Цитрус оққаноти Dialeurodes citri
Download 303.66 Kb. Pdf ko'rish
|
Цитрус оққаноти
Цитрус оққаноти (Dialeurodes citri Ashm) тенг қанотлилар Homoptera туркумининг алейродид ѐки оққанотлар (Aleyrodidae) оиласига мансуб. Тарқалиши. Ватани Жануби-Шарқий Осиѐ (Хитой, Ҳиндистон) мамлакатлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда тропик ва субтропик иқлимли мамлакатларда кенг тарқалган. Ҳиндистон, Ветнам, Жанубий Хитой, Афғонистон, Япония, Филиппин ороллари, Цейлон ва кўпгина МДҲ давлатларида учрайди. 1942 йилдан АҚШ, Аргентина, Бразилия, Чили, Гавайи ороллари, Европа, Ўрта ер денгизи соҳилларига тарқала бошлаган. Бугунги кунда ушбу ҳашарот Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб улгурган, цитрус ва субтропик минтақа ўсимликлари учун жуда зарарли ички карантин зараркунанда ҳисобланади. Зарари. Цитрус оққаноти асосан цитрус ўсимликларида (лимон, апельсин, мандарин, трифолиат) ривожланади. Шу билан бир қаторда чой, хурмо, настарин, дафна, жасмин, камфара, гардения, лигуструм каби ўсимликларга ҳам катта зарар келтиради. У фақат дарахтларнинг баргларида ривожланади, шу боисдан қиш мавсумида баргларини тўкадиган дарахтлар ва буталар қишда оққанотдан тозаланиб туради. Личинкалари (айниқса 3 ѐшлилари) баргларни сўриб, унинг шарбати билан озиқланади, бундан барглар кучсизланади ва ўсимликнинг ҳосилдорлиги пасаяди. Оққанотнинг ширин ажратмаларида замбуруғлар жадал ривожланади, бу эса фотосинтезнинг сусайишига олиб келади, маҳсулотнинг товар кўриниши йўқолади, хосилдорлик 50% гача пасаяди. Ташқи Download 303.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling