Cонли пудрат шартномаси


IV. Пудратчининг мажбуриятлари


Download 48.06 Kb.
bet3/10
Sana13.04.2023
Hajmi48.06 Kb.
#1349505
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1. А-А 10км

IV. Пудратчининг мажбуриятлари

7. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи мазкур шартноманинг II бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун:


- барча ишларни мазкур шартномада ҳамда унга 1-иловага мувофиқ ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари ва/ёки жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни Буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш;
- қурилиш майдонига зарур қурилиш материаллари, қурилиш техникасини етказиб бериш, уларни қабул қилиш, тушириш, омборга жойлаш ва сақлаш ;
- қурилиш майдони ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш ;
- Буюртмачини субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мавзуси, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш ;
- қурилиш майдонида техника хавфсизлиги, ишларни бажариш вақтида атроф муҳитни, ўтқазилган дарахтларни ва ер участкасини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар бажарилишини таъминлаш, шунингдек ёритиш чироқлари ўрнатиш;
- мазкур шартнома бўйича объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги якуний далолатнома имзоланган кундан бошлаб бир ой муддатда қурилиш майдонини ўзига тегишли қурилиш машиналари, транспорт воситалари ҳамда вақтинчалик бинолардан бўшатиш;
- қурилиш майдони қўриқланишини таъминлаш;
- мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
8. Пудратчи мазкур шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан бажариши, зарур ҳолларда эса субпудратчилар билан шартномалар тузиши ҳамда объектнинг фойдаланишга топширилиши бўйича Буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб беради.


V. Буюртмачининг мажбуриятлари

9. Мазкур шартномани бажариш учун Буюртмачи:


- мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб уч кун муддатда мазкур шартномани
1-иловасига мувофиқ шартнома объектини бажариш ишлари тугаллангунгача бўлган даврда далолатнома бўйича Пудратчига бериш;
- ишлар бажарилиши устидан доимий техник назоратни ва мазкур шартномада қайд этилган Пудратчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, Пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш;
- Пудратчининг барча мурожаатларини ўн кун муддатда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
- молиялаштириш жадвалига биноан Пудратчига 2-иловага мувофиқ бўнак бериш ва жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
- мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб 5 кун давомида Пудратчига ишларни қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;
- мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади.

Download 48.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling