ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Ўзбекистон милллий университети Жиззах филали
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Р.Абдурахманов
202___ йил “___”___________
|
|
“КЕЛИШИЛДИ”
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
______________________
202___ йил “_____”__________
|
|
Рўйхатга олинди: № БД-_______________
202__ йил “___”____
|
АМАЛИЙ ЭНЗИМОЛОГИЯ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
400000
|
–
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги
|
Таълим соҳаси:
|
410000
|
–
|
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
|
Таълим мутахассислиги:
|
5А70510103
|
–
|
Биотехнология
|
Жиззах‑ 2023
Фан/модуль коди
АМАЭМ1405 MBIAF
магистратура
|
Ўқув йили
2020-2021
|
Семестр
-1-
|
ECTS - Кредитлар
--
|
Фан/модуль тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
2--
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Амалий энзимология
|
60
|
90
|
150
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни. Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига кўра “Мева-сабзавотчиликда биотехнология” магистратурасини таълим соҳасида ўқитиладиган “Амалий энзимология” фани - кимёвий энзимология, биокимё, кимёвий технологиялар ҳамда мухандислик–иқтисодиёт каби қатор фанлар ютуғлари асосида шаклланган замонавий йўналишлардан бири бўлиб, «Амалий энзимология» ферментларни ажратиб олиш; уларни иммобиллаш ферментлар ёрдамида янги махсулот тайёрлаш (олиш); илгаридан маълум бўлган препаратларни сифатини ва хусусиятларини такомиллаштириш; махсулотларни техник-иқтисодий кўрсатгичларини яхшилаш каби муоммоларни ечимини топиш билан шуғулланади.
Фанни ўқитишдан мақсад – ферментларни каталитик таъсиридан фойдаланиб, замонавий биотехнологик жараёнлар яратишни билишдан, “Амалий энзимология” фанининг ривожланишини; амалий энзимология инженериясини хозирги кундаги ютуқлари ва жиҳатлари ҳақида маълумотга эга бўлишдан; ўсимлик ҳужайраларини сунъий яратилган озиқ муҳитларда муайян шароитда ўстиришни; етук ўсимлик дараражасига етказиш усулларини назарий асосини ўргатишдан иборат.
Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга: хужайралар ичида локализацияланган ёки биологик системалардан ажратиб олинган ферментларни каталитик фаоллигидан фойдаланиб, фермент ва фермент сақловчи ҳужайраларни хар хил манбалардан ажратиш, тозалаш усулларини ўргатишдан иборат.
|
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Кириш. Амалий энзимология фанининг мақсад ва вазифалари
Амалий энзимология фанининг мақсад ва вазифалари, ферментлар ҳақида тушунча, ферментларнинг классификакцияси, ферментларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти
2-мавзу. Ферментлар инженерияси асослари
Ферментларнинг структураси, функционал тузилиши ва таъсир этиш механизми, ферментатив реакциялар кинетикаси ва ферментлар фаоллигининг бошқарилиши, ферментларнинг синфларга бўлиниши ва уларнинг таснифи.
3-мавзу. Микроорганизмлар ферментлари
Микроорганизмларда фермент синтези, микроорганизмлар ферментларининг халқ хўжалигидаги аҳамияти, қаттиқ озиқа сиртида ўстириш усули, суюқ озиқа муҳитларида ўстириш усули, экув материалини олиш.
4-мавзу. Фермент препаратларини ишлаб чиқариш технологияси
Фермент продуцентлари ва уларга қўйилган талаблар. Ферментатив продуцентларни ўстириш усуллари, ферментлар продуцентларини ўстириш жараёнига таъсир этувчи омиллар, микроорганизмлардан фермент препаратларини ажратиб олиш.
5-мавзу. Ферментлар иммобилизацияси
Иммобилизация қилиш усуллари, физик усулларда иммобилизация қилиш олдиндан модификация қилинган ташувчиларга иммобилизация қилиш, гел ичига киритиш йўли билан иммобилизация қилиш ярим ўтказгич мембраналар ёрдамида иммобилизация қилиш, ферментларни иммобилизация қилишнинг кимёвий усуллари.
6-мавзу. Ферментларни барқарорлаштиришнинг асосий принциплари
Ферментлар муҳандислиги асослари. Ферментларни кичик молекулали бирикмалар ёрдамида барқарорлаштириш. Сувда эрийдиган табиий ва синтетик полимерлар билан ферментларни ва ҳужайраларни барқарорлаштириш.
7-мавзу. Озиқ овқат маҳсулотларини қайта ишлаш технологиясида ферментлардан фойдаланиши
Шарбатлар тайёрлашда ишлатиладиган ферментлар. Пиво, озиқа спирти ва вино ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ферментлар, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашда қўлланиладиган ферментлар.
8-мавзу. Ферментларни шарбат ишлаб чиқариш корхоналарида қўллаш
Шароб тиниқлаштиришда қўлланиладиган ферментларнинг тавсифи. Ферментларни қўллашни мўътадил шарт шароитлари. Иммобилизацияланган ферментлар асосида қандли моддаларни ишлаб чиқариш. Амилолитик ферментларнинг тавсифи. Глюкоза ишлаб чиқаришни технологик схемаси.
9-мавзу. Иммобилланган ҳужайра ва ферментлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш жараёнлари
L-аспарагин кислотасини олиш. L-олма кислотасини олиш. L-аминокислота олиш. Сут зардобидан лактоза шакарини олиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |