- 2.2-маъруза
- Номарказий сиқилишда нормал кучланишларни аниқлаш. Нейтрал ўқ ҳолати.
- Кесим ядроси
- Колонна кўндаланг кесими мураккаб шаклдан иборат бўлса энг катта кучланишларни аниқлаш учун аввал колонна кесими нейтрал ўқининг ҳолати аниқланади.
- Агарда координаталари Z0, У0 нуқта (с) нейтрал ўқда жойлашган бўлса шу нуқтадаги кучланиш нолга тенг бўлади.
- (11.1) формулага асосан бу нуқтадаги кучланиш:
- Колонна кесим ядросини қуриш.
- Агарда Р куч Z ўқида ётувчи 1, 2, ва 3 нуқталарга қўйилса уларга мос нейтрал ўқлар I, II ва III колонна кесими ташқарисидан ўтади, демак колоннада фақат сиқувчи кучланишлар ҳосил бўлади. Агарда куч 4 нуқтага қўйилса, нейтрал ўқ IV колонна юзасини кесиб ўтади, яъни колонна кесим юзасида икки ишорали кучланиш ҳосил бўлади. Мўрт материаллар асосан сиқилиш деформациясига ишлайди, шунинг учун нейтрал ўқ колонна юзасини кесиб ўтмаслиги керак, уриниб ўтиши мумкин. Уринган ҳолатдаги кучланиш эпюраси 23.2 расмда келтирилган.
- Шу тушунчалар асосида оддий кесим юзалари учун кесим ядроларини қурамиз.
- Тўғри тўртбурчак кесим.
- 1). Нейтрал ўқни тўртбурчакнинг юқориги томонига уринма қилиб
- оламиз (I-I).
- (23.5) формуладан
- 2). Нейтрал ўқни (II - II) кесимнинг ўнг томонига уринма қилиб оламиз.
- (23.5) формуладан
- Нейтрал ўқ I – I ҳолатдан II – II ҳолатга ўтишда А нуқта атрофида 900 га айланади. Куч қуйилиш нуқтаси эса 1 – нуқтадан 2 – нуқтага тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланади. Нейтрал ўқни кесимнинг қолган томонларига уринма қилиб олинса 4 нчи нуқталар ҳосил бўлади.
- Шундай қилиб тўғри тўртбурчак ичида ромб шаклидаги ёпиқ соҳа ҳосил бўлади. Мазкур соҳани ичига ва чегараларига куч қўйилганида колонна кесимнинг барча нуқталарида бир хил ишорали, яъни сиқувчи кучланиш ҳосил бўлади. Бу соҳани колонна кесимнинг ядроси деб аталади.
- 1. Колонна кесимнинг нейтрал ўқи қандай ҳусуиятларга эга?
- 2. Нейтрал ўқ ҳолатини қандай параметрлар аниқлайди?
- 3. Нейтрал ўқ кесимга уринма уринма бўлса, кесим нуқталарида қандай ишорадаги кучланишлар ҳосил бўлади?
- 4. Колоннага қўйилган куч кесим оғирлик марказига қўйилса нейтрал ўқ қаердан ўтади?
- 5. Колонна кесимнинг ядроси қандай таърифланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |