Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқИҚот институти


Download 267.68 Kb.
bet3/6
Sana09.06.2023
Hajmi267.68 Kb.
#1471076
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ish uslubi

Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунга келиб аҳоли сонини тобора ошиб бораётганлигини ҳисобга олиб, екалогик соф маҳсулотларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш, тухум ва парранда гўштига бўлган эҳтиёжни қондириш бугунги кундаги долзарб ишлардан бўлиб бормоқда. Хонадонларда парвариш қилинаётган паррандалар иммунитети бир мунча юқори бўлиб, доимий бир хилдаги микроиқлимни талаб қилмайди. Зотдор кроссларни аҳоли хонадонларида парваришлаш бирмунча сарф харажат ва доимий меҳнат талаб қилади. Биз эса ушбу мавзуимизда Ўзбекистон шароитида мослашган, доимий бир хилдаги микроиқлим шароитини талаб қилмайдиган, касалликка чалинувчанлик кўрсаткичлари бир мунча паст, иммунитети баланд маҳаллий рангдор товуқларни парваришлашда ёруғлик давомийлиги ва интенсивлигига таъсир этган холда маҳсулдорлик кўрсаткичларини оширишга еришмоқчимиз. Саноат асосидаги боқилаётган паррандалар юртимизда бир мунча ривожланган соҳалардан бўлиб, лекин хонадонларда етиштирилаётган маҳаллий рангдор товуқлар учун махсус ёруғлик давомийлиги ва интенсивлиги меъёрлари ишлаб чиқлилмаган. Бу муаммога ечим топиш эса хонадонларда сақланаётган маҳаллий рангдор товуқларнинг маҳсулдорлигини ошириш, 2 ойдан 8 ойгача давом этадиган тухум бермаслик даврини қисқартириш, куз ва қиш ойларида озуқа учун кетадиган сарф харажатларни маҳсулот олиш йўли билан камайтириш каби муаммоларни бугунги кунгача ўрганилмаганлигини кўрсатади
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Юртимизда бир нечта олимлар аҳоли хонадонларида етиштириладиган маҳаллий рангдор товуқларни парваришлаш технологиясига оид ўз тавсияларини бериб боришган, жумладан, аралаш озуқаларнинг оптимал намлиги 30-35% бўлиши мақсадга муофиқ еканлиги тажрибаларда ўрганилган (Ю.Ерматов, Ф.Бердиқулов 2015). Л.Рахмонов ва Р.Рўзимуродовлар (2013) ўз тажрибаларида яшил ва қизил нурларни товуқларда таъсирини ўрганиб бу нурлар каннибализим ва стресс омилларини олдини олишга ёрдам беришини такидлашган. Бундан ташқари рус олимлари ҳам паррандахонадаги ЛЕД ёруғлик нурларини интенсивлиги ва давомийлиги бўйича саноат асосида боқилаётган товуқлар учун меъёрларни ишлаб чиқишган (А.Кавтарашвили 2017)

Download 267.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling