Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқИҚот институти
Download 267.68 Kb.
|
ish uslubi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳасанов Ҳумоюн Тўйчи ўғлининг “ Маҳаллий товуқларни ёруғлик давомийлиги ва интенсивлигининг маҳсулдорликга таъсири ”
- ИШ УСЛУБИ Бажариш жойи
- Ихтисослиги
- Кўрилди
- Тасдиқланди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЧОРВАЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ 1-Босқич таянч доктарантура (PhD) доктаранти Ҳасанов Ҳумоюн Тўйчи ўғлининг “ Маҳаллий товуқларни ёруғлик давомийлиги ва интенсивлигининг маҳсулдорликга таъсири ” мавзусидаги фалсафа (PhD) доктори илмий даражасини олиш учун 2022-2023 йилларга мўлжалланган ИШ УСЛУБИ Бажариш жойи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий - тадқиқот институти тажриба хўжалиги. “ЎРТАЧИРЧИҚПАРРАНДА” АЖ паррандачилик фабрикаси Ихтисослиги: 06.02.03.-“Хусусий зоотехния: Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси Илмий раҳбар: А.Холматов, Иммуногенетика (биотехнология) лабараторияси мудири, қ.х.ф.н. доцент. Кўрилди: Паррандачилик Бўлимида “___”_____2022-й. ___ сонли қайднома Мақулланди: Услубий кенгашда “___” ____2022-й. ___ сонли қайднома Тасдиқланди: Институт илмий кенгашида “___”_____2022-й. ___ сонли қайднома Тошкент -2022 йил КИРИШ Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14-июн 2021-йилдаги ПҚ-5146-сон “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида ҳам соҳанинг муҳим ва долзарблигини кўриш мумкин. Томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш, шунингдек, ҳар бир туманда томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 16-декабр 2021 йилдаги ПҚ-54-сон қарорида томорқа ер эгаларига қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5 — 10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, «дала дўконлари» қуриш кўрсатиб ўтилди. Бундан олдин хам мамлакатимизда аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш борасида сезиларли даражада ишлар қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси 2017-2021 йилларда янада ривожлантиришга мўлжалланган ҳаракатлар стратегясида қишлоқ хўжалигини, айниқса чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган ва жадал услубларни жорий қилиш вазифалари белгилаб берилган. Бу борада чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ресурстежамкор ва инновацион технологик усуллардан фойдаланишга йўналтирилган тадқиотлар эса муҳим аҳамият касб этади. Download 267.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling