маълумотларининг комплекс талқини. (тузди: Холмуродов И.З.)
Комплекс геофизик талқин қилиш ишлари натижасида терриген
ётқизиқлар таркибидан нефт ва газга тўйинган коллекторларни ажратиш ҳамда
қатламларнинг нефт ва газ захираларини ҳисоблаш учун талаб қилинадиган
физик хоссалари аниқланади. [4]
1-расмда қизил рангда ажратилган терриген коллекторларнинг
барчасидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Тадқиқот худудимизда
терриген ётқизиқларнинг махсулдор горизонтлари петрофизикаси ўрганилганда
уларнинг паст электр қаршиликка эга эканлиги аниқланди. [5] Бу эса ҚГТ (ГИС)
маълумотларини талқин қилиш жараёнида газга тўйинган қатламларни сувли
қатламлардан ажратишда қийинчиликларни туғдиради. Бундан ташқари
коллектор вазифасини бажарувчи гилли қумтош типига мансуб ётқизиқларнинг
табиий радиоактивлигининг нисбатан юқорилиги баъзи коллектор қатламларни
гиллардан ажратиб олишда ўзига хос қийинчиликларни туғдиради. [6]
Олиб борилган ҚГТ тахлиллари асосида ва сейсмик 3Д маълумотларни
умумлаштириш орқали 5 та махсулдор горизонт бўйича геологик хариталар
тузилди. Шортак конининг вертикал геологик кесими қурилди. [2]
O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 317 -
Расм-2. Шортак кони махсулдор горизонтларининг тузулмали хариталари (тузди: Хайдарова К.Р., Жумаев А.Д.,
Холмуродов И.З.)
Расм-3. Шортак кони махсулдор горизонтларининг I-I йўналишдаги геологик кесими (тузди: Жумаев А.Д.,
Холмуродов И.З.)
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations) – Регионда юра даврининг терриген ётқизиқлари
таркибидаги коллектор қатламларни аниқлашда асосан ПС, ИК, ГК, НГК каротаж усуллари нисбатан самарали
ҳисобланади. [7] Асосий нефт ва газ захиралари эса XVII, XVIII ва XIX горизонтлар билан боғлиқ. [2] Бу горизонтлар
очилиши Бухоро-Хива региони Чоржоу поғонасида жануби-шарқдан шимоли-ғарбга томон юқорилашиб боради.
Стратиграфик жиҳатдан бу горизонтлар ўрта ва остки юра даври ётқизиқлари ҳисобланади. Келажкда тадқиқот
худудида мавжуд барча карбонат юра ётқизиқларидан углеводород захираларини қазиб олинаётган конларнинг остки
Do'stlaringiz bilan baham: |