Cоциологик тадқИҚот ва унинг турлари


Download 1.05 Mb.
bet2/7
Sana12.02.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1191591
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Тақдимот

ПРОЦЕДУРА дейилганда эса одатда, барча операциялар кетма-кетлиги, тадқиқотни ташкил этишнинг ҳаракат ва усулларининг умумий тизими назарда тутилади. бу умумий йиғма тушунча бўлиб, социологик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш усуллари тизимига тааллуқли саналади.


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Социал ва социологик тадқиқотлар

  • Социал ва социологик тадқиқотлар: “Социал тадқиқотлар” ва “социологик тадқиқотлар” илмий ва амалий соҳаларда кенг қўлланилади. Бироқ бу турдаги илмий тадқиқотларнинг табиатини, мазмун – моҳиятини акс эттирувчи аниқ қарашлар хали – ҳануз шаклланган эмас. Кўп ҳолларда улар синоним сифатида келтирилса, баъзан эса умуман бир – бирига қарама – қарши қўйилади.
  • Тадқиқотларнинг иккала типи орасидаги фарқларни қисқача қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин:
  • ► “Социал тадқиқот” тушунчаси “социологик тадқиқот” тушунчасидан кенгроқдир.
  • ► “Социал тадқиқот” тушунчаси ўзининг оқасида турган конкрет фанни тўлиқ акс эттирмайди; “социологик тадқиқот” эса акс эттиради. Бу эса социология.
  • ►Социологик тадқиқотлар илмий метод идеали ёрдамида нормаллаштирилган, социал эса йўқ.
  • ►Социологик тадқиқотлар социологиянинг предмети ва тематикаси билан аниқлаштирилган, социал эса йўқ.
  • ►Социологик тадқиқотларда ўзининг махсус методлари бўлса, социал тадқиқотларда бу мавжуд эмас.
  • ►Социологик тадқиқот бу билишнинг фан ичидаги методи бўлса, социал эса фанларародир.
  • ►Социал тадқиқотлар жамиятнинг исталаган социал муаммоларини қамраб олса, социологик тадқиқот эса социология предметидаги тор доирадаги муаммоларни қамраб олади.
  • ►Социал тадқиқотлар хаммахўр ва чалкашиб кетган бўлса, социологик тадқиқотлар танлаш (ажратиш) хусусиятига эгадир.
  • ►Социал тадқиқотларни (сўровларни) юристлар, врачлар, иқтисодчилар, журналистлар олиб боришади. Булар ижтимоий социологладир. Социологик тадқиқотларни фақатгина профессионаллар олиб боришади. Уни фарқловчи қирраси бу назария ва методнинг бирикувидир. Буни юқридаги касб эгалари тушунмайди.
  • ►Социологик тадқиқотлар манбаси бу илмий адабиёт ва профессионал тайёргарлик, социал тадқиқотлар манбаси эса хаммабоп адабиётлар ва кундалик тажрибадир (хаёт тажрибаси).
  • ►Социал тадқиқотлар жамиятга кенг назар солса, социологик тадқиқотлар тор, махсус қарашга эгадир.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling