Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқИҚот институти


Download 267.68 Kb.
bet2/6
Sana09.06.2023
Hajmi267.68 Kb.
#1471076
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ish uslubi

АДАБИЁОТЛАР ШАРХИ
Л.К.Рахмонов, Р.Р.Рўзимурадов (2011) Паррандахонанинг чароғон (ёрқин) ёритилиши ҳам паррандаларни безовлантиради, бир-бирини чўқиб ташлашига олиб келади. Лампаларнинг 0,5 дан 1 люксгача ёритиши ёки қизил нур таратиши паррандаларни тинчлантиради, каннибализмнинг олдини олинишига олиб келади. Паррандахоналарга яшил ёки ҳаво ранг таратувчи лампалар ўрнатилиши товуқлар маҳсулдорлиги ошишига олиб келади. Бино ҳавосида аммиак водород сулфид, карбонат ангидрид, фойдаланилган кимёвий бирикма ва дорилар ҳидининг ҳавога чиқиши азотли оксидларнинг меъёрдан ошиб кетишига ва кислород миқдорининг камайиб кетиши кимёвий омилларга киради. Бу омиллар ҳам парранда маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Ю.А.Эрматов Ф.Ш.Бердиқулов (2015) ларнинг такидлашича, тухум берувчи товуқлар учун маҳсулдорлик даврининг бошланиш ва энг юқори чўққиси мураккаб кечиб бу даврда озуқанинг кунлик меъёри бир ҳафта олдинги маҳсулдорлик кўрсаткичига мўлжаллаб ошириб борилади. Қуруқ омухта ем билан озиқлантиришни таъминлаш мумкин бўлмаган холларда аралаш (серсув) озуқалардан фойдаланиш мумкин. Тухум берувчи товуқлар иштаҳаси кўп ҳолларда бинонинг ички харорати, ёритиганлиги, озуқаларнинг донадорлиги, озуқа таркибидаги биологик фаол қўшимчаларга боғлиқ бўлади. Аралаш озуқанинг оптимал намлиги 30-35 % бўлиши мақсадга муофиқ бўлади.
Р.Рўзиев, А.Нурматов (2015) ларнинг маълумотларига келтирилишича, тармоқнинг ривожланишида табиийки, паррандалар наслининг алоҳида ўрни бор. Жахонда тухум йўналишидаги паррандаларнинг ҳоззирги кунда замонавий кроссларидан “Ломанн” (германия), “Декалб” “Хайсекс” (голландия), “Хай-Лайн” (АҚШ) ва “Родонит-3” (Россия) кросслари маълум. Республикамизда тухум йўналишидаги Ломанн кросслари Германиядан келтирилган бўлиб, ҳоззирги кунда мамлакатимиз бозорларидаги тухумларнинг 70% унинг улушига тўғри келади. Бу кросс паррандалари маҳаллий шароитга яхши иқлимлашган ва юқори махсулот бериш хусусиятига эга.
А.Т.Исабоев, П.Е.Рахматуллаев Х.И.Нормухаммедов (2013)ларнинг такидлашича паррандахоналарнинг чароғон (кучли) ёритилиш ҳам паррандаларни безовталантиради, бир-бирини чўқиб ташлашга олиб келади, чироқларнинг 0,5 дан 1,0 люксга ёритилиши ёки қизил нур таратиши паррандаларни тинчлантиради. каннибализмнинг олдини олади.
Т.А. Хмелницкая Б.А. Ивашкин, Б.Г. Певен (2011) Жўжаларни олиб келишга 10 кун қолганда мавжуд асбоб-ускуналарнинг, система ва мосламаларнинг ишга шайлиги текширилмоғи лозим. Паррандани қафасга жойлаштириш олдидан охур ва суғоргичлар жойлашган майдончанинг ёритилиши даражаси албатта текширилиши керак, чунки жўжалар яхши ёритилмаган охур ва суғоргичларга яқинлашмайди.Ёз ойларида бир кун, қишда икки кун олдин жўжалар учун бинодаги ҳарорат керакли даражага етказилган, озуқалар келтирилган бўлиши шарт. Мабодо товуқхона ҳарорати етарлича бўлмаса, у холда жўжалар вақтинча қутилардан чиқарилмагани маъқул.
А.Т.Исабоев, П.Е.Рахматуллаев Х.И.Нормухаммедов (2013)ларнинг маълумотида паррандахоналарга яшил ёки хаво ранг нур таратувчи лампалар ўрнатилиши товуқларнинг тухум маҳсулдорлигини оширишга олиб келади.
Қуёш радиациясининг юқорилиги ёруғлик тартибини барқарорлиги паррандаларда cтресс омилларини пайдо қилинишига олиб келинади, бунда паррандаларнинг асаб тизимини маълум вақтгача анъанавий бир маромли қолипдан чиқиши оқибатида маҳсулдорлик пасайиб кетиши кузатилади.
А.Ш.Кавтарашвили, Й.Н.Новоторов, В.А.Гусев, Д.В.Гладин (2017) лар товуқлар маҳсулдорлигининг ўзгаришига ЛЕД ёруғлик ҳароратининг таъсирини ўрганиб, аниқланишича, саноат асосида боқиладиган тухум йўналишидаги товуқлар галаси юқори ранг ҳароратида сақланганда енг яхши маҳсулдорлик кўрсаткичига эришилган. Ёруғликнинг биринчи ва охирги даврларида – 5000к., ёруғликнинг ўрта даврида – 3000к.да бўлишини оптимал ёруғлик ҳарорати дейишган.
А.Т.Исабоев, П.Е.Рахматуллаев Х.И.Нормухаммедов (2013)ларнинг такидлашича паррандаларнинг ўсиш даврида ҳеч қачон ёруғлик даврини узайтирмаслик, паррандаларнинг махсулот (тухум) бериш даврида ҳеч қачон ёруғлик даврини қисқартирмаслик лозим, акс ҳолда товуқларнинг тухум маҳсулдорлигини пасайишига олиб келади.
Паррандахонага ёруғлик ва қоронғуликни алмашлаб бориш тартибига амал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Жўжаларни 3 кундан бошлаб 10 кунгача ёруғ-қоронғу тартиби бўйича боқилади, яъни жўжахонада 4 соат ёруғлик ва 2 соат қоронғулик қилиб берилади. Кейин доимий, аста – секин камайтириб бориладиган ёруғлик қўйилади. Уушбу тартибни қўллаганда қуйидаги афзалликка еришилади, жўжалар бир боқишнинг ўзида дам олади ва ухлайди, уларнинг ҳаракатлари (ўзини тутиши) уйғунлашади, сув ичиш ва озуқа истемол қилишда кам қувват жўжалар фаоллашади ва бир хафталик жўжалар ичида ўлим холатлари камаяди.
Ҳ.Т. Ҳасанов (2019) нинг келтирган маълумотларида, тухум беришдаги танаффуснинг керакли даъвомийлигига куннинг ёруғ қисмини қисқартириш ёки чўзиш, бериладиган озуқанинг микдорини кўпайиши ёки камайтириш йўли билан эришилади. Мажбурий туллатишнинг умумий шартларига қўйидагиларни киритиш мумкин: паррандалрнинг очлик даврида ёруғ кун давомийлигини 2-3 соатгача, қафасли батареяларда ёритилишини 66 % гача қисқартириш каби тадбирлар тухум беришни буткул тўхтатиш ва мажбурий туллатишга аҳамятли омилдир.

Download 267.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling