Cтатистика назарияси
Download 231.5 Kb.
|
4 CТАТИСТИКА масала
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Тошкент темир йўл мухандислари институти «Cтатистика» фанидан масалалар тўплами Тузувчилар: Зокирова Г.Т. Султанова С.М. Тошкент-2012 УДК 31.311 Ушбу масалалар тўплами «Статистика» курси ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, “Бухгалтерия ҳисоби», «Иқтисодиёт» ва «Менежмент» ихтисослиги талабалари билан амалий маш\улотларни ўтказиш учун мўлжалланган. Методик қўлланма ва топшириқлар «Молиялаштириш ва ҳисоб» кафедраси мажлисида кўриб чиқилди ва ўқув жараёнида фойдаланиш учун тасдиқланиб, нашр этишга тавсия қилинди. Тузувчилар: Султанова С.М.- доцент, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси мудири; Зокирова Г.Т. -“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасининг доценти. Тақризчилар: Абдуллаева Ф.Т. – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Молия» бошқармаси бошлиғи; Игамбердиева К.Э.- «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедрасининг катта ўқитувчиси. © Тошкент темир йўл мухандислари институти, 2012 й. «МИКРОСТАТИСТИКА» (ТЕМИР ЙЎЛ СТАТИСТИКАСИ) 1 БЎЛИМ. ТАШИШ СТАТИСТИКАСИ 1 МАВЗУ. ЮКЛАРНИ ТАШИШ ХАЖМ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ГУРУХЛАНИШИ Юкларни ташиш хажм кўрсаткичлари ташилган юкларнинг микдорини ва муайян масофага харакатини ифодалайдилар. Юк ташиш хажми тонна ўлчамида ҳисобланади ва қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади: «жўнатилган» , «қабул қилинган» , «ташилган» . Муаян масофага ташилган юкларнинг хажм кўрсаткичи юк ташиш айланмаси деб номланади .Ҳисоблашда хар бир алохида жўнатилган юк миқдорини ташилган масофага кўпайтириш натижасига тенг. Темир йўлнинг йўналиш турлари бўйича ташиш ишини хажм кўрсаткичлари ўртасида қуйидаги ўзаро алоқадорлик мавжуд: жўнатилган =махаллий + чиқиш; келтирилган = махаллий + кириш; қабул қилинган = олиб келинган + транзит; топширилган =чиқиш + транзит; ташилган = жўнатилган + қабул қилинган = келтирилган + топширилган. 1 Масала. Н-темир йулнинг ойлик хисоботлари бўйича қуйидаги маълумотлар олинди (жадвал). Ҳисобланг: темир йўлнинг умумий юк ташиш айланмасини (млн. т.км); йўналиш турлари бўйича ой мобайнида жўнатилган, топширилган, қабул қилинган ва ташилган юклар хажмини (минг т.).
2 Масала. Темир йўлини тахминий тархи ва бекатлараро юкларни жўнатилган ва қабул қилинган маълумотларига асосланиб аниқланг: 1) бекатлараро ва йўллараро юклар корреспонденциясини; 2) ҳар бир йўлнинг йўналиши турлари бўйича ташилган юклар ҳажмини; 3) йўллар бўйича юк айланма хажм миқдорини (тоннада ва тонна.км.).
Темир йўлнинг шартли тархи А_____ ___ Б_____________В….….Г………Д======Е+++++++++Ж 100 101 50 59 46 60 Шартли белгилар: ______ - 1чи темир йўлнинг бекатлари ва участкалари; ……… - 2чи темир йўлнинг бекатлари ва участкалари; ======== - 3чи темир йўлнинг бекатлари ва участкалари. 2 МАВЗУ. ЮКЛАРНИ ТАШИШ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ Юкларни ташиш статистикада қуйидаги сифат кўрсаткичлари ҳисобланади: юкларни ташиш ўртача узунлиги (масофаси), юкларни ташиш ўртача зичлиги, юкларни етиб келиш ўртача давомийлиги ва ўртача тезлиги, вагонинг ўртача статик ва динамик юкланмаси. Юкларни ташиш ўртача узунлиги (масофаси) lg юк айланмаси миқдорини (тариф т.км) ΣРgl ташилган юклар хажмига ΣРg бўлиш натижасида аниқланади lg =ΣРgl / ΣРg Юкларни ташиш ўртача зичлиги fg қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: lg =ΣРgl / ΣLe . Le- темир йўл тармо\ининг фойдаланишдаги масофаси. Юкларни ўртача етиб келиш давомийлиги tdb қуйидагича аниқланади tdb=Σtd*b / Σb ёки tdр=Σtd*р/ Σр бу ерда tdb - ўртача етиб келиш давомийлиги, td – 1 жўнатишнинг давомийлиги, Σb – жўнатишлар сони Σb – алоҳида жўнатишларнинг о\ирлиги Юкларни етиб келиш ўртача тезлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Sdb=Σl / Σtd ёки Sdр=Σl*р/ Σtap бу ерда Sdb - етиб келиш ўртача тезлиги, tap – 1 жўнатишнинг давомийлиги, l – масофа, км. Вагоннинг ўртача статик юкланмаси (р) қуйидагича Аниқлаш мумкин: жами ортилган юклар о\ирлигини бўламиз ушбу юклар билан ортилган вагонлар сонига р= ΣР / ΣU ΣU – вагонлар сони, ΣР–ортилган юклар о\ирлиги. 4 Масала. 2 масалада хисобланган натижалари асосида юк ташиш нотекислик коэффициентини ҳисобланг. 5 Масала. Бекатда сутка мобайнида 10 жўнатишлар руйхатдан ўтказилди, уларнинг о\ирлиги ва ташиш масофалари қуйидаги жадвалда берилган. Жадвал
Аниқланг: ўртача жўнатиш оғирлигини ва ўртача юк ташиш масофани. 8 масала. Берилган маълумотларга асосланиб умумий йўл бўйича юк ташишнингг ўртача узунлигини аниқланг. Жадвал
9 масала. Берилган маълумотларга асосланиб умумий йўл бўйича 2 йил учун вагоннинг ўртача статистик юкланмани аниқланг Жадвал
10 Масала. Берилган маълумотларга асосланиб бир тонна ташишнинг ўртача статистик юкланмани ва ўртача етказиб бериш узунлигини аниқланг
12 масала. Темир йўл минтакавий узелдаги (ТЙМУ) юк ташиш тақсимланиши бўйича қуйидаги жадвалда берилган маълумотларга асосланиб аниқланг: икки давр учун бир тонна юк ташиш ўртача узунлигини ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни.
13 масала. Жорий даврда юк ташиш миқдори 12,4%га оширилиши, ўртача ташиш узунлиги эса 1,4%га камайиши режаланган эди. Аниқланг юк айланма кўрсаткичининг режа топшири\ини (% ҳисобида). 14 масала. Ўтган йилга нисбатан юк айланма миқдори 9,3%га кўпайиши режаланган эди, ҳақиқатда эса режа 1,7%га кўпайган. Аниқланг ҳақиқий юк айланма даражаси қанчага кўпайган (% ҳисобида). 3 МАВЗУ. ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШ ХАЖМ ВА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ Йўловчиларни ташиш хажми қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади: «жўнатилган йўловчилар» , «йўловчи айланма» , «ташилган йўловчилар» . Муаян масофага ташилган йўловчиларни хажм кўрсаткичи йўловчи айланмаси деб номланади . Ҳисоблашда жўнатилган йўловчилар сонини кўпайтирамиз ташилган масофага. Темир йўлнинг йўналиш турлари бўйича йўловчилар ташиш ишини хажм кўрсаткичлари ўртасида қуйидаги ўзаро алоқадорлик мавжуд: Жўнатилган йўловчилар = шаҳарлараро +махаллий + чиқиш; қабул қилинган = кириш + транзит; ташилган йўловчилар = шаҳарлараро + махаллий + чиқиш+ кириш + транзит= жўнатилган + қабул қилинган. Йўловчиларни ташиш статистикада қуйидаги сифат кўрсаткичлари ҳисобланади: йўловчини ташиш ўртача узунлиги (масофаси), йўловчиларни ташиш ўртача зичлиги, йўналишлар турлари бўйича ташиш нотекислик коэффициенти, йўловчи вагонларнинг сиғимлиги, аҳоли харакати. Йўловчиларни ташиш ўртача узунлиги (масофаси) lg йўловчи айланма миқдорини ΣРрl ташилган йўловчилар сонига ΣРр бўлиш натижасида аниқланади lg =ΣРр l / ΣРр Йўловчиларни ташиш ўртача зичлиги fр қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: fg =ΣРрl / ΣLe . Le- темир йўл тармо\ининг фойдаланишдаги масофаси. 15 Масала. Минтакавий темир узелнинг (ТЙМУ) «А» бекатидан ҳисобот даврида 56000 йўловчилар жўнатилди, улар етиб бориш бекатлари бўйича қуйидагича тақсимланган. Анирқланг: «А» бекатидан йўналишлар турлари бўйича жўнатилган йўловчилар миқдорини; умумий ва йўналишлар турлари бўйича йўловчилар айланмани, ўртача узунлигини, йўловчилар ташиш зичлигини. ЖАДВАЛ
2 БЎЛИМ. ФОЙДАЛАНИШ СТАТИСТИКАСИ 4 МАВЗУ. Вагонлар мавжудлик паркини ҳисоби. УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР. Юк ташувчи вагонлар статистикасининг асосий кўрсаткичларидан вагонлар мавжудлик парки ҳисобланади ( ). Мавжудлик паркининг асосий қисмини темир йул транспорт корхонанинг тассаруффидаги вагонлар парки ҳосил қилади, унинг таркибий унсурлари: ишчи парки ( ), шу жумладан юкланган ( ) ва юкланмаган (бўш) вагонлар (); ишсиз парки ( ). Жорий сутка оҳирида вагонларнинг баланс мавжудлиги қуйидаги баланс формула бўйича ҳисобланади: бу ерда: - вагонлар паркининг баланс мавжудлиги; - сутка бошида вагонлар парки сони; - қўшни корхоналардан қабул қилинган вагонлар сони, сутка мобайнида; - қўшни корхоналарга берилган вагонлар сони, сутка мобайнида. 16 МАСАЛА. Суткани бошида Минтакавий темир узелдаги (ТЙМУ) ишчи паркида 1826та вагонлар мавжуд эди, жумладан 875 юкланган ва 951та юксиз. Ишдан чиққан вагонлар сони – 97та. Бир сутка мобайнида мазкур корхонада қуйидаги ўзгаришлар руй берди: 1.Кўшни Минтакавий темир узел (ТЙМУ)дан 46 юкланган ва 21 юксиз вагонлар қабул қилинди. 2. Кўшни Минтакавий темир узел (ТЙМУ)га 77 юкланган ва 54 юксиз вагонлар юборилди. 3. Ижарадан 12та вагон қайтарилди. 4.Ижарага 4 вагон берилди. Булардан ташқари: 46та вагонга юк ортилди. 28та вагон бўшатилди. Ишдан чиққани сабабли 10 вагон ишловсиз парки ҳисобига ўтказилди. 5та таъмирлашдан чиққан вагонлар ишчи парки ҳисобига ўтказилди. 2та вагон «ЎТЙ» АЖнинг захира ҳисобига ўтказилди. 3та вагон «ЎТЙ» АЖнинг захирадан олинди. Аниқланг сутка оҳирига умумий ва фойдаланиш тоифалари бўйича вагонларнинг баланс мавжудлигини. 17 МАСАЛА. Минтакавий темир узелдаги (ТЙМУ) мавжуд вагонларнинг тавсифи ҳисобот кунининг оҳирига қуйидаги маълумотлар билан ифодаланади: а) юк ортишга тайёр вагонлар сони - 348та, юк туширишга тайёр вагонлар - 114та, поездлар таркибида -1742та, шу жумладан 1312таси юкланган, 430та юксиз, бўш холатда; б) перегондаги поездлар таркибида 316та вагон, шу жумладан 250та-юкли, 66таси-юксиз; Ҳисобот сутканинг бошида Минтакавий темир узелнинг (ТЙМУ) ишчи вагонлар паркида 546та вагонлар мавжуд эди, шу жумладан – 192 юкланган ва 354 вагон юкланмаган. Ишсиз парк ҳисобида 43та вагон бўлиб, улардан «ЎТЙ» АЖ захира хисобида – 20та, ишдан чиққан вагонлар сони – 6, турар жой ва омбор ҳисобида – 3та, махсус ва техник эхтиёжлари учун – 14та. Ҳисобот сутканинг мобайнида қуйидаги ишлар қилинди: 1) Кўшни бекатлардан 105 юкланган ва 42 юксиз вагонлар қабул қилинди. 2) Кўшни бекатларга 17 юкланган ва 74 юксиз вагонлар юборилди. 3) 416 вагон банд этилиб, шундан 407тасига юк ортилган. 4) 47та вагон бўшатилган, улардан 36тасидан юк туширилган 5) «ЎТЙ» АЖ захира ҳисобидан 4та вагон олинган. 6) 14та вагон таъмирлашдан қайтиб келинган, 3та янги вагон қабул қилинган, 2та вагон ишга яроқсиз ҳолда бўлганлиги учун ҳисобдан ўчирилди, 10 вагон таъмирга берилган. Аниқланг ҳисобот сутканинг оҳирига вагонларнинг баланс ва тезкор мавжудлик мидорини, шу жумладан тоифалар бўйича 4 МАВЗУ. Локомотивлар мавжудлик паркини ҳисоби. УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР. Темир йул корхонанинг локомотивлар мавжудлик парки деганда ҳисобот даврида корхона паркида мавжудўлган локомотивлар сони ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич локомотив паркининг алоҳида тоифалари бўйича умумий сарфланган иш вақти асосида ҳисобланади ( ). Локомотивларнинг ўртача мавжудлик сони \уйидаги формула урдамида ҳисобланади: 18 МАСАЛА. Куйида берилган локомотивларнинг мавжудлик парки ҳақидаги маълумотларга асосланиб, уларнинг фойдаланиш тоифалари бўйича темир йўл депо тасаруфидаги мавжуд бўлган локомотивлар сонини аниқланг (ишлатувчи парк ва ишлатилмайдиган парк локомотивлар сонини; темир йўл депоси тасаруфидаги локомотивлар сони; заҳира ҳисобида; ижарага берилган).
19 МАСАЛА. Куйидаги жадвалда берилган маълумотларга асосланиб жами ва участкалардаги вагон-соатлар миқдорини аниқланг
20 МАСАЛА. Куйидаги жадвалда берилган маълумотларга асосланиб локомотивларнинг уртача кунлик унумдорлиги кўрсаткичига таъсир этувчи омилларни Аниқланг:
21 МАСАЛА.+уйида берилган маълумотлар бўйича локомотивларнинг умумий чизиқли ва шартли босиб ўтилган йўл масофасини ҳисобланг,шунингдек ёрдамчи босиб ўтилган йўл фоизини. Темир йўл Минтакавий Узел бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд: -поезд бошида босиб ўтилган йўл 290 минг лок.-км. -Жуфт тортишда босиб ўтилган йўл 17 минг лок.км. - Якка жўнатишда 3 минг лок.км. - Итариб силжишда 5 минг лок.км. -Маневр ишларида 3 минг лок.км., -иссик бекор туришда 0,6 минг лок.км. 22 МАСАЛА. Темир дирекциясида юк ташиш жараёнида қуйидаги кўрсатакичлар бажарилди:
Аниқланг:1. Локомотивнинг ўртача кунлик унумдорлигини 2.Локомотивнинг ўртача кунлик босиб ўтилган йўл масофани. 3. Поезд бруттонинг ўртача шартли о\ирлигини 4. Ёрдамчи босиб ўтилган йўл фоизини. 23 МАСАЛА. +уйидаги берилган кўрсаткичларининг қайси бири вагонларнинг ўртаача кунлик унумдорлигига таъсир кўрсатишини ифодалайди:
24 МАСАЛА.Куйида берилган маълумотларга асосланиб локомотивнинг ўртача кунлик босиб ўтган масофани, участкадаги ва техник тезлиги кўрсаткичларини ҳисобланг.Умумий чизиқли ўтган йўл масофаси 168 минг лок.км, участкадаги сарфланган вақти 4,1 минг лок-соат, шу жумладан перегонда -3,5 минг лок.соат. Локомотив бригадаларни алмаштириш бекатдаги локомотивларнинг бекор туриши, айланма ва руйхатга олиш деподаги бюджетида улуши 40%ни ташкил этган. 25 МАСАЛА. Темир дирекциясида йўл бўйича юк ташиш жараёнида қуйидаги кўрсатакичлар бажарилди: Брутто юк айланма -3600 минг т.км.; Нетто юк айланма -3000 минг т.км..; Вагонлар умумий босиб ўтилган масофаси – 36,1 минг вагоно-км.; Поезд бошида локомотивларнинг босиб ўтилган масофаси – 880 минг лок-км.Аниқланг локомотивлар фойдаланиш қуйидаги қўрсаткичларини: Поезднинг ўртача брутто ва нетто о\ирлигини, поезднинг ўртача таркибини. 26 МАСАЛА. Ҳисобланг локомотивлар сони қанчага қўпайяди, агар а) поезд брутто о\ирлиги 3.5%га қўпайса; б) ўртача кунлик босиб ўтилган масофа 5,0 %га камайса; в) ёрдамчи босиб ўтилган йўл фоизи 10%га камайса. 27 МАСАЛА. «ЎТЙ» АЖнинг ҳисоботларига кўра жорий йилда ўртача унумдорлиги кўрсаткичи 880 минг т.км брутто, ўртача кунлик босиб ўтилган масофа эса 450 кмни ташкил этди. Ўтган йилда тегишли кўрсаткичлар 1129 минг т.км брутто ва 472,9 кмдан иборат бўлган. Аниқланг мазкур кўрсаткичларнинг ўртача йиллик ўсиш суръатларини. Тавсия этилган адабиётлар руйхти Ўзбекистон Республикаси қонуни «Давлат статистика тў\рисида». «Ҳалқ сўзи», Т.,02.09.99 йил. Зокирова Г.Т., Султанова С.М., Косимова У.А. «Микростатистика». Ўқув қўлланма, Т.:ТТЙМО, 2001 йил. МДҲ статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Макроиқтисод ва статистика вазирлиги статистика кўрсаткичлари, йўлномалари, Тошкент, 1991-2001 йиллар. Юк ташиш вагонлари ва локомотивлари мавжудлигини ҳисоблаш бўйича Низом. Методик кўлланма. Статистика железнодорожного транспорта. Под ред. Т.И.Козлова, А.А. Поликарпова и др.2-е изд.перераб. и доп. М.,Транспорт, 1990. Абдуллаев Е.А.“Статистиканинг умумий назариси”. Дарслик:Т.-1998й. Абдуллаев Е.А.“Статистиканинг умумий назариси”.Тестлар:Т.-1998й. Абдуллаев Е.А.“Статистика назариси”. Дарслик:Т.-2002 й. Download 231.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling