). 3-жадвал
Тухумга киргандан сўнг 4-жадвал
Назорат гуруҳида табиий ёруғликнинг давомийлиги ва интенсивлигидан фойдаланилади. 5-жадвал
Назорат гуруҳи маҳаллий популяциямизда шакилланган рангдор товуқлар аҳоли хонадонларида суний равишда ёритилмаётганлиги сабабли ушбу гуруҳни фақат табиий ёруғлик билан ёритилишни режалаштирдик. Ушбу режага асосан назорат гуруҳи жадвалига тажриба бошлангандан бошлаб табиий ёруғлик соатлари ва интенсивлигини кунлик ва ҳафталик кўрсаткичлари бн тўлдириб борамиз (5-жадвал). Кутиладиган натижалар Маҳаллий рангдор товуқларда ёруғлик интенсивлиги ва муддатини график шакилда ишлаб чиқиш ва шу ёрдамида куз ва қиш ойларида кунлар қисқариши билан товуқларнинг тухумдан чиқишини олдини олиш. Маҳаллий рангдор товуқларда 2 ойдан 8 ойгача давом этадиган тухум бермаслик инстинктини келтириб чиқармаслик ва ушбу инстинкт келиб чиққан даврда қандай қилиб бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш. Ёш жужаларда ёруғлик омиллари орқали тезроқ етилувчанлигини илмий асослаш. Каннибализим, стресс ва агрессив ҳолатларни ёруғлик орқали бартараф етиш. Аҳоли хонадонларида сақланаётган маҳаллий рангдор товуқларни озуқа сарфлаш 2 ойдан 8 ойгача давом этадиган тухум бермаслик инстинктини тубдан қисқартириш. Маҳаллий рангдор товуқларнинг озуқа сарфини ўзгартирмаган ҳолатда хўжалик фойдали белгиларини яхшилашга эришиш 1-босқич-2022 йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари 2022-йилда иш режасини тузиш, мавзу туғрисида маҳаллий ва хорижий адабиётлар билан танишиш, мавзу режаси бўйича ижтимоий тармоқлар орқали ва илмий кутубхоналардан адабиётларни топиб ўқиш, таҳлил қилиш, дунё амалиёти бўйича ва стандарт талабларини ўрганиш. 2022-йилги иш дастурини паррандачилик бўлими ходимлари билан муҳокама қилиш, камчиликларини тузатиш ва институтнинг услубий кенгашига кўриб чиқиш учун топшириш. Тажриба ўтқазиладиган товуқхонани тайёрлаш ва жихозлаш, лампаларни танлаб олиш ва тажриба гурухининг физологик кўрсаткичларига қараб нормаллаштириб ўрнатиш. Аҳоли хонадонларида сақланган, маҳаллий рорулятсиямизда шакилланган рангдор товуқ жўжаларини назорат ва тажриба гурухларига ажратиш Паррандаларни озиқлантириш рациони ва ҳона ҳароратини бир хилда бўлишини таъминлаш ва озуқа захирасини шакиллантириш ва тажрибани бошлаш. Тажриба ва назорат гурухларини кузатиш, зоопсихологик ўзгаришларини журналда қайд етиб бориш Товуқхонани вақти вақти билан механик тозалаш, дизматларни янгилаш, товуқларни эмлаш, дезинфексия ва дезинсексия жараёнларини ўтқазиш. Тажриба ва назорат гурухларидан олинган натижаларни бир бири билан солиштириш, диссертация ёзилиш қоидаларига тушириш. Наслли тухум олиш. Илмий раҳбар билан маслаҳатлашиш олинган натижаларни адабиётлар билан солиштириш Диссертация ишига оид мақолалар тайёрлаш ва чоп етиш Диссертация ишининг биринчи бобини тайёрлаш. Диссертация ишининг биринчи бобини илмий раҳбар билан муҳокама қилиб, бўлимда танқидий кўриб чиқиш Диссертация иши бўйича йиллик ҳисобот тайёрлаш 2-босқич: 2023-йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари Илмий тадқиқот ишлари бўйича илмий адабиётларни ижтимоий тармоқлар орқали ва илмий кутубхоналардан топиб ўқиш, таҳлил этиш ва стандарт талабларини ўрганиш; Илмий-тадқиқот ишларини давом эттириш иш дастурига асосан тажрибадаги тухумдорлик ва тухум сифат кўрсаткичларини ўрганиш; Илмий-тадқиқотлар ва олинган маълумотлар бўйича журналларни тўлдириб бориш; Тажриба услубларига асосан назорат ва тажриба гуруҳларидаги маҳаллий рангдор товуқларнинг маҳсулдорлигини ўрганиш; Тажрибадаги маҳаллий рангдор товуқларнинг ёруғлик таъсирида кузатилаётган ўзгариш ва фарқларни солиштириш ҳамда ёруғлик интенсивлигининг доимийлигини таъминлаш; Илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича кўргазмали семинар ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳамда билдирилган хато камчиликларни бартараф этиш. 2023 йилда амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва мақолалар чоп эттириш. 3-босқич: 2024 йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари: Иш дастури ва услуби бўйича илмий адабиётларни илмий кутубхоналардан топиб ўқиш, таҳлил этиш; Тажриба услубларига асосан назорат ва тажриба гуруҳларидаги маҳаллий рангдор товуқларнинг маҳсулдорлигини ўрганиш; Тажрибадаги маҳаллий рангдор товуқлардан олинадиган тухум сони ва сифатига баҳо бериш; Илмий-тадқиқотлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари ва дастлабки журналларни ва маълумотларни тўлдириб бориш; Тажрибадаги маҳаллий рангдор товуқларнинг ёруғлик давомийлик графигини ишлаб чиқиш; Амалга оширилган илмий-тадқиқотлар натижалари бўйича диссертация лойиҳасини тайёрлаш ва бўлим йиғилишида муҳокама қилиш; 2024 йилда амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва мақолалар чоп эттириш. Адабиётлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-ноябрдаги ПҚ- 4015-сон “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги қарори. Ўзбекистон Республикаси 2017-2021 йилларда янада ривожлантиришга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси Рахмонов Л.К. Рўзимурадов Р.Р. “Родонит-3 кросси паррандалари билан ишлаш бўйича қўлланма” 2011. 19-бет Чорвачилик ва паррандачилик асослари М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев «Фан ва технология» нашриёти ТОСҲКЕНТ – 2012 “Ерматов Ю.А. Бердиқулов Ф.Ш. “Товуқ боқинг бой бўлинг” “зооветеринария” №10 2015. 32-33-бет. Рўзиев Р. Нурматов А. “Ахоли хонадонларида товуқларни парвариш қилиш” “зооветеринария” №10 2015. 31-бет. Хмелницкая Т.А. Ивашкин Б.А. Певен Б.Г. “Хайсекс уайт кросси паррандалари билан ишлаш бўйича қўлланма” 2011. 6-7 бет Леонал Дуруст, Маргит Виттман, “Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш” немис тилидан таржима Б.Абдолниёзов Р.Ешчанов, Урганч-2010. Исабоев А.Т. Рахматуллаев П.Е. Нормухаммедов Х.И. “Тухум йўналишидаги товуқларни парваришлаш бўйича тавсиялар” Т.2013 “паррандасаноат уюшмаси” 9-10 бет Кавтарашвили А.Ш., Новоторов Й.Н., Гусев В.А., Гладин Д.В. Товуқларнинг маҳсулдорлигига ўзгарувчан ранг ҳароратли лампаларнинг таъсири” “птицеводство” 2017. 27-29 бетлар С.И.Сметнев, академик Васхнил “ПИТИЦЕВОДСТВО” Москва-1998-1998 А.Н.Негреева, Е.Н.Третьякова, В.А.Бабушкин, И.А.Скоркина, “Питицеводство на малой ферме”, Мичуринск-наукоград РФ-2007 В.В.Горишков, В.Н. Хаустов “Технологи производства продукции птицеводства и звероводства”, Барнаул Издательсто АГАУ 2008 Ҳасанов Ҳ.Т. “Тухум йўналишидаги товуқларнинг маҳсулдорлик Муддатини узайтириш” “Чорвачилик ва наслчилик иши” №02-сон Т.2019. 22-24 б. А.Ш. Кавтарашвила, новый способ светодиотного освещения, “Животноводство” России 2011 Исабоев А.Т., Рахматуллаев П.Е., Нормухаммедов Х.И. “тухум йўналишидаги товуқларни парваришлаш бўйича тавсиялар” Т.2013 “узпаррандасаноат” 11-12 бетлар Prescott, N. B., and C. M. Wathyes. “Spectralsensitivity of thye domestic fowl (Gallus g. domesticus).” British poultry sciyencye 40.3 (1999): 332–339. 152 Hartwig, H. G., and Th Van Veyen. “Spectral characteristics of visible radiation penetrating into thye brain and stimulating yextraretinal photorecyeptors.” Journal of comparative physiology130.3 (1979): 277–78 Huber-Yeicher, B., A. Suter, and P. Spring-Stähli“Yeffecs of colored light-yemitting diode illumination on behavior and performancye of laying hyens.” Poultry sciyencye 92.4 (2013): 869–873. Rozenboim, I., yet al. “Thye yeffect of a greyen and bluye monochromatic light combination on broiler growth and development.” Poultry sciyencye 83.5 (2004): 842–845. “Light Quality.” ENERGY STAR Fixtures Guide. N.p. n.d. Wyeb. 28 Apr. 2015 “Наставления по использованию светодиодного освещения в птицеводстве” В.В.Горишков, А.Ш. Кавтарашвила Москва-2017. www.lex.uz интернет сайти. WWW.1inkubator.ru интернет сайти. WWW.sagrada.biz интернет сайти. WWW.thepoultrysite.com интернет сайти. Download 267.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling