Цитрус оққаноти Dialeurodes citri
Download 303.66 Kb. Pdf ko'rish
|
Цитрус оққаноти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий кураш чоралари
- Карантин тадбирлар и
- Ўсимликлар карантини илмий маркази Цитрус оққаноти Хавфли Карантин зараркунандаси Тошкент - 2020
Кураш чоралари.
Биологик кураш чоралари: Биологик ҳимоя воситалари сифатида Encarsia, Eretmocerus авлодига мансуб паразитлардан, шунингдек Aschersonia, Verticillium, Cephalosporium турига мансуб замбуруғлардан тайѐрланган биопрепаратлардан фойдаланиш мумкин. Кимёвий кураш чоралари: Зарарланиш марказига биринчи ишлов бериш баҳорда, ѐзнинг бошида имагонинг биринчи авлодида ўтказилади. Бунда махсус тавсияномаларда келтирилган кимѐвий воситалардан фойдаланилади. Иккинчи ишлов личинкаларни биринчи авлоди кўплаб чиқадиган вақтда ўтказилади. Учинчи ишлов биринчи ва иккинчи авлод личинкаларига қарши ўтказилади. Оққанот билан кучли зарарланган кўчатларда тўртинчи ишлов сентябрнинг биринчи ярмидан меваларга ранг киргунча амалга оширилади. Меваларни териб олишдан 20-25 кун олдин ишлов бериш тўхтатилади. Пуркаш ишлари личинкаларнинг иккинчи авлодига ва дарахтлардаги қора доғлардан тозалаш учун амалга оширилади. Куз-қиш ойларида цитрус ўсимликлари илдизлари ѐпиқ ҳолатда фумигация қилинади. Зарарланиш маркази тугатилгандан сўнг дарахтлардан лигуструм, трифолиат ѐпишган шохлар кесиб ташланади ва зарарланган жойларнинг ўзида ѐқиб юборилади. Карантин тадбирлари: Цитрус оққанотига қарши ўрнатилган карантин тадбирларни амалга ошириш учун хўжаликларнинг воситалари ва кучидан фойдаланиш; Зараркунандани ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимликларни доимий текшириб туриш; Цитрус оққанотининг тарқалишини олдини олиш, уларни йўқ қилиш борасида ўрнатилган карантин тадбирларига қатъий риоя қилиш; Хўжалик кўчат етиштириб, сотишга ихтисослашган бўлса, фумигацион камераларга эга бўлиши, кўчат ва қаламчаларни жўнатишдан олдин зарарсизлантириши; Карантин ҳолати жорий қилинган хўжаликлардан ўсимлик маҳсулотларини карантин инспекциясининг рухсатисиз ташқарига олиб чиқиб кетмаслик; Жўнатилаѐтган кўчат ва маҳсулотларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш. Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Бобур 1 – тор кўча, 17 уй, +99871 255 39 48, ilmiymarkaz@karantin.uz Ўсимликлар карантини илмий маркази Цитрус оққаноти Хавфли Карантин зараркунандаси Тошкент - 2020 Download 303.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling