Цитрус оққаноти Dialeurodes citri


Download 303.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana21.02.2023
Hajmi303.66 Kb.
#1216757
1   2   3
Bog'liq
Цитрус оққаноти

тузилиши. 
Цитрус 
оққаноти 
урғочисининг узунлиги 1,6-2,0 мм келадиган бир 
жуфт оққанотга эга, кўзи қора, пушти доғли, 
танаси оч сариқ, жим турган пайтда қанотлари 
танасини беркитиб туради. Урғочиси ва эркаги 
ташқи кўринишидан бир-бирига жуда ўхшаш. 
Бироқ эркаги урғочисидан майдароқ, танаси 
ингичка ва узунчоқ. Урғочисининг танаси калта ва 
кенгроқ, қаноти калтароқ бўлади. Мўйлови етти 
бўғимли, оѐқлари икки бўғимли тирноқли, улар 
ѐрдамида у баргларнинг таг қисмига ѐпишиб 
туради.
Ҳаёт кечириши: Қиш мавсумидан чиққан 
цитрус оққанотининг баҳорги авлоди 3-4 ҳафта 
яшайди. Барг остига қўйилган тухумлардан 10-12 
кунда биринчи личинкалар очиб чиқа бошлайди. 
Баҳор ойларида личинкаларнинг ривожланиш 
даври 10-14 кунни, бутун умри, яъни тухум 
қўйишдан то етук ҳашарот бўлишигача эса, қарийб 
60 кунни ташкил қилади. Ёзда личинкаларнинг 
ривожланиш даври тахминан 5-12 кунни, яшаш 
даври 30-40 кунни ташкил этади, яъни баҳорга 
нисбатан ривожланиш тезлашади. Куз ойларида 
ривожланиш даври анча узаяди: личинкаларнинг 
ривожланиш даври 15-35 кун, тухумдан қишки 
пупарийларнинг ҳосил бўлишигача 107 кунни 
ташкил 
қилади. 
Цитрус 
оққанотининг 
ривожланиши кўпинча уч авлодни ташкил этади, 
яъни баҳорда: апрель-май, ѐзда: июлда, кузда: 
сентябр-октябр ойларида. Битта урғочи оққанот 
125 тагача тухум қўяди. Уларни биттадан бир 
нечта гуруҳларгача янги ўсиб чиққан баргларнинг 
орқа қисмига жойлаштиради.
Баъзи ҳолларда битта баргда бир неча 
мингта тухумни учратиш мумкин. Пупарийлар ва 
тухумларнинг қобиғи оққанотлар очиб чиққандан 
сўнг баргларда бир йилдан ортиқ ѐпишиб туриши 
мумкин. Декабр ойига келиб пупарийлар чиқа 
бошлайди ва кейинги ойларда уларнинг сони кўпая 
боради. Баҳорнинг совуқ кунларида цитрус 
оққанотининг ривожланиши ҳар хил жадалликда 
кечади. Шу боис ѐзнинг иккинчи ярмида 
ўсимликларда личинкаларнинг ҳар хил ѐшдаги 
вакиллари, 
яьни 
ҳам 
тухуми, 
ҳам 
етук 
ҳашаротларни учратиш мумкин.
Ёз ойларининг охирида барг тўкадиган 
дарахтларда ривожланган цитрус оққанотлари 
цитрус дарахтларига учиб ўтади ва қишда уларни 
зарарланишини кучайтиради. Қиш ойларида 
асосан цитрус дарахтларида қишлайди. Катта 
ѐшдаги цитрус оққанотлари узоққа учолмайди, 
улар дарахт шохларида ѐпишиб туради, аммо 


шамол ѐрдамида, кийимлар, транспорт воситалари, 
кесиб олинган гуллар, шохлар орқали бошқа 
ўсимликларга енгил кўчиб ўтиши мумкин. 
Зараркунанда тарқалишининг асосий манбаи 
зарарланган 
кўчатлардир. 
Оққанотнинг 
личинкалари кўчатлар, гуллар ва мевалар орқали 
бир давлатдан бошқа давлатга, туманлардан бошқа 
туманларга кўчиб ўтиши мумкин. 

Download 303.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling