Cоциологик тадқИҚот ва унинг турлари


Download 1.05 Mb.
bet5/7
Sana12.02.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1191591
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Тақдимот

Нуқтали тадқиқот (уни бир марталик деб ҳам атайдилар) ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш вақтида унинг ҳолати ёки миқдорий тавсифлари тўғрисида ахборотлар беради. Ҳақиқатда, ҳодисанинг тезкор сурати вақт бўйича унинг ўзгаришлар йўналишлари тўғрисидаги саволларга жавоб бермайди. Нуқтали тадқиқотга мисол сифатида монографик тадқиқот хизмат қилади.

Нуқтали тадқиқот (уни бир марталик деб ҳам атайдилар) ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш вақтида унинг ҳолати ёки миқдорий тавсифлари тўғрисида ахборотлар беради. Ҳақиқатда, ҳодисанинг тезкор сурати вақт бўйича унинг ўзгаришлар йўналишлари тўғрисидаги саволларга жавоб бермайди. Нуқтали тадқиқотга мисол сифатида монографик тадқиқот хизмат қилади.


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ТУРЛАРИ
  • Монографик тадқиқот тор маънода яхши ишланган назария доирасида бир ёки бир неча объектларни текширишдир. У case study эслатади, ундан фарқли ўлароқ янги билимларни олишни эмас, балки нуқтали ижтимоий ташҳиснинг қўйилишини мақсад қилади, масалан, муайян корхонанинг ташкилий тузилмасини аниқлаш. Монографик тадқиқот кенг маънода- бир ёки бир неча объектларни танишиш сингари амалий мақсадда ҳам ҳар қандай тадқиқотларидир. Тадқиқот объекти типологик равишда мавжуд ахборот асосида танлаб олинади. У барча ҳодисалар синфи учун хос деб таҳмин қилинади.
  • Монографик тадқиқотлар қишлоқ социологиясига тарқатилган, бунда улар алоҳида қишлоқ жойларининг “ижтимоий суратлари”ни олиш воситаси сифатида иштиролк этади. Ўрганишнинг бундай усули аҳоли турмушининг асосий томонлари тўғрисида оилалар таркиби, банд бўлганлар, даромад манбалари ва миқдорлари, меҳнат фаолиятининг хусусиятлари, меҳнат ва бўш вақт соҳасидаги маҳаллий урф-одатлар, мулоқотнинг анъанавий турлари тўғрисида ахборот тўплашга асосланади.
  • Монографик тадқиқот репрезентатив ахбротни олишга даъвогар бўлмайди. Унинг вазифаси – янги ҳодисаларни муфассал таҳлил қилиш, кенг танлаб қилинадиган тадқиқотларни ўтказишни бекор қиладиган ахборотларнинг мавжуд эмаслиги. Монографик тадқиқотнинг натижалари кенг миқёсли эмпирик тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling