Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқИҚот институти


ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ ЖОЙИ ВА УСЛУБЛАРИ


Download 267.68 Kb.
bet5/6
Sana09.06.2023
Hajmi267.68 Kb.
#1471076
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ish uslubi

ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ ЖОЙИ ВА УСЛУБЛАРИ
Тадқиқотлар ўтказиш жойи
Тажрибалар давомида зоотехния ва вктеринарияда умумқабул қилинган усулларда тажрибалар ўтказиш ( Овсянников А.И 1975 ) клиник – физиологик холати ( Кондрахин И. П. 1983 ) экстерьер-интерьер кўрсатгичлари (Пахамов И.Я., Разумовский Н.П., 2007) ўрганилади.

Илмий тадқиқот ишлари 2022-2024 йиллар мобайнида Чорвачилик ва паррандачилик илмий - тадқиқот институти тажриба хўжалиги. “ЎРТАЧИРЧИҚПАРРАНДА” АЖ паррандачилик фабрикасида ўтқазилади.


Илмий-тадқиқотларни ўтказишда зоотехник, зоогигиеник, генетик, биометрик ва иқтисодий усуллар ва услублардан фойдаланилади.
Тадқиқот услублари
Тажрибалар давомида зоотехния ва вктеринарияда умумқабул қилинган усулларда тажрибалар ўтказиш ( Овсянников А.И 1975 ) клиник – физиологик холати ( Кондрахин И. П. 1983 ) экстерьер-интерьер кўрсатгичлари (Пахамов И.Я., Разумовский Н.П., 2007) ўрганилади.

Ултрабинафша нурларини қишлоқ хўжалик ҳайвонлари керакли миқдорда қабул қилишини уфиметерс-УФИ-65 жадвали орқали назорат қилиш методидан фойдаланилади (Кавтарашвили А.Ш. 2007).


Паррандахоналарни табиий ёритишни баҳолаш учун геометрик (билвосита) ва ёритиш (тўғридан тўғри) усуллардан фойдаланилади. Геометрик усулга кўра табиий ёруғлик меъёрлари ёруғлик коифсентини ҳисоблаш йўли билан анқланади.
Ёруғлик нурини ўлчаш люксометр асбоби ёрдамида олиб борилади ва ҳисоблаб топилади.
Маҳаллий рангдор товуқлар учун керакли шароитларни яратиш ва тўла қийматли рацион билан озиқлантириш орқали маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш бугунги кундаги муҳим омиллар саналади.
Аҳоли хонадонларидан ҳудудимизга мослашган, экстерер кўрсаткичлари маҳаллий рангдор товуқларга мутаносиб келадиган, ёши тенг бўлган, ташқи муҳит омилларига таъсирчан, соғлом бир кунлик жўжалар галаси шакллантирилади.
Тажриба участкасига микроиқлим шароитлари товуқларнинг физиалогик кўрсаткичларидан келиб чиқиб товуқхона жихозланади,
Товуқхона микроиқлим шароитини меъёрда ушлаб туриш учун вентиляция шакллантирилади.
Товуқлар тўғри ва етарлича озиқланиши учун ҳар 20 бош товуқ учун 1 дона емдон ва ҳар 10 бош учун мўлжалланган неплли суғориш жихози билан таъминланади.
Шакллантирилган жўжалар галаси тажриба гурухи учун 50 бош ва назорат 1-гуруҳи учун 50 бош, 2-гуруҳи учун 50 бошдан қилиб ажратилади.
Ёритилганлик вақти ва ёруғлик люкслари ортиб кетса паррандаларда каннибализим (ўз турини ўзи ейиш) ривожланиб кетиб бир бирини чўқиш бошланиши мумкин, бу бизга ёруғлик муддати ва интенсивлиги меъёрида бўлмаётганлигини билдиради.
Олинган тухумларнинг вазни ўлчаб борилади, ва кунлик вазин ортиб бориши журналда қайт етилади.
Товуқлардаги Д3 витамини ҳам ёруғликка боғлиқ бўлганлиги учун ва кальций синтези учун муҳим бўлганлиги туфайли тухум пўстлоғига ҳам баҳо бериб борамиз яъни тухум пўчоғининг қалинлиги, силлиқлиги, ялтироқлиги, ранги, вазни каби белгиларни ҳиссобга олиб журналга қайд этиб борамиз.
Паррандаларни озиқлантиришда доим бир хил тўла қийматли озуқалар билан иккала гурухни ҳам озиқлантирамиз. Хона ҳароратини ҳам тажриба ва назорат гурухларида бир хилда ушлаб турамиз (Калашников)
Олинган натижаларни назорат галасидаги товуқлар билан солиштирамиз, ўхшашлик ва фарқларни аниқлаб журналга қайд етамиз.
Иш босқичлари:
Тажриба ўтқазиш учун назорат ва тажриба гуруҳларининг меъёрлари: Тажриба гуруҳларининг электр манбаларига “Рели” яъни биз киритган вақтга қараб автоматик равишда ўчириб ёқгич ўрнатишни режалаштирдик. Ёритиш учун оқ ЛЕД лампалардан фойдаланамиз. Ёруғлик кучини эса люксометр билан ўлчаб, ёруғликни бир хилда тарқалишини таминлаймиз. Ҳар бир гурухга 50 бошдан рангдор жўжаларни оламиз.

Download 267.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling